Неъматнинг ёнида ношукрлик бўлса, бу неъмат учун бақо йўқ. Ёнида шукри бор, неъматга завол йўқ. Изоҳ. Агар Аллоҳ таоло ато этган неъмат шукр билан қўрғонланса, унинг заволи йўқ экани, агар қадрига етмасдан ношукрлик қилинса, бу неъмат узоқ турмайди. Аллоҳ тао ло дейди: «Аллоҳ сизларни бирор танглик – машаққатга солмоқни истамайди, балки сизларни поклашни ва сизларга […]
Қалбга сакинат сўраш
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қийинчилик пайтида: “Лаа илааҳа иллаллоҳул ъазиймул ҳалийм. Лаа илаҳа иллаллоҳу Роббул ъаршил ъазийм. Лаа илаҳа иллаллоҳу Роббус самааваати ва Роббул арз’и ва Роббул ъаршил карийм”, дердилар» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Маъноси: “Улуғлик ва виқор соҳиби Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Буюк Аршнинг соҳиби […]
Каъба эшиги ҳақида биласизми?
Байтуллоҳнинг эшиги Каъбанинг шарқий деворида. Тарихий манбаларга кўра, Иброҳим алайҳиссалом ва ўғли Исмоил алайҳиссалом Каъбани бунёд этган вақтда унга икки эшик қилганлар: бири шарқий томонда – кириш учун, иккинчиси ғарбий томонда – чиқиш учун. Айрим ривоятларда дастлаб Каъбада ҳозиргидек эшик бўлмагани, балки шарқий деворда очиқ кириш жойи қолдирилгани айтилади. Ибн Ҳишом ва бошқа тарихчиларнинг ёзишича, […]
Қунут дуоси
“Қунут” сўзи луғатда “дуо” ва “тазарру” маъноларини англатади. Ҳанафий мазҳабига кўра, Қунут дуоси витр вожиб намозининг учинчи ракатида рукудан олдин ўқилади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам витр намозида доимо Қунут дуосини ўқиганлари унинг вожиблигини билдиради. Шу боис витр намозида шу дуони билмасдан тарк қилиш саждаи саҳвни вожиб қилади. Сувайд ибн Ғафла розияллоҳу анҳу: «Абу Бакр, […]
Ҳар бир хонадонга зиё-маърифат
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижод уйи масъуллари Қашқадарё вилоятида хизмат сафарида бўлиб, ҳудуддаги туман ва шаҳарлар бош имом-хатиблари ҳамда отинойилар билан учрашувлар ўтказдилар. Мазкур тадбирларда нашриёт-матбаа ижод уйи бош муҳаррири Абдужалил Хўжам ва Даврий нашрлар бўлими мудири Иброҳимжон Иномовлар иштирок этиб, диний-маърифий нашрларнинг жамиятдаги ўрни ва тарғибот ишлари хусусида сўз юритдилар. Йиғилишларда мамлакатимизда […]
Оила саодатининг асоси
Қайс ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ҳийрага борганимда улар (одамлар)нинг Марзубонга сажда қилаётганини кўрдим. Шунда: “Бунга (эҳтиромга) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақлироқ”, дедим. Сўнг у зот алайҳиссаломга воқеани айтдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Биласанми, агар сен бир қабр олдидан ўтсанг, унга сажда қиласанми?” дедилар. Мен: “Йўқ”, дедим. У зот: “(Сажда) қилманглар, агар […]
Чивинлар фақат зарар келтирадими?
Фараҳли ёз тунларида яйраб ўтиришга, тиниқиб ухлашга нафақат халақит қиладиган, балки оғриқли ва қаттиқ қичитадиган чақишлари билан азият берадиган чивинлардан инсоният бирваракайига қутулиб қўя қолса бўлмайдими? Ахир уларнинг турган-битгани зарар-ку! Буниси ҳам етмагандек, чивин чаққанда унинг заҳридан ҳосил бўлган қичишишга бир неча кун чидаб беришнинг ўзи билан у етказган азият поёнига етмайди. Чивинлар бутун дунё […]
Билимсизлик гуноҳларга бошлайди
Халқимиз орасида гўдакни турли назарлардан асраш мақсадида кўзмунчоқ тақиш, бешигига қалапмир илиш, қўрқмай ухлаши учун ёстиғининг тагига пичоқ, нон қўйиш ҳолатлари учрайди. Шомдан сўнг бола билан кўчага чиқиш зарурати туғилса, қўйнига нон солиб қўйилади. Буларнинг бари билимсизлик, жоҳилликдандир, динимизга ёт бидъат-хурофотлардир. Ислом ақидасига кўра, мусулмон киши доимо Аллоҳдан паноҳ сўрайди. Агар киши билиб-билмай, кўр-кўрона пичоқ, […]
Нуфузли анжуман Озарбайжоннинг Ағдам шаҳрида якунланди
Озарбайжонда бўлиб ўтган Саййид Яҳё Бокувийнинг бой маънавий меросига бағишланган халқаро илмий-амалий конференциянинг ёпилиш маросими рамзий маънога эга бўлган тарихий Ағдам шаҳрида ўтказилди. Унда туркий давлатлар, араб-мусулмон мамлакатлари диний пешволари, уламолар ва соҳа мутахассислари иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бугунги мураккаб даврда тинчлик ва ҳурлик энг […]
Ҳавво бинти Язид розияллоҳу анҳо
Пайғамбаримизга ваҳий тушган Исломнинг илк даврида мадиналик ансорлар байъатга уч марта келишади. Улар биринчи келганларида жуда озчилик бўлиб, Исломга кирганларини сир тутган ҳолда уйларига қайтишади. Кейингисида ҳам ансорлардан бор-йўғи ўн икки эркак қатнашади. Шу билан Ислом дини Мадинада тарқалиб, илк меваларини бера бошлайди. Мадинадан байъатга келган аёллар орасида Ҳавво бинти Язид ибн Синон ҳам бор […]
Илм толибининг одоблари
Илм қалбга ўрнашади. Қалб пок бўлса, унга ўрнашган илм мустаҳкам ва баракали бўлади. Шу сабаб илм толиби қалбини кибр, риё, манманлик ва бошқа зарарли иллатлардан холи қилиши лозим. Ниятни тўғрилаш. Банда олаётган илми орқали Аллоҳ таолонинг розилигини, илмига холис амал қилишни, инсонларнинг қалбига маърифат улашишни мақсад қилиши лозим. Ўзини бутунлай илмга бағишлаш. Толиби илм туну […]
Набий алайҳиссаломнинг йўлдоши
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳу Исломни қандай қабул қилганини бундай изоҳлайди: “Одамлардан узоқда, саҳроларда, подаларим орқасида умримни ўтказдим. Маккада янги дин ва сўнгги Пайғамбар чиққанини эшитдим. Кўп ўтмай у зотнинг Мадинага ҳижрат қилганларининг хушхабарини олдим. Мен ҳам подаларимни ташлаб, Мадинага йўл олдим, ҳузурларига бордим ва: “Ё Расулуллоҳ! Сизга байъат қилмоқчиман”, дедим. Набий алайҳиссалом: “Сен кимсан?” […]
Эзгуликка чорловчи нашрларга бағишланган самимий мулоқотлар
16 сентябрь куни “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижод уйи бош муҳаррири Абдужалил Хўжам ҳамда Даврий нашрлар бўлими мудири Иброҳимжон Иномов Бухоро вилоятида хизмат сафарида бўлдилар. Хизмат сафари давомида воҳанинг турли ҳудудларида фаолият юритаётган имом-хатиблар ва отинойилар билан самимий суҳбатлар, мазмунли ва илиқ мулоқотлар ўтказилди. Учрашувларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг маънавий-маърифий нашрлари – “Ҳидоят”, “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом […]
“Номаҳрамларга майин сўз қилмангиз…”
“Эй Пайғамбар аёллари! Сизлардан ким очиқ фаҳш ишини қилар экан, унинг учун азоб икки баробар зиёда қилинур. Бу Аллоҳга осондир. Сизлардан ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат этса ва солиҳ амал қилса, Биз унинг мукофотини икки ҳисса қилиб берурмиз ва унинг учун фаровон ризқ (жаннат)ни тайёрлаб қўйгандирмиз. Эй Пайғамбар аёллари! Агар тақводор бўлсангиз, (ўзга) аёлларнинг […]
Польшада масжидлар ва исломий меросга бағишланган кўргазма очилди
Польша. Белосток шаҳридаги масжид ёнида “Польшадаги масжидлар ва диний объектлар” номли кўргазма ташкил этилди. Ушбу кўргазмада Польшадаги мусулмонларнинг тарихи, масжидлар ва исломий маданий мерос объектлари ҳақида маълумотлар тақдим этилмоқда. “Muslims Around the World” нашри хабар беришича, саккизта тематик стенддан иборат кўргазма Польшада исломнинг тарихий ва замонавий мавжудлигини акс эттиради. Унда турли даврларга оид […]