БАРАКАНИНГ (инсонга билдирилган) 177 та СИРИ (бараканинг [умри, ризқи, оиласи, ишлари, даромадидаги] сабаблари) ни УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар: КАЛОМУЛЛОҲНИНГ ОЯТИ КАРИМАЛАРИДА ХУДОИМ ТАОЛО МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ: ☪︎ «Кимки Аллоҳга тақво қилса, У унга ташвишлардан чиқиш йўлини пайдо қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур. Кимки Аллоҳга таваккул қилса, бас, Аллоҳнинг ўзи унга кифоя қилар. Албатта, Аллоҳ ўзи хоҳлаган ишига етувчидир. Аллоҳ […]
Ҳаёт ойнаси
Бирни биров беради, Кўпни – меҳнат. * * * Беташвиш бош қайда, Меҳнатсиз ош қайда. * * * Бир калла – калла, Икки калла – тилла. * * * Бирлашган дарё бўлар, Тарқалган ирмоқ бўлар. * * * Берсанг – оласан, Эксанг – ўрасан. * * * Бирликда барака бор. * * * Патирдан қил […]
МЎМИН – МЎМИННИНГ КЎЗГУСИ!
Динимизга кўра, мўмин инсон нафақат ўз шаънини, балки бошқа биродар ва яқинларининг ҳам обрў-эътиборини сақлайди. Уларни беҳурмат қилинишига йўл қўймайди. Бундай ҳолат юз берса, дарҳол ҳимоя қилади. Ана шунда у қиёмат куни Аллоҳ таолонинг ҳимоясидан баҳраманд бўлади. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким ўз биродарининг обрўсини ҳимоя қилса, Аллоҳ […]
Меҳр қўнғироғи
Халқ мақоллари: Одамни – сўз. 2. Текин топган мол ёмон, Охири қўймас омон. 3. Йигит моли – ерда. 4. Ўзи тўғрининг сўзи тўғри. 5. Ёмонга сир айтма, юртга ёяр. 6. Қарасанг – боғман, Қарамасанг – доғман. 7. Ота ҳунари – болага мерос. Иброҳим ИНОМОВ тайёрлади. “Мўминалар” журналининг 2026 йил 5-сонидан http://hidoyatuz.taplink.ws
Мазҳабсизлик – ўта хатарли бидъат
Бугунги кунда айрим кишиларнинг: “Бизга Қуръон ва суннатнинг ўзи кифоя, мазҳабга эргашиш бидъат”, деган даъволари қулоққа чалиниб қолади. Бир қарашда бу гап жозибадор кўринади. Чунки ҳар бир мусулмон Қуръон ва суннатга эргашиши лозим. Аммо савол шундаки, ҳар бир мусулмон Қуръон ва суннатдан бевосита ҳукм чиқариш даражасидами? Ҳар бир инсон мужтаҳид даражасига етмаган ҳолда шариат аҳкомларини […]
Дуккакли неъматлар
Шундай неъматлар борки, улар оддий кўринса-да, таркибида кўплаб фойдали моддаларни жамлаган. Булар – ловия, мош, нўхат, маржумак каби дуккакли ўсимликлар. Улар оқсилга бой бўлиб, танамизни куч-қувват билан таъминлайди. Айниқса, гўшт емайдиган ва семиришни истамайдиганлар доимий тановул қилиши зарур. Боиси улар тўйимли бўлгани учун ортиқча овқатланишга ҳо жат қолдирмайди. Таркибидаги тола (клетчатка) ва ми нераллар холестеринни […]
Чеченистонда 1,6 мингга яқин масжид фаолият юритмоқда
Чеченистон Республикасида диний инфратузилмани ривожлантириш ишлари давом этмоқда. Айни пайтда ҳудудда 1595 та масжид фаолият олиб бормоқда, яна 101 та масжид қурилмоқда. Бу ҳақда Чеченистон Республикаси мусулмонлари диний бошқармаси маълум қилди. Шунингдек, республикада диний таълим тизими ҳам кенг йўлга қўйилган. Ҳозирда 499 та мадраса, 11 та ҳофизлик мактаби ҳамда иккита олий диний таълим муассасаси фаолият […]
Эркинликнинг ҳам чегараси бор
Халқимизда «Олма олмадан ранг олади», деган нақл бор. Яқинларимиз ёки кўп ҳамсуҳбат бўладиган инсонлар сабаб баъзан ҳаётимиз остин-устун бўлиб кетади. Янги уйга кўчиб келган Феруза билан ҳам шундай бўлди. Ён қўшниси унинг уйига серқатнов бўлиб қолди. Бир куни ўша аёл Ферузани меҳмонга чақирди. У: – Турмуш ўртоғим ҳали-замон келиб қолади. У кишидан сўрамай чиқолмайман, – […]
БУЮК МУВОЗАНАТ
Коинотга назар солганимда, мен у ерда бетартибликни эмас, балки ақл бовар қилмайдиган даражадаги нозик мувозанатни кўрдим. Бу мувозанат шунчалик аниқки, агар бирор-бир қонуният заррача ўзгарса, бутун борлиқ парчаланиб кетган бўларди. Масалан, Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш тезлигини олинг. Агар у ҳозиргидан секинроқ айланганида, кундузларимиз шу қадар иссиқ бўлардики, ҳамма нарса ёниб кетарди. Кечаларимиз эса шу […]
Хўрозқанд ё хипчин…
Бобомни хотирласам, оппоқ яктак кийган, белбоғи ўзига ярашиб турган нуроний гавдаланади. Белбоғининг қатида эса доимо хўрозқанд бўларди. Бозордан қайтишини сабрсизлик билан кутардик. Чунки у киши ҳар гал хўрозқанд улашар ва бошимизни силаб: – Бахтинг буюк бўлсин, – деб дуо қиларди. Бу ширинликнинг мазасидан кўра бобомнинг мурувват-эътибори биз учун азиз эди. Бобом уй вазифаларимизни доимо назорат […]
ОМОНАТДОР ПОДШОҲНИНГ ШАФҚАТЛИ ЎҒЛИ
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ёзишича, отаси Умаршайх Мирзонинг: “Адолати бу мартабада эдики, Хитой карвони келадурғонда, Андижоннинг шарқий тарафидаги тоғларнинг тубида минг уйлик карвонни андоғ қор босдиким, икки киши қутулди. Хабар топиб, муҳассислар йибориб, карвоннинг жами жиҳотини забт қилди. Ҳарчандеким, вориси ҳозир йўқ эрди, бовужуди эҳтиёж сақлаб, бир-икки йилдин сўнгра Самарқанд ва Хуросондин ворисларини тилаб келтуруб, молларини […]
Қатарда “Энг кучлилар ғолиби” номли III халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилади
Қатар пойтахти Доха шаҳрида Қуръони карим бўйича “Энг кучлилар ғолиби” деб номланган III халқаро мусобақа иштирокчиларини кутиб олиш бошланди. Бу ҳақда IQNA нашри “Аш-Шарқ” газетасига таяниб хабар берди. Мусобақа Қатар Вақф ва ислом ишлари вазирлиги томонидан” Шайх Жасим бин Муҳаммад бин Саний” номидаги Қуръони карим мусобақасининг халқаро босқичи доирасида ташкил этилмоқда. Унда халқаро Қуръон мусобақаларида […]
Аллоҳ исроф қилувчиларни севмайди
Аллоҳ таоло Ер юзидаги турли ризқларни инсон манфаати учун яратган. Бироқ ҳар бир неъ матдан баҳраманд бўлишнинг ҳам ўзига яраша одоби ва меъёри бор. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “…Шунингдек, еб-ичингиз, (лекин) исроф қилмангиз! Зеро, У исроф қилувчиларни севмагай” (Аъроф сураси, 31-оят). Ушбу оятда киши еб-ичишда исрофга йўл қўймаслигидан огоҳлантирилади. Афсуски, бугунги кунда […]
Маккадаги Қуръон музейида олтин суви юритилган хитойча Қуръон қутиси намойиш этилмоқда
Макка шаҳридаги Ҳиро маданият мажмуасида жойлашган Қуръони карим музейида XVIII асрга оид, олтин суви юритилган ноёб хитойча Қуръон қутиси намойиш этилмоқда. Мазкур ноёб осори атиқa ҳижрий XII асрга мансуб бўлиб, Қуръони карим мусҳафларини асраб – авайлаш ва сақлаш анъаналарининг тарихий намунаси саналади. Унинг нафис нақшлари, мукаммал безаклари ва олтин суви билан ишланган қисмлари ўша давр […]
«Асал бор жойга дард келмайди…»
– Асал – кони шифо, барака, – дея гап бошлади 65 ёшли асалчи-табиб, самарқандлик Ориф бобо Илёсов. – Охирги марта икки йил олдин тиббий кўрикдан ўтгандим. Қон босимимни ўлчаган шифокор: «Таҳлил натижаларингиз аъло. Бундай ҳолатни ҳатто ёш йигитларда ҳам кам учратамиз. Бунинг сири нимада?» деб қолди. «Сири асаларичилик касбида», – дедим. У болалик пайтларим эди. […]