Малайзия сайёҳлик агентликлари ассоциацияси Куала-Лумпурда илк бор мусулмонлар учун дўстона саёҳат кўргазмасини ўтказади. IQNA ахборот агентлигининг “Travelweekly” нашрига таяниб хабар беришича, Малайзия сайёҳлик агентликлари ассоциацияси (МAТТA) шу йилнинг 18 ва 19 октябрь кунлари Куала-Лумпур Жаҳон савдо марказида бўлиб ўтадиган “Мусулмонлар учун дўстона саёҳатлар кўргазмаси” (МФТФ) илк анжумани тафсилотларини эълон қилди. Aссоциация ушбу ташаббус МAТТA нинг […]
Ихлос
Ихлос риёнинг зиддидир, яъни ҳар бир амални холис Аллоҳ таоло учун адо этишдир. Ҳар бир мусулмоннинг сифати, хулқи бўлиши керак.Шунинг учун Одам алайҳиссаломдан то қиёматгача яшайдиган ҳамма иймонли банда ихлосли бўлишга буюрилган. Ким ихлосли бўлса, нажот топади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: «(Эй Муҳаммад!) Албатта, Биз Сизга бу Китобни ҳақиқатан нозил қилдик, бас, Сиз […]
Яна бир мўътабар китоб нашр этилди
Бугун Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида “Нурул қуръон номли маънолар таржимаси” ва “Қуръони карим маъноларининг сўзма-сўз таржимаси” китобларининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Унда исломшунос олимлар, диний соҳа мутахассислари, талабалар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Тадбирни Тошкент Ислом нститути ректори, Уйғун Ғафуров кириш сўзи билан очди. Унинг таъкидлашича, халқимиз, айниқса, ёшларимизнинг Қуръони каримга […]
Ўзимизни ислоҳ қилмасак…
Йиллар ўтиб, пойтахтдан Сурхондарёга – ота уйимга борганимда синфдош қизлар билан йиғилиб қолдик. Гурунглашар эканмиз, орада момочироқ, арвоҳлар ҳақида ҳам гап кетди. Айрим дугоналарим бидъат амал сабаб ўзларида кузатилган ўзгаришларни айтишди.– Ўғлим касал бўлди, фолчига боргандик, кўк эчки сўйишимизни айтди. Сўйдик, тузалиб кетди, – деди бири.– Менинг ҳам қизим ётиб қолувди. Азайимхон қора товуқ сўй, […]
Фаластин давлатини тан олган Буюк Британия Лондондаги намойишда ўнлаб одамларни ҳибсга олди
Лондон полицияси шанба кунги Британия ҳукуматининг Фаластин намойишларини тақиқлаганига қарши намойишда ўнлаб одамларни ҳибсга олди. Reuters агентлиги хабар беришича, полиция Лондон марказидаги Трафалгар майдонида “Паластин ҳаракати” ҳаракатини қўллаб-қувватловчи плакатларга шиорлар ёзаётган намойишчиларни ҳибсга олган. Қайд этилишича, ташкилотчилар Манчестердаги ибодатхонага икки кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳужум ортидан Британия ҳукумати сўровларига қарамай, шанба кунги намойишни бекор қилишдан […]
“Ал-Азҳар”да Қуръон ўқишни ўрганишга оид илова ишга туширилди
“Ал-Азҳар” мажмуасига қарашли Қуръон марказлари котибияти томонидан Қуръон карим хизматини юксалтириш мақсадида “Электрон қори” номли таълимий мобил илова ишга туширилди. “IQNA” сатининг “News Room”га таяниб хабар беришича, ушбу илова “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари, шайх Аҳмад ат-Таййибнинг қўллаб-қувватлаши ва “Ал-Азҳар” шайхи муовини Муҳаммад Абдураҳмон ад-Дувайнийнинг назорати остида амалга оширилди. Лойиҳа замонавий технологиялардан фойдаланиш орқали Қуръонга хизмат қилиш […]
“AЗҲAБ 2-форуми” Бокуда бўлиб ўтади
7-8 октябрь кунлари Бокуда “Озарбайжон Ҳалол Бизнес Форуми (AЗҲAБ)” бўлиб ўтади. КОБИA томонидан Иқтисодиёт вазирлиги кўмагида ташкил этилган форум “Ҳалол саноати жадал ривожланаётган дунёда барқарорлик манбаи” мавзусида ўтказилмоқда, деб хабар беради, islam.az. Форумдан кўзланган мақсад сармоя ва савдо соҳасида янги ҳамкорликни йўлга қўйиш, фикр ва тажриба алмашиш, Озарбайжонга хорижий инвестицияларни рағбатлантиришдан иборат. Форумда Озарбайжон […]
Шаҳодатнинг мукофоти
Юсуф алайҳиссалом Мисрга подшоҳ бўлганларидан кейин бир куни қасрдан кўчага қараб турсалар, жулдур кийимдаги нотавон бир йигитга кўзлари тушди. Унинг ҳолатига раҳмлари келиб, қалблари эзилди.Шу онда Жаброил алайҳиссалом келиб: – Эй Юсуф, сиз бу йигитни танидингизми? – деб сўрадилар.Юсуф алайҳиссалом: – Йўқ, – дедилар. .Жаброил алайҳиссалом: – Эслайсизми, Миср азизининг хотини сизни ортингиздан қувиб кийимингизни […]
АЛЛОҲ ТАОЛО СИЗНИНГ ЗИКР ҚИЛИШИНГИЗНИ ИСТАДИ
Сиз ўзингизча Аллоҳни зикр қила олмаслигингизни, фақат Унинг Ўзи изн берсагина зикр қилишингиз мумкинлигини биласизми? Сиз Аллоҳни зикр қиляпсизми, билингки, Аллоҳ таоло сиз Уни зикр қилишингизни истади. Бас, Аллоҳга ҳамд айтинг, фурсатни ғанимат билинг. Фақат сиз Уни зикр қилишингизни эмас, балки У ҳам сизни зикр қилишни истади. Ишонинг, Аллоҳ таоло шу топда сизни исмингизни Ўзининг […]
«Эшакда юрсак ҳам, ҳурматимиз баланд» — хўжаидодлик муаллим
Бойсуннинг Хўжаидодини шаҳар билан боғловчи хавфли йўлда, асосан, бақувват машиналар юради. Аммо йўлтанламас уловлардан бири ҳисобланмиш оддийгина эшак эса тоғликлар, айниқса, 25 йиллик ўқитувчи Абдусалом Исоев учун тайёр дастёр. Gazeta дарсга эшакда қатновчи бу муаллим ҳикоясини ҳавола қилади. Шаҳарда яшовчилар ҳар тонг иш ё ўқишга жамоат транспортида, таксида ё шахсий машинасида боради. Йўллар қанчалик тирбанд, вагонлар қанчалик […]
“Шайх Зайниддин” масжиди
Элимиз орасида “Кўкча” масжиди номи билан машҳур “Шайх Зайниддин” жомеси пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги “Кўкча” маҳалласида жойлашган муаззам обида. Манбаларда “Шайх Зайниддин” масжиди нисбатан ёшроқ бўлса-да, аммо шу номдаги қабристон қарийб 700 йиллик тарихга эга экани айтилган. У зоти муҳтарамнинг тўлиқ исми шарифи Шайх Зайниддин Кўйи Орифони Тошкандий ибн Шайх Шаҳобиддин Абу Ҳафс Умар Суҳравардий. 1164 […]
Мутакаббирлик оқибати
Тўй бўлди. Қайнона келинини илиқ кутиб олди. Келиннинг ҳам “онаси”га меҳри уйғонди. Бир куни можаро бўлди-ю, икки кўнгил бир-биридан совиди. Кўнгилни илитиш учун на қайнона болам, дея олди ва на келин: “Узр, мендан ўтди”, деди.Шундай вазиятларда икки инсоннинг бир-бирини тушунмаслиги сабабли бугун айрим оилалар ажрим ёқасига келиб қолмоқда. Яқинда маҳалла фаоли сифатида бир оилани яраштиришда […]
Доҳада “Қуръон карим ва инсоний билим” мавзусида халқаро анжуман ўтказилади
IQNA: Қатар пойтахти Доха шаҳри октябрь ойи бошида Қуръон карим ва инсоний билим ўртасидаги муносабатни муҳокама қилишга доир халқаро анжуманни ўтказишга мезбонлик қилади. Анжуман “У Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилади” шиори остида Қатар давлати Вақфлар ва ислом ишлари вазирлиги ҳамда Қатар университети ҳамкорлигида ташкил этилади. Шу муносабат билан октябрь ойи бошида икки йирик […]
Исроил энди фаластинликларни ёппасига кузатолмайди
“Microsoft” корпорацияси Исроилнинг “Azure булут”, “Unit 8200” ва сунъий интеллект хизматларидан фойдаланишини тўхтатди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди. Маълум бўлишича, корхоранинг илгари шартларига зид равишда технология фаластинликларнинг миллионлаб телефон қўнғироқларини оммавий тарзда сақлаш ва таҳлил қилиш учун ишлатилгани сабаб бўлган. “Гувоҳларнинг айтишича, “Unit 8200” томонидан йиғилган маълумотлар “Microsoft”нинг Нидерланддаги маълумот марказида сақланган бўлиб, улар […]
МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ЖУМА НАМОЗИНИ ПОЙТАХТДАГИ “ИСЛОМОБОД” МАСЖИДИДА АДО ЭТАДИЛАР
Бугун, 26 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги “Исломобод” жоме масжидига жума намозини адо этиш учун борадилар. Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал хушовоз қориларнинг қалбга хузур бағишловчи қироатлари ва Муфтий ҳазратларининг манфаатли ва гўзал суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.