Ҳукумат қарорига кўра, энди имтиҳонда 56,7 баллдан кам тўплаган абитуриентлар давлат олийгоҳларига кира олмайди. 2017 йилдан бери 56,7 баллдан паст олган абитуриентлар ҳам олийгоҳларга ўқишга кира оларди. Фақат бунинг учун “супер” контракт тўлаши керак эди, яъни энг қиммат контракт миқдорининг икки баравари. 2025 йил 13 сентябрдан бу тартиб расман бекор қилинди.
Шавкат Мирзиёев: “Биз демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий Янги Ўзбекистонни барпо этиш сиёсатини олиб бормоқдамиз”
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиздаги янгиланишларга алоҳида тўхталди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 80-сессиясининг умумий мунозараларида нутқ сўзлади. “Биз Барқарор ривожланиш мақсадларига ҳамоҳанг ҳолда, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий Янги Ўзбекистонни барпо этиш сиёсатини олиб бормоқдамиз. Бунинг учун ортга қайтмас ислоҳотларимизни изчил давом эттиряпмиз. Устувор мақсадимиз – мамлакатимизда яшаётган ҳар бир […]
Сариқ ва қизил сабзи — қайси бири кўпроқ фойдали?
Сабзи — ҳар бир ўзбек хонадонларининг дастурхонида бор сабзавот. Аммо унинг ранглари ҳам турлича: сариқ ва қизил. Ҳар иккаласи ҳам соғлиқ учун фойдали, аммо айрим жиҳатларда фарқ қилади. Сариқ сабзи таркибида лютеин кўп бўлиб, у кўз саломатлиги учун жуда муҳим. Лютеин кўриш қобилиятини сақлайди, кўзни чарчоқдан асрайди ва қариликда кўришнинг пасайиш хавфини камайтиради. Шунингдек, сариқ сабзи ҳазм […]
Италияда Фаластин тарафдорлари ва полиция ўртасида йирик тўқнашув содир бўлди
Италиянинг Милан шаҳрида фаластинликларнинг Ғазо секторида оммавий ўлдирилишига қарши норозилик намойишлари намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувларга олиб келди. Reuters агентлиги хабар беришича, 60 нафар полициячи яраланган, 10 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинган. Полиция Милан марказий вокзалида намойишчиларни тарқатиб юбориш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган, дея хабар беради воқеа гувоҳи. Баъзилари қора либосда, бошқалари Фаластин […]
Она дуоси ижобат
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Қабул бўлиш жиҳатидан отанинг фарзанди учун қилган дуоси Пайғамбарнинг уммати ҳаққига қилган дуоси кабидир. Онаники ҳам шундай” (“Мажмаъул одоб” китобидан).Она шафқати отаникидан устунроқ бўлгани сабабли дуосининг қабул бўлиши ҳам отаникидан тезроқдир. Бир ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “…Онанинги дуоси тезроқ қабул бўлади”.Саҳобаи киромлар Пайғамбаримиз […]
Одобсизлар нажот топмаган
Аллоҳ таоло осий ва гуноҳкор бандага муҳлат беради. Ҳатто одамлар Аллоҳнинг меҳрибонлигидан ҳайратланишади. Аммо Парвардигорга нисбатан одобсизлик қилганларнинг бирортаси нажот топганини эшитмаганмиз.Намрудга, Фиръавнга боқинг, Қорунга, Од, Самуд, Лут қавмларига назар солинг. Шунда Аллоҳнинг юқоридаги қонунини кўрасиз, Унинг қудрати ажойиботларининг гувоҳи бўласиз.Аллоҳ таоло Ўзининг мулки борасида курашган золимларни яксон қилган. Қудратини менсимаганларга улуғлигини кўрсатиб қўйган.Нуҳ алайҳиссалом […]
Ўқувчи-талабанинг 77 одоби
Замонавий ЎҚУВЧИ-ТАЛАБАНИНГ 77 та замонавий ОДОБИни УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар: КАЛОМУЛЛОҲНИНГ ОЯТИ КАРИМАЛАРИДА АЛЛОҲ ТАОЛО МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ: Z «Аллоҳ Одам алайҳис саломга барча яратилган ва яратилажак нарсаларга тегишли номларни ўргатди» (Бақара сураси 2/31 оят); Z «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?! Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар» (Зумар сураси 39/9 оят). ЖАНОБИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ МЕҲР-МУРУВВАТ ТАРИҚАСИДА МАРҲАМАТ ҚИЛАДИЛАР: ¯ «Ҳақ бўла туриб, жанжални тарк этган кишига — Жаннат ёнидаги бир уйга кафилман! Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни […]
Қатардаги ҲАМАС етакчилари намозга телефонсиз боргани туфайли Исроил ҳужумидан омон қолган
Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати етакчилари Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Доҳага берган зарбаси чоғида ўлимдан қутулиб қолган бўлиши мумкин, чунки улар ҳужумдан сал аввал бўлган хонага мобил телефонларини ташлаб кетишган. Бу ҳақда Israel Hayom газетаси араб манбаларига таяниб хабар бермоқда. Ҳисоботда айтилишича, ҳужумдан олдин ХАМАС етакчилари кутилмаганда ўзлари билан телефонларини олмай, пешин намозини ўқиш учун бошқа хонага йўл […]
Михсиз қурилган жоме
Халқ орасида “Дунган масжид” номи билан машҳур бўлган кўп асрлик Иброҳим ҳожи жомеси маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг эътиборини тортмоқда. Ёғоч меъморчилигининг энг яхши намуналарини ўзида мужассам этган, Қоракўл шаҳрининг рамзи ва диққатга сазовор жойига айланган ушбу масжид ташқи ва ички қиёфаси ҳамда тарихийлиги билан ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда. 1910 йилда хитой меъморчилиги асосида қурилган […]
Испаниялик депутат БМТдан Ғазога қўшин юборишга рухсат беришни сўради
Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларига қарши норозилик кучайиб борар экан, Сумар коалицияси таркибидаги Му́роса партияси депутати ҳукуматга Ғазода фуқароларни ҳимоя қилиш мақсадида кўп миллатли қўшин юбориш учун БМТдан рухсат сўрашни таклиф қилди. Депутат Алберто Ибанес журналистлар билан суҳбатда дунёда кўп миллатли қўшинлар болалар ва бегуноҳ одамларни ҳимоя қилиш миссиясини бажараётганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, Испания ҳам БМТ розилиги билан қонуний […]
Биз сизни севамиз, ё Расулуллоҳ!
Қалбимизда мангу муҳаббатингиз бор, Биз сизни севамиз, ё Расулуллоҳ. Оламни золимлар этса бизга тор, Биз сизни севамиз, ё Расулуллоҳ. Қасам этамизки, Макка, Минога, Қутлуғ маконларга – Турга, Синога, Бутун коинотга, аршга, самога, Биз сизни севамиз, ё Расулуллоҳ. Шоҳиддир қалбларга буюк Яратган, Иқрор бердик Ҳаққа Қолу балодан, Нурингиз, юксалди Аршга Ҳиродан, Биз сизни севамиз, ё Расулуллоҳ. […]
Бемор зиёрати
Aллоҳ таоло баъзи бандаларга дард беради ва шу сабабли уларнинг гуноҳларини ювади. Халқимизда “Иссиқ жон иситмасиз бўлмас”, деган нақл бор. Aлбатта, бу бежиз айтилмаган. Зеро, хасталик гўдакни ҳам, ёшни ҳам, кексани ҳам четлаб ўтмайди.Мўмин-мусулмон бир-бирининг ҳолидан хабардор бўлади. Айниқса, беморлик етган бўлса, унинг зиёратига боради. Сабаби, хасталик киши ҳолини маҳзун, жисмини заиф қилади. Шу сабабли […]
Дамашқдаги Қуръон карим кўргазмаси
62-Дамашқ халқаро кўргазмасида Сурия Вақфлар вазирлиги павилонида Дамашқ Қуръони номи билан машҳур бўлган Сурия миллий Қуръон нусхаси намойиш этилди. “IQNA” сайтининг “SANA”га таяниб маълум қилишича, Дамашқ Қуръони дунёдаги энг катта қўлёзма Қуръон саналади, у 20 йиллик узлуксиз меҳнатдан сўнг бадиий хусусиятлар ва илмий аниқликка мувофиқ ишланди. Мазкур лойиҳа Муҳаммад Муътаз Убайд томонидан 17 давлатдан 62 […]
ЗИЁ УЛАШИШДАГИ ФАОЛЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
Ўтган ҳафта Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт-матбаа ижодий уйининг «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетасига 2025 йил учун обуна тарғиботларида фаол бўлган диний соҳа ходимлари муносиб тақдирланди. Одамларга маърифат улашиш, аҳолининг билимини ошириш, диний саводхонлигини янада юксалтириш ҳар бир имом-хатиб. имом ноиби, отинойилар зиммасидаги бурчдир. Бу жараёнда даврий нашрларнинг алоҳида ўрни бор. […]
Қозон Кремлида “Татар китоб маданияти” кўргазмаси очилди
Қозон Кремлидаги “Ислом маданияти музейи”да “Қул Шариф” жоме масжиди очилганининг 20 йиллигига бағишланган кўргазма очилди. “Ислом пойтахти” интернет манбасига кўра, кўргазмада татар китоб маданиятини акс эттирувчи энг қизиқарли буюмлар: 14-19-асрлар қўлёзмалари, Қуръоннинг Қозон нашрлари, 18-аср – 20-аср бошларидаги машҳур татар диний арбоблари ва педагогларининг асарлари, ўқув адабиётлари, 20-асрнинг татар тилига таржимаси даврий нашрлари ўрин […]