Ғарбий Африкадаги Мали Республикаси ғарбда Сенегал, шимолда Мавритания ва Жазоир, шарқда Нигерия, жануби-шарқда Буркина-Фасо, жанубда Кот-д’Ивуар ва Гвинея билан чегарадош. Аҳоли сони йигирма миллиондан зиёдроқ. Ислом Ғарбий Африка ва Малига кириб борганига минг йилдан ошди: мусулмонлар Малида 734 йили пайдо бўлган. Улар ушбу юрт аҳолисига ўзларининг покизаликлари, ваъдасида собитликлари ва яна кўплаб ижобий хусусиятлари билан […]
Туркиядаги Халқ кутубхонаси – саройлардан аъло маскан
Туркия Президенти ҳузуридаги Халқ Кутубхонаси бундан роппа-росса беш йил аввал очилган бўлиб, ўзининг маҳобати, бой китоб фонди, конференция ва тренинг хоналари ҳамда халқаро ҳамкорликлари билан Туркиянинг бутун дунуёга очиқ маърифат ойнаси бўлиб хизмат қилмоқда. Кутубхонанинг тантанали очилиш маросими 2020 йилнинг 20 феврал куни Туркия Президенти Ражаб Тоййип Эрдўғон мезбонлигида ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда […]
Инсоният ҳар икки ҳафтада бир тилни йўқотади – БМТ
Ҳар икки ҳафтада инсоният битта тилни ва у билан бирга маданий ҳамда интеллектуал меросининг ноёб қисмини йўқотади. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳисоботида келтирилган. 21 февраль санаси дунёда ҳар йили Халқаро она тили сифатида нишонланади. ЮНEСКО маълумотларига кўра, ҳозирда мавжуд бўлган 8324 тилдан 7000 га яқини фаол қўлланилади. Бироқ, фақат бир неча юз тиллар таълим тизими […]
Ҳар бурчак орасталикдан дарак
Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай огоҳлантирганлар: “Қоронғи тушса, болаларингизни ташқарига чиқишдан қайтаринг. Чунки у маҳалда шайтонлар тарқалади. Қоронғи тушганидан сўнг бирон соат ўтганидан кейин уларни ўз ҳолига қўйинг. (Ётар маҳалда) Аллоҳ исмини зикр қилиб, эшигингизни беркитинг. Аллоҳ исмини зикр қилиб, чироғингизни ўчиринг. Аллоҳ исмини зикр қилиб, мешингиз оғзини боғланг […]
Саудия Арабистонида Ислом санъати биенналесида Каъба пардаси (Кисва) намойиш этилади
IQNA – Макка ва Мадина масжидлари ишлари бўйича бошқармаси Жидда шаҳридаги иккинчи Ислом санъати биенналесида биринчи марта Каъба пардасини (Кисвани) намойиш этди. Кўргазма ҳақида: IQNA сайтининг “France 24” манбасига асосланиб хабар беришича, “Улар орасида” деб номланган кўргазма Қуръонда 20 марта такрорланган иборадан илҳомланган ҳолда ташкил этилган. Унда Жидда шаҳридаги ҳаж зиёратчилари учиб кетадиган аэропорт терминалида […]
Меҳмондан оғриниш бўлмасин…
Пайғамбарлар отаси Иброҳим алайҳиссалом меҳмоннавоз зот эдилар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «(Эй Муҳаммад!) Сизга Иброҳимнинг азиз меҳмонлари ҳақидаги хабар келдими? Ўшанда улар (Иброҳим) ҳузурига кириб: “Салом!” дейишганда у ҳам: “Салом! (Булар) нотаниш қавм-ку!” деди. Сўнгра у аста оиласи олдига чиқиб, бир семиз бузоқни (сўйиб, пишириб) келтирди. Уни уларга яқин қилиб, “(Таомдан) емайсизми?” деди» […]
ИСЛОМИЙ МУЛОҚОТ АНЖУМАНИ ҲАМЖИҲАТЛИККА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этаётган Манама шаҳридаги нуфузли халқаро анжуман муҳим мавзулар муҳокамаси билан давом этмоқда. “Бир уммат – ягона тақдир” шиори остида ўтказилаётган тадбирда нотиқлар халқлар бирлигини мустаҳкамлаш ва уламолар ўртасидаги мулоқотни кучайтириш, турли миллат-элатлар ўртасида аҳилликни тарғиб қилиш, адоват ва фитнага йўл қўймаслик, ўзаро ҳурматни ривожлантиришга катта […]
Ал-Азҳар Қуръон ёзиш лойиҳасини якунлаш арафасида
Ал-Азҳар раҳбарияти Қуръони каримни ёзиш бўйича махсус лойиҳа якунланиш босқичида эканини ва унга доир ишларнинг катта қисми бажарилганини маълум қилди. IQNA ахборот агентлиги “Al Shorouk” нашрига таяниб хабар беришича, “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари муовини Муҳаммад аз-Завиний ушбу ташаббус ҳақида Ал-Азҳар масжидида ўтказилган учинчи араб хаттотлиги ва исломий рассомчилик йиғилишида маълум қилган. Муҳаммад аз-Завинийнинг сўзларига кўра, Қуръони […]
МУФТИЙ ҲАЗРАТ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТДИЛАР
19 февраль куни Баҳрайн Подшоҳлиги шафелигида Мусулмон донишмандлар кенгаши ташаббуси билан ушбу давлат пойтахти Манама шаҳрида бошланган халқаро анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этдилар. Мазкур анжуманда Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб, Баҳрайн ислом ишлари бўйича олий кенгаш президенти Шайх Абдураҳмон бин Муҳаммад бин […]
Мусулмон ўқитувчи жаҳондаги энг олий ўқитувчи мукофоти соҳибига айланди
Бу йил журналистлар томонидан таълим соҳасидаги Нобель мукофоти деб аталадиган “Жаҳондаги энг олий ўқитувчи” мукофоти мусулмон ўқитувчига берилди. Варки жамғармаси томонидан таъсис этилган ушбу мукофот ўқитувчилик касбини ривожлантириш ва ўқитувчилар меҳнатининг аҳамиятини таъкидлашга қаратилган, деб хабар беради “Al-Arabiya” телеканали. Саудия Арабистони фуқароси Мансур ал-Мансур, маҳбусларга таълим берадиган ва уларни қонунга бўйсунувчи ҳаётга қайтишда ёрдам берадиган […]
Тунисда “Қуръон ўзгалар нигоҳида” кўргазмаси ташкил этилди
Тунис Миллий кутубхонасида Миллий мерос маркази ва Замонавий Марокаш тадқиқот институти ҳамкорлигида “Қуръон ўзгалар нигоҳида” номли кўргазма ташкил этилди. “IQNA” сайтининг Тунис ахборот агентлигига таяниб хабар беришича, кўргазма Қуръоннинг Европа фалсафаси, диний ва маданий фикрига таъсирини ўрганишга қаратилган бўлиб, у 30 апрелга қадар давом этади. Кўргазмада Тунис муассасалари ва дунёнинг турли музейларидан жамланган 80 дан […]
Ҳамдардлик
“Шамсуддинхон Бобохонов” НМИУ жамоаси нашриёт бош муҳаррири Абдужалил Хўжамга опаси Тозагул Тўхтамурод қизининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдиради. Аллоҳ таоло онахоннинг борган манзилини обод қилсин, ортида қолганларга сабру жамил ато этсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун
Саудия Арабистони хорижлик мутахассисларни таклиф қилмоқда
Саудия Арабистони техник соҳадаги 685 та хорижлик мутахассис ва олимга махсус яшаш рухсатномасини берди. Бу ҳақда ўтган сешанба куни мамлакатнинг Алоқа ва ахборот технологиялари вазирлиги хабар берди, деб ёзади, “Arab News” нашри. Узоқ муддатли ВНЖ (яъни, вақтинчалик яшашга рухсатнома) мутахассисларни Саудияга жалб қилишга қаратилган махсус дастур доирасида тақдим этилмоқда. Рухсатнома олганларнинг 16 фоизини 5G технологиялари […]
У вақтда кеч қолишингиз мумкин…
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг уч қизи бўлса ёки уч синглиси бўлса ёхуд икки қизи ё икки синглиси бўлса, у уларнинг суҳбати (таълим-тарбияси)ни яхши қилган ва уларнинг ҳақида Аллоҳга тақво қилган бўлса, унга жаннат берилур», дедилар (Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривояти). Аёлнинг энг гўзал фазилати солиҳалиги, […]
Ўзбекистонда ҳаж квотаси уч баробар оширилди
Ўзбекистонда ҳаж квотаси сўнгги йилларда уч баробар оширилгани маълум қилинди, деб хабар бермоқда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати. Кеча, 18 февраль куни Саудия Арабистони ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация билан Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ва бошқа тегишли мутассаддилар иштирокида […]