ИҚНА: Муқаддас Қуръони rаримнинг минг йилдан ортиқ вақт аввал кўчирилган қўлёзма нусхаси яқинда муқаддас Макка шаҳрида кенг жамоатчиликка намойиш этилди. ИҚНАнинг ArabAmerica манбасига таяниб хабар беришича, бундан 1000 йилдан зиёд вақт аввал машҳур хаттот Ибн ал-Баввоб томонидан кўчирилган Қуръони карим қўлёзмаси Маккадаги кўргазмага қўйилган. Мазкур нодир қўлёзма Масжидул Ҳаромда ўтказилаётган «Иқро» («Ўқи») кўргазмаси доирасида намойиш […]
Чумолилар ҳам ўзаро маслаҳатлашади
Бугунги ахборот асрида маълумотлар алмашинуви шу даражада кўпайдики, эндиликда архивларни титкилаш, кутубхоналар ва энциклопедияларга мурожаат қилишнинг ҳожати қолмади. Медиа макондаги қидирув тизимидан исталган нарсани топиш мумкин. Сунъий интеллект чатботлари инсон билан мулоқотга киришиб, барча саволларга “жавоб бермоқда”. Лекин бу қурилмалар ҳам ўзига яраша камчиликларга эга. Шу тарзда олинган маълумотлар баъзан ҳаддан ташқари кўп бўлиши бирор […]
Ғафлатда қолманг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой муборак бўлсин!
Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси (баъзи манбаларда 8, 9 ёки 10-кунлари), душанба куни (милодий 571 йил, апрель ойида) дунёга келдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутиб: “Бу мен туғилган кун”, деб айтардилар (Имом Муслим ривояти). Робиъул аввал ойи қандай ой? Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича […]
Бозорга кираётганда…
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бозорга кирса ва: «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийкалаҳ, лаҳул мулку валаҳул ҳамду юҳйий ва юмийту ва ҳува ҳайюн лаа ямувту, биядиҳил хойру ва ҳува ъала кулли шай‘ин қодийр» (Маъноси: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Унинг Ўзи ягонадир, шериги йўқ. Мулк ҳам, ҳамд […]
23 давлатдан зиёратчилар Мадинадаги Қуръон босмахона мажмуасига ташриф буюрди
ИҚНА: Саудия Арабистони Ислом ишлари, даъват ва иршод вазирлиги томонидан ташкил этилган дастур доирасида Европа ва Осиёнинг 23 давлатидан келган зиёратчилар Мадинаи Мунавварадаги Подшоҳ Фаҳд номидаги Қуръонни чоп этиш ва нашр қилиш мажмуасига ташриф буюрдилар. ИҚНА сайтининг SPAга таяниб хабар беришича, Ислом ишлари, даъват ва иршод вазирлиги томонидан ташкил этилган «Умра ва Икки Ҳарамни зиёрат […]
Чин дуо
Бир бой савдогар ошқозон-ичак касаллигидан азоб чекиб, кўп муолажа олганидан сўнг ҳам аҳволи ўнгланмади. Бир куни у бу ташвишдан ғам чекиб, машинасига ўтириб боши оққан томонга қараб йўл олди. Йўл-йўлакай кичик бир қишлоқ ёнида тўхтади. Узоқдан бир деҳқонни кўриб қолди. У ерда ўтириб, нимадир еяётган эди. Бой машинадан тушиб, унинг овқат ейишини кузата бошлади. Деҳқон […]
Ханхоа – Вьетнамдаги ҳалол саноатининг янги маркази
Вьетнамнинг жанубида жойлашган Ханхоа вилояти мамлакатда ҳалол саноатининг янги марказига айланмоқда. Вилоят маҳаллий ва халқаро бозорларни жалб этиш мақсадида ҳалол маҳсулотлар учун инфратузилма ва махсус объектларни кенгайтирмоқда. Ханхоа вилояти маҳаллий ва халқаро бозорларга йўналтирилган ҳалол иқтисодиётни ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор яратиш борасида изчил иш олиб бормоқда. Вилоят Инвестициялар, савдо ва туризмни ривожлантириш маркази директори Чыонг […]
Қайта тирилишнинг кўриниши
Қуръони каримда: “Аллоҳ жонларни ўлган вақтида, ўлмаганларни эса ухлаётган пайтларида олур. Бас, Ўзи ўлимга ҳукм қилган жонларни (қайтармасдан) ушлаб қолур, бошқаларини эса белгиланган бир муддатгача (ажаллари етгунча) қўйиб юборур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун аломатлар бордир”, деб хабар қилинади (Зумар сураси, 42-оят). Оятда баён этилганидек, инсон фақат моддий тана билан чекланмайди, балки унинг замирида […]
Жонзотлар сабоғи
Инсон табиат билан ҳамқадам, уйғун яшаши, уни асраб-авайлаши лозим. Агар унга зарар етказса, ёмон оқибатларга олиб келади. 1958 йили Хитойда буғдой ҳосилдорлиги пасайишига чумчуқлар сабаб қилиб кўрсатилади ва икки миллиардга яқин чумчуқ қириб ташланади. Бунинг оқибатида кейинги уч йилда турли ҳашаротлар буғдой ҳосилига жиддий зарар етказади. Бу эса мамлакатда улкан очарчилик келтириб чиқаради ва ўн […]
Савоби бориб турадиган 4 амал
Ислом динида ота-онага яхшилик қилиш фақат уларнинг ҳаётлик чоғлари ила чегараланиб қолмайди. Балки фарзанд ота-онасининг вафотидан кейин ҳам яхшилик қилиши мумкин. Абу Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига Бани Салама қабиласидан бир киши келиб, гаплашди. Мен у зотнинг олдиларида эдим. У: “Ё Расулуллоҳ, ота-онам вафот этган. Уларга яхшилик қилишга имкон […]
46-халқаро Қуръони карим мусобақасидавом этмоқда
Маккаи мукаррамада Қуръон каримни ёддан ўқиб бериш, тажвид қоидаси асосида тиловат қилиш ва тафсир қилиш бўйича «Подшоҳ Абдулазиз» номидаги 46-халқаро Қуръони карим мусобақаси давом этмоқда. Саудия Арабистонининг Ислом ишлари, даъват ва иршод вазирлиги томонидан ташкил этилаётган мусобақанинг 46-бор ўтказилаётган тадбири 2026 йил 7 август, жума куни бошланган эди. Унда 133 давлатдан 334 нафар эркак ва […]
Бир мазҳабга эргашишҳар қачонгидан муҳим
Бугунги кунда диний масалаларда турли қарашлар ва талқинлар пайдо бўлиб, айрим ҳолларда мусулмонлар орасида ихтилоф ва тортишувларга сабаб бўлаётгани кузатилмоқда. Айниқса, “мазҳабсизлик” ғоясини тарғиб қилаётган айрим тоифалар ақидавий ва фиқҳий масалаларни нотўғри талқин қилиб, мусулмонлар орасида фитна ва бўлинишларга замин яратмоқдалар. Ҳолбуки, бу каби масалалар аҳли сунна уламолари томонидан асрлар давомида атрофлича ўрганилиб, ўз ечимини […]
Қаноатли кишининг умри доим баҳор…
Қаноатли кишининг умри доим баҳор Изоҳ. Қаноат қалбларга, хулққа безак. Қаноатли инсон борига шукр қилгани учун ҳам сўзлари эътироздан, феъллари норозиликдан холи. Кўзларининг ҳамиша вазмин ва хотиржам боқиши, осуда юзларидан беозорлик балқиб туриши ҳам қаноат туфайли. Қаноат лойқани тиндиради, атрофга мусаффолик уруғини сочиб, муносабатлардан чечаклар ундиради. Қаноат ҳақида Алишер Навоий дейди: Десанг шоҳ ўлай еру […]
Ҳақиқий ҳаёга эришяпмизми?
Аллоҳ таолодан ҳаё қилган киши жамоат жойларида ҳам, ёлғиз қолганда ҳам ўзини бир хил тутади, ўзгармайди. Одамлар кўз ўнгида қилмаган гуноҳни Парвардигоридан қўрққани учун танҳолигида ҳам содир этмайди. Агар кишида ҳаё бўлмаса, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам шарманда бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси шарифларидан бирида: “Умматимдан шундай кишиларни биламанки, улар қиёмат куни Туҳома […]
Покистон телеканали Ўзбекистоннинг маънавий-маърифий меросини кенг ёритди
Покистоннинг машҳур «Discover Pakistan» телеканалида Ўзбекистонда ўтказилган I Халқаро Ислом цивилизацияси форумига бағишланган махсус теледастур эфирга узатилди. Урду тилида тайёрланган дастурда форумнинг асосий натижалари, унинг халқаро аҳамияти ҳамда Ўзбекистонда ислом цивилизацияси меросини асраш ва маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Таъкидланишича, форум турли мамлакатлардан ташриф буюрган олимлар, диншунослар ва жамоат арбобларини бирлаштирган […]