Яқинда ижтимоий тармоқларда ис газидан заҳарланиш оқибатида бир оиланинг барча аъзолари ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар тарқалди. Орадан бир неча кун ўтиб яна шунга ўхшаш маълумот тармоқларда айланди. Ўлкамизга ҳали қиш қаҳратонлари келмай туриб, бундай аянчли хабарларнинг урчигани киши, албатта, ўйга толдиради. Зотан, бу каби ҳолатларнинг аксарияти ўрганилганда, одамларнинг ўзлари айбдор эканликлари намоён бўлмоқда. Яъни […]
Европада мусулмонлар сони ортмоқда
Европанинг бир қатор мамлакатларида сўнгги ўн йилликда мусулмонлар сони сезиларли даражада кўпайди. Айни пайтда қитъа аҳолиси туғилиш кўрсаткичларининг пасайиши ва аҳолининг қариши каби жиддий демографик муаммоларга дуч келмоқда. Бу жараёнлар мусулмон жамоаларининг Европа демографик ва ижтимоий ҳаётидаги ўрни тобора ортиб бораётганини кўрсатмоқда. “Organiser” нашрининг “La Razón” ва “La Gaceta” газеталари келтирган демографик маълумотларга таянган ҳолда […]
Эрнинг вазифаси зўравонлик эмас…
Таассуфки, айрим эркаклар ўз бурч ва масъулиятини унутиб, оилани таъминлаш, фарзандлар тарбияси каби вазифаларни аёллар зиммасига юклаб қўймоқда. Натижада кўплаб аёллар оғир меҳнат қилишга, ҳатто мардикорликка чиқишга мажбур. Масалан, айрим оилаларда эр соғлом, жисмоний меҳнатга қодир бўлса-да, ҳеч қаерда ишламайди, вақтини беҳуда совураётган, турли иллатларга мубтало бўлганини кўрамиз. Бундай шароитда унинг аёлига қийин. У эрта […]
Намознинг фарзлари
Таҳрима (“Аллоҳу акбар” деб намозга кириш). Таҳрима бир нарсани ҳаромга чиқарувчи демакдир. Намоз такбир, тасбеҳ ва Қуръон тиловатидир. Намоз давомида намозга ёт нарсаларни қилиш ҳаром. Қулоқ қоқиб айтиладиган биринчи такбир билан намозга ёт нарсалар ҳаромга айланади. Шунинг учун у “такбири таҳрима” (ҳаром қилувчи так бир) деб аталади. Барча мужтаҳидлар таҳрима учун “Аллоҳу акбар” бирикмасини мақбул […]
Дўстликдан сўнг душманлик ёмон
Қариндошлик ришталари боғлангандан сўнг узилиш, меҳрибонликдан сўнг жафо, дўстликдан сўнг душманлик нақадар ёмон! Изоҳ. Қариндошлик алоқаларини мустаҳкам сақлаш, қариндошлардан узилиб кетмаслик мусулмон учун вожибдир. Чунки Аллоҳ таоло Раъд сурасида¹ айнан шу хусусиятни мўминлик белгиларидан бири сифатида санайди: «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом,) ахир сизга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган нарса аниқ ҳақиқат эканини биладиган — иймон келтирадиган киши […]
Аллоҳ таолонинг Басир сифати
Аллоҳ таолонинг Басир (басийр) исм-сифати “кўрувчи” деган маънони англатади. Қуръони каримда Аллоҳ таолонинг Басир исми 42 марта зикр қилинган. Ушбу оятларда Аллоҳ таоло барча нарсаларни кўриб турувчи Зот экани таъкидланади. Тафсир уламолари ушбу сифатни турлича изоҳлаганлар. Хусусан, Аллоҳ таоло бандаларининг барча амалларини кўриб туради, уларни сақлайди ва қиёмат куни уларга яраша мукофот ёки жазо беради. […]
Ҳар кунга бир ҳадис
• Мўмин – одамлар жону моллари учун ун дан хавотир олмайдиган инсондир. • Мўмин содда ва саховатли кишидир. • Фожир (бузуқ) – алдамчи, пасткаш кимсадир. • Мўмин мўмин одамга нисбатан гўёки бир-бирини суяб турувчи иморат кабидир. • Мўмин бошқа аҳли иймонларга нисбатан гўёки тананинг бош қисмидир. • Мўминлар мулойим ва хокисор инсонлардир. • Дуо мўмин […]
“Мағфиратидан умид киламан…”
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир аъробийнинг Каъба тавофида: “Ё Карим!” деб нидо қилаётганини эшитдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам унинг ортидан: – Ё Карим! – дедилар. Аъробий мийзоб (тарнов) томон яқинлашиб яна: – Ё Карим! – деди. Орқасидан яна худди шу жавоб келди: – Ё Карим! Шунда у ортига қараб, соддалик билан […]
Ота-она қарам бўлса, боладан нима кутасиз?
(Номофобия ёки қулайликлар ортидаги хатарлар) Бугун ҳаётни телефонсиз тасаввур қилиш қийин. Каттаю кичик – ҳамма уйғониши билан смартфонни очиб, хабарларни титкилай бошлайди. Энг ёмони, қарамликнинг бу кўриниши болалар орасида кенг тарқалаётганидадир. Сўнгги йилларда “номофобия”, яъни инсоннинг телефонсиз қолишдан қўрқиши, у йўқ пайтда ўзини ноқулай, ҳатто хавотирли ҳис қилиши хасталиги кўпаймоқда. Статистик маълумотларга қараганда, дунёда миллиардлаб […]
Шукр ва ихлос балоларга тўсиқдир
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Ким бирор балога йўлиққан кишини кўрганида: “Уни мубтало қилган бу нарсалардан мени омон қилган ва мени Ўзи яратган кўплаб махлуқотларидан афзал қилиб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин!” деб (ихлос ила махфий) айтса, ўша бало унга ҳеч қачон етмайди» (Имом Ибн Можа ривояти). Ҳар қандай кўнгилсизлик, бало ва мусибатлар аслида банда […]
Раҳмат ва мағфират сўраб…
“Робби инний аъууз’у бика ан асъалака маа лайса лий биҳии ъилмув ва иллаа тағфирлий ва тарҳамний акум минал хоосирийн” (Ҳуд сураси, 47-оят). Маъноси: «(Нуҳ) айтди: “Раббим! Мен Сендан ўзим (яхши) билмаган нарсани сўрашимдан паноҳ тилайман. Агар мени кечирмасанг ва менга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурман”». Ушбу муборак дуони Нуҳ алайҳиссалом айтганлар. Аллоҳ таоло […]
Беҳуда ғазаб – келтирар азоб
Бугун жамиятимизда кузатилаётган кўплаб можаролар жаҳл ва ғазабга берилиш ортидан келиб чиқмоқда. Эр-хотин тортишиб жаҳл устидан бир-бирига оғир сўзлар айтиб, оилани пароканда қиляпти. Кўчада йўл талашган ҳайдовчилар ғазаб билан муштлашяпти. Мактабларда ўқувчилар жаҳл билан ёқалашяпти… Буларнинг оқибатида инсонлар озор чекиб, руҳий изтиробга тушяпти. Агар киши ўзида куч топиб, ғазабини бошқара олса, муаммолар гирдобида қолмайди. Бу […]
РИЁКОРЛАР ОХИРАТГА ИШОНМАЙДИ(МИ)?
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Эй, муслима аёллар! Қўшни аёл ўз қўшнисига қўйнинг туёғини ҳам ҳақир санамасин!” (Муттафақун алайҳ). Ҳадялашиш суннат бўлиб, илиқ муносабатларни сақлаб қолиш ва янги дўстларни кўпайтириб, ўзаро ҳурматни мустаҳкамлашга васила бўлади. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом: “Ўзаро ҳадялашинглар, бир-бирларингизга муҳаббатли бўласизлар”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти). […]
Сирлар ишониладиган киши
“Нопок қалбдан нопокликлар кишининг тили ва бутун аъзоларига тўлиб-тошади. Покиза қалбдан эса соғлом фикрлар кишининг тили ва бутун аъзоларига тўлиб-тошади”. * * * “Улғайиш, умрда олдинга юришнинг энг гўзал жиҳати шундаки, вақт ўтиши билан бир пайтлар сенинг бутун куч-қувватинг ва ҳис-туйғуларингни барбод қилган кўплаб нарсаларни қанчалик арзимас ва майда бўлганини англаб етасан”. “Зодул маод” * […]
Онлайн савдода хиёр қоидаси
Савдо адолат, ўзаро розилик ва ошкоралик асосида амалга оширилиши лозим. Қуръони каримда: «Эй иймон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз! Ўзаро розилик асосидаги тижорат бўлса, у бундан мустасно», дейилади (Нисо сураси, 29-оят). Ушбу оят савдода томонларнинг розилиги муҳим шарт эканини ва бу савдо муносабатларида ҳар икки томоннинг ҳақ-ҳуқуқи ҳимоя қилиниши зарурлигини кўрсатади. Уламолар мазкур […]