Беморни зиёрат қилиш мусулмон кишининг бошқа мусулмон биродари олдидаги ҳаққидир ва шариатда уни адо қилишга тарғиб этилади. Бу ҳақда кўплаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мусулмоннинг (бошқа) мусулмон зиммасидаги ҳаққи олтитадир”, дедилар. “Эй Расулуллоҳ! Улар қайсилар?” – дейилди. У Зот: “Рўбарў келсанг, унга салом […]
Нажот – беҳуда нарсаларни тарк этишда
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кишининг фойдаси йўқ ишни қилмаслиги унинг Исломи гўзаллигидандир”, дедилар (Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти). Бу ҳадиси шарифда одобнинг улуғ асосларидан бири баён этилган. Баъзи олимлар бу ҳадисни илмнинг учдан бири дейишган, бошқалари эса илмнинг тўртдан бири ёки Исломнинг тўртдан бири деганлар. Абдуллоҳ ибн […]
Кибр ва манманлик оқибати
Қуръони каримда бундай дейилади: «Аллоҳ салтанат берганидан (ғурурланиб), Иброҳим билан унинг Рабби хусусида баҳслашган кимсани (Намрудни) кўрмайсизми?! Қайсики, Иброҳим: «Менинг Раббим тирилтиради ҳам, ўлдиради ҳам», – деганида, у: «Мен (ҳам) тирилтираман ва ўлдираман», – деди. Иброҳим айтди: «Аллоҳ Қуёшни Машриқдан чиқаради, сен уни Мағрибдан чиқаргин-чи?» Бас, (ўша) кофир (гап тополмай) лол бўлиб қолди. Аллоҳ золим […]
Икки куни бир хил ўтган зарардадир
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Ёшларга насиҳатим” китобида (24579 та сўз қўлланилган) илк нозил бўлган Алақ сурасида “Иқро (ўқинг)” сўзи икки марта такрорланиши келтирилган. Биринчи “ўқинг” сўзидан кейин инсонни жуда ҳақир ва арзимас лахта қон ҳолати зикр қилинди. Иккинчисидан кейин эса инсоннинг қадрли ва шарафли, илммаърифатли ҳолати баён қилинди. Шунга кўра, […]
Нидерландияда ChatGPT ёрдамида тузилган никоҳ ҳақиқий эмас деб топилди
2025 йил 19 апрелда турмуш қураётган жуфтлик дўстларини таклиф қилиб, улардан маросимни ўтказишни сўради. Дўсти, иккиланмасдан, ChatGPT ёрдамида матн яратди, деб хабар беради DW. Масалан, маросимда қуйидаги савол ҳам берилди: “Сиз бир-бирингизни қўллаб-қувватлашга, ҳазиллашишга ва қийин пайтларда бирга бўлишга ваъда берасизми?”. Бироқ, сунъий интеллект энг муҳим нарсани унутди – эр-хотин бир-бирларини қонуний равишда турмуш ўртоғи сифатида […]
Ҳаётимиз тўкин, лекин оқибатимиз кам
Оилада биз отамнинг олдида ҳеч қачон оёқ узатиб ўтирмасдик. Дастурхонга катталардан олдин қўл чўзмасдик. Уйдаги гапни кўчага чиқармасдик. Маҳалладаги ҳашарларга қатнашардик. Ўзгаларнинг мушкулини осон қилишга интилардик. Хуллас, ота-онам бизни андишали ва жонкуяр қилиб тарбиялаганди. Афсуски, бугун орамиздан бу фазилатлар кўтарилиб бораётгандек. Бир куни маҳалла идорасида ўтирсам, “Қизим билан куёвим тил бириктириб, мулкимни олиш учун шикоят […]
Аллоҳнинг гўзал исмлари ила дуо қилинг
Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: “Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг” (Аъроф сураси, 180-оят). Бошқа оятда бундай дейилади: “Аллоҳ, деб чорлангиз ёки Раҳмон деб чорлангиз. Қандай чорласангиз ҳам (жоиздир). Зеро, Унинг гўзал исмлари бордир” (Исро сураси, 110-оят). Аллоҳнинг барча исмлари гўзалдир. Банда Унга дуо қилганида, қанча кўп гўзал исмлари ила […]
Гўзал одоб – энг яхши мерос
Динимизда бола тарбиясига катта эътибор берилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ота ўз боласига чиройли одобдан кўра яхшироқ нарса бера олмайди”, дедилар (Имом Термизий ривояти). Ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: “Ўзингизга ва аҳлингизга яхшиликни таълим беринглар ва уларни одобли қилинглар”, деб таъкидлаган. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар, ўзингизни ва аҳли оилаларингизни […]
Мужтаҳид алломанинг таъвилдаги маҳорати
Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллиги муносабати билан бир қатор мотуридийшунос олимлар “Имом Мотрудийнинг тафаккур олами” китобини нашрга тайёрлади. Журнал саҳифаларида мазкур китобдан боблар бериб боришни режалаштирдик. Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ оятларни шарҳлар экан, аввало, уларнинг нозил бўлиш сабабларини келтиради. Сўнгра ўзи яшаган муҳитни эътиборга олган ҳолда оятни таъвил қилишга ўтади. Сўнгра ақлга таянган ҳолда мустақил фикрлар […]
Солиҳа аёл
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Дунё манфаатлидир. Дунё манфаатларининг яхшиси – солиҳа аёл” (Имом Муслим ривояти). Бу ҳадисни Имом Насоий, Имом Ибн Можа ва Имом Аҳмад ривоят қилишган. Имом Ибн Можанинг ривоятида “Дунё манфаатлари ичида солиҳа аёлдан афзали йўқ”, дейилган. Ҳадисда зикр этилган “дунё”дан мурод инсон […]
Сўз – малҳам: ками фойда, кўпи зарар
Инсоннинг одоб-ахлоқи, қалб поклиги ва жамиятдаги обрўси кўп жиҳатдан муомала одобига боғлиқ. Тил яхшиликка хизмат қилса, муҳаббат ва тотувлик келади, акс ҳолда адоват ва норозилик урчийди. Шунинг учун ҳар бир мўмин тилини назорат қилишга масъул. Бир оғиз сўз инсонни ё яхшиликка ёки ёмонликка етаклайди. Кимнинг сўзи мулойим ва маъноли бўлса, у ақл ва ҳикмат соҳиби […]
МУФТИЙ ҲАЗРАТ ПОДШОҲ САЛМОН НОМИДАГИ ҲАДИС АКАДЕМИЯСИГА АЪЗО БЎЛДИЛАР
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 2026 йил 5 январь куни Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд номидаги Ҳадиси шариф академияси Илмий Кенгашига аъзо бўлдилар. Бу қувончли воқеа Янги Ўзбекистонда давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг халқаро даражадаги юксак эътирофи бўлиб, Муфтий ҳазратларининг дин ривожи, уммат саодати […]
Бугунги кунда республикада 2148 та масжид фаолият юритмоқда
Бу ҳақда 2025 йилда диний-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар юзасидан брифингда маълумот берилди. Ҳисобот даврида 3 та янги масжид рўйхатдан ўтди, 43 та масжидда тубдан қайта қуриш ҳамда 15 та масжидда таъмирлаш ишлари якунланди; Мутаассиблик, радикал ғоялар ва экстремизм руҳидаги ахборотларга қарши 3411 та раддия мазмунидаги материаллар тайёрланиб, тарқатилди; 1100 га яқин номдаги адабиётларни чоп […]
Қут-баракали ва хавфсиз жой
«Эсланг, Байтни одамларга қайта-қайта бориладиган хавфсиз жой қилдик. “Иброҳим мақоми”ни намоз ўқиш жойи қилингиз дедик! Иброҳим билан Исмоилга: “Тавоф, эътикоф ва руку-сужуд қилувчилар учун Байтимни пок тутинглар!” деб буюрдик» (Бақара сураси, 125-оят). “Байт” – Байтул Ҳарам, Каъбатуллоҳдир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ва Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ айтади: “Байтга бир марта келган киши яна унга қайтишни орзу қилади. […]
Мазҳабга эргашиш шарт
“Мазҳаб” сўзи “йўл”, “йўналиш” деган маъноларини билдиради. Саодат асрида саҳобалар ўзлари билмаган масалаларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўраганлар. Саҳобаи киромлар даврида олим саҳобалардан ёш саҳобалар таълим олишди. Шу зайлда шаръий илмларни етарли даражада эгалламаган кишиларнинг муайян уламолар йўлларини тутишлари анъанага айланиб, фиқҳий мазҳаблар пайдо бўлди. Зеро, Аллоҳ таоло: “Бас, агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан […]