Ярим тайёр ёки тез пишадиган егуликлар, ширинликлар ва газли ичимликлар ҳамда ҳаракатсизлик юракқон томир касалликлари, қандли диабет, қон босими ошиши ва бўғимлардаги оғриқлар, семириш, руҳий ҳолатнинг ёмонлашиши каби хасталикларни келтириб чиқаради. Тўғри овқатланиш, таомни шошмасдан ейиш, ўз вақтида ва меъёрида ухлаш, мунтазам жисмоний машқлар билан шуғулланиш вазн ортишига йўл қўймайди. Мисол учун, кунига камида 30 […]
Истиқлолнинг 35 йиллигига 35 та факт – 5. Ҳайит намозларини эркин адо этиш имконияти
Рамазон ва Қурбон ҳайитларини умумхалқ руҳида нишонлаш учун ҳуқуқий ва ташкилий шароитлар яратилди. Ҳайит кунларида масжидларда жамоат бўлиб ҳайит намозларини адо этиш, қариндошлар ва беморларни зиёрат қилиш, муҳтожларга ёрдам кўрсатиш каби халқимизга хос анъаналар кенг давом этмоқда. Амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ, Рўза ҳайити ва Қурбон ҳайитининг биринчи кунлари ишланмайдиган байрам кунлари ҳисобланади. Масалан, 2026 йилда […]
Истиқлолнинг 35 йиллигига 35 та факт – 4. Ҳудудларда масжидлар фаолияти кенгаймоқда
Истиқлол даврида масжидлар фаолияти пойтахт ва йирик шаҳарлар доирасидан кенгайиб, вилоятлар, туманлар ва қишлоқларда ҳам изчил ривожланди. Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда масжидлар аҳолига диний-маърифий хизмат кўрсатиб келмоқда. Масжидларда ибодат билан бирга оила, тарбия, одоб-ахлоқ, бағрикенглик ва ижтимоий ҳамжиҳатликка оид маърифий суҳбатлар ҳам ўтказилади. 2025 йилда «Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги ишлар […]
Истиқлолнинг 35 йиллигига 35 та факт – 3. Масжидлар сони кўпаймоқда
Мустақиллик йилларида мамлакатда масжидларни тиклаш, таъмирлаш ва янгиларини барпо этиш ишлари кенг кўламда амалга оширилди. Натижада аҳолининг ибодат қилиши учун зарур шароитларга эга жоме масжидлар тармоғи ривожланди. Масжидларда намозхонлар учун таҳоратхоналар, кутубхоналар ва бошқа зарур инфратузилмаларни яхшилашга ҳам эътибор қаратилди. 2026 йилнинг биринчи ярми ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 2 160 та масжид фаолият юритмоқда. Шу даврнинг […]
Истиқлолнинг 35 йиллигига 35 та факт – 2. Қуръони карим ва диний адабиётлар оммалашмоқда
Истиқлол йилларида Қуръони каримни ўрганиш, унинг маъноларини она тилида англаш ва диний адабиётлардан фойдаланиш имкониятлари сезиларли даражада кенгайди. Қуръони карим маъноларининг ўзбек тилидаги таржималари, тафсирлар, ҳадис тўпламлари, фиқҳ, ақида ва ислом ахлоқига бағишланган асарлар нашр этила бошланди. Кейинги вақтларда диний адабиётлар босма шакл билан бир қаторда электрон ва рақамли шаклларда ҳам китобхонларга етказилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон […]
Кеч ухлаш умрни қисқартиради
Тадқиқотларга кўра, дунё аҳолисининг 58 фоизи уйқусизликдан азият чекмоқда. Бунинг биринчи сабаби гаджетлар доимий томоша қилиш оқибатида кечки соат 23:00 дан кейин ухлашга одатланишдир. Кеч ухлаш соғлиққа бир қанча хавф туғдиради. Жигар ва бошқа аъзолар ўзини тиклай олмайди. Инсон организмидаги барча аъзолар тунда, айниқса, соат 22:00–02:00 оралиғида фаол тикланиш жараёнига киришади. Хусусан, жигар соат 23:00 […]
“Яхши сўз бирла ҳожат аҳлин сўр…”
Ҳазрат Навоий асарларининг бош мавзуси – инсон камолоти. Комил инсонлар ададининг кўпайиши эса жамият маънавияти юксалишининг асосий омилидир. Одамларнинг бир-бирига муносабати ҳам жамиятда алоҳида аҳамиятга эга. Бу муносабатларнинг ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, ширинсўзлик асосига қурилиши жамиятнинг равнақини таъминлайди. Ҳадислар ана шу мақсадга қаратилгани билан муҳим. “Ал-калиматут таййибату садақатун”, яъни “Ширин сўз – садақадир” мазмунидаги ҳадис бунинг […]
Аёлнинг ҳақиқий зийнати
Аёлнинг зийнати – унинг ташқи кўринишига гўзаллик бағишлайдиган воситалар ҳамда қадрини оширадиган гўзал фазилатларидир. Исломда зийнат фақат ташқи кўриниш билан чекланмайди. У икки турга бўлинади: маънавий (ахлоқий) ва ҳиссий (ташқи) зийнат. Улар ичида энг улуғи – маънавий зийнат. Боиси ахлоқий зийнат аёлни Аллоҳга ва инсонларга суюкли қилади. Бу турга иймон, ҳаё, сабр, ростгўйлик, садоқат, меҳрибонлик, […]
Набавий огоҳлантириш
Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “…Шундай бир қавм келадики, улар гувоҳлик сўралмаган ҳолда гувоҳлик беришади, хиёнат қилишади, омонатдор бўлишмайди, назрига вафо қилишмайди, уларда семизлик пайдо бўлади” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Шориҳ уламолар ушбу ҳадисдаги “семизлик пайдо бўлади” иборасида айнан овқатга очкўзлик ва нафсни тиймаслик, нотўғри […]
Балолар ёмон сўзларимизга боғланган
Аллоҳ таоло менга илҳом бериб, менга ато этган илмдан, қалбим саҳифасида ва хотирам дафтарида жамланган баъзи мулоҳазаларимни ўртоқлашишни хоҳладим. Аллоҳдан тавфиқ сўраб айтаманки, дунёни кездим, кўп воқеа-ҳодисаларни бошимдан ўтказдим, турли ишлар билан машғул бўлдим, улкан режаларга бош қўшдим. Дунё ишларининг аччиқ-чучугини татиб кўрдим. Китобларни титдим, уламоларнинг хизматида бўлдим, дунё талабида умримни зое қилдим. Кўрган-кечирганларим ичида […]
Минбарни ва чироқни таклиф этган саҳоба
Тамим Дорий “Дор” қабиласига мансуб Авс ибн Хорижа ибн Савод ибн Хузайманинг ўғли. “Абу Руқайя” деб – ягона фарзанди (қизи)нинг исми билан куняланган. Ҳижратнинг тўққизинчи йили акаси Нуайм билан Набий алайҳиссалом ҳузурларига келиб, Исломни қабул қилишди. Тамим Дорий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўн саккизта ҳадис ривоят қилган. Улардан иккитасини Имом Муслим ўзининг “Саҳиҳ”ида келтирган. […]
Фарзанд тарбиясидаги хатолар
Фарзандингиз: – кўп ёлғон гапирадими? Демак, сиз уни ҳаддан ташқари тергайсиз; – ўзига ишонмайдими? Демак, сиз уни шижоатлантирмайсиз; – сўзлашишни билмайдими? Демак, сиз у билан суҳбатлашмайсиз; – ўғрилик қиладими? Демак, сиз унга совғалар, ҳадялар бермайсиз; – қўрқоқми? Демак, сиз уни кўп ҳимоя қиласиз; – бошқаларни ҳурмат қилмайдими? Демак, сиз у билан бақириб гаплашасиз; – доим […]
Руҳлар чироқданмас, Қуръондан шод бўлади
Аллоҳ таоло эслатади: “Аллоҳни қўйиб, қиёмат кунигача ҳам мустажоб қила олмайдиганларга илтижо қиладиган кимсадан кўра ким ҳам адашганроқдир?! Ҳолбуки, улар ўшаларнинг дуоларидан ғофил, бехабардирлар” (Аҳқоф сураси, 5-оят). Афсус, ҳозир ҳам халқимиз орасида бундай номаъқул одатлар учраб туради. Мисол учун, Тошкентда марҳумга атаб “йигирма оши” берилса, водийда “қирқ оши” деган маросим бор. Сирдарёда эса то жанозага […]
Адоватнинг муолажаси
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганлар: “Бир-бирингизни ёмон кўрманг, бир-бирингизга ҳасад қилманг, бир-бирингиздан юз ўгирманг! Биродар бўлинглар, эй Аллоҳнинг бандалари!” (Имом Муслим ривояти). “Бир-бирингизни ёмон кўрманг”. Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Билингки, агар инсон ўша лаҳзада ўч олишга ожизлиги сабабли ғазабини ичига ютишга мажбур бўлса, бу ғазаб унинг […]
Истиқлолнинг 35 йиллигига 35 та факт – 1. Ҳаж ва умра зиёратлари учун яратилган имкониятлар
Мустақиллик халқимизнинг муқаддас Ҳаж ва умра зиёратларини адо этиши учун янги имкониятлар эшигини очди. Кейинги йилларда зиёратчиларни олиб бориш, меҳмонхоналарга жойлаштириш, уларга тиббий хизмат кўрсатиш, овқатлантириш ва ибодатларини бажаришига ташкилий кўмак бериш тизими изчил такомиллаштирилди. Зиёратчилар учун махсус ўқув машғулотлари ва тушунтириш тадбирлари ўтказилиши ҳам йўлга қўйилди. Айниқса, сўнгги йилларда Ҳаж ва умра хизматларини сифат […]