Нажас чиққан ўринларни кесак каби нарсалар ё сув билан тозалаш “истинжо” дейилади. Сув билан тозаланиш – суннат. Агар нажас йўли атрофига дирҳам миқдори (очиқ қўл кафтининг сув турадиган қисми)дан ошиқ ёйилган бўлса, ювиш вожиб бўлади. Истинжога кўмир, суяк, тезак, ғишт, сопол, шиша, ёзувли қоғоз ва қийматли нарсаларни ишлатиш мумкин эмас. Сув билан истинжо қилишдан олдин […]
Субҳоналлоҳ…
Самолётда сафар қилмаган одам бўлмаса керак. Ўчоқ дарчасидан коинотни томоша қилаётиб беихтиёр “Субҳоналлоҳ!” деб юборамиз. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай дейди: “Аллоҳ кимни ҳидоятга йўллашни ирода этса, унинг кўкси (қалби)ни Ислом учун (кенг) очиб қўяди. Кимни адаштиришни ирода этса, кўксини гўё осмонга кўтарилиб кетаётгандек, тор ва сиқиқ қилиб қўяди. Шундай қилиб, Аллоҳ иймон келтирмайдиганларга (лойиқ) […]
Маърифат улашиб
Бугун маърифат ва зиё тарқатиш йўлида фидокорона хизмат қилаётган “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижод уйи жамоаси навбатдаги манзил – Навоий вилоятида хизмат сафарида бўлди. Ижод уйи бош муҳаррири А.Хўжам ва Даврий нашрлар бўлими мудири И.Иномовлар вилоятдаги имом-хатиблар ҳамда отинойилар билан самимий руҳда суҳбатлар ва мароқли учрашувлар ўтказишди. Учрашувлар давомида халқимиз, хусусан, мўмин-мусулмонларнинг маърифатини янада юксалтириш, уларга […]
Мисрда хорижлик талабалар ўртасида Қуръон каримни ёддан ўқиб бериш бўйича VII танлов ўтказилади
Мисрдаги “Ал-Азҳар” университети ҳамда мамлакатдаги бошқа олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар ўртасида Қуръони каримни ёддан ўқиб бериш бўйича VII танлов шу йилнинг 14–16 сентябрь кунлари ўтказилади. “Ал-Аҳром” нашри хабар беришича, мазкур танлов Миср Араб республикаси Ислом ишлари бўйича Олий кенгаш томонидан ташкил этилади. Уч кун давом этадиган мусобақа Қоҳира шаҳридаги Кенгаш қароргоҳида […]
Ахлоқи гўзал фарзанд
Халқимизда “Бўладиган бола – бошидан”, деган мақол бор. Дарҳақиқат, ёш чемпионларни кўриб кўзимиз қувнайди. Халқаро фан олимпиадаларида мактаб ўқувчилари юқори ўринларни эгаллашмоқда. Минглаб ёшлар ва ўсмирлар чет тиллардан халқаро сертификатларга эга бўляпти. Ёшларнинг инновацион лойиҳаларидан ҳайратланамиз. Ота-онанинг саъй-ҳаракатлари билан ҳофизи Қуръон бўлаётган болалар, ҳадис билимдони бўлган ўсмирларни кўриб ҳавасимиз келади. Бу ютуқлар ўз-ўзидан бўлмагани, ота-онанинг […]
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кулдирган саҳобия
Мўминларнинг онаси: Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳо Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳо Хадижа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо вафот этганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққанлар. Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳо Ислом даъватининг илк йилларида биринчи турмуш ўртоғи Сакрон ибн Амр билан бирга Аллоҳнинг динини қабул қилганлар. Аммо Исломга кирмаган қариндошларининг аксарияти Савда розияллоҳу анҳога […]
Ҳар кунга бир ҳадис
Гуноҳни ювувчи нарса пушаймонликдир. * * * Жума намози мискинларнинг ҳажидир. * * * Яхшиликка далолат қилувчи яхшиликни қилган кабидир. * * * Қавмнинг соқийси ичишда энг сўнгги ўриндадир. * * * Ҳар бир эзгулик садақадир. * * * Одамлар билан муросаи мадора қилиш садақадир. * * * Ширин сўз садақадир. “Жавомиъул калим” китобидан “Ислом […]
Гуноҳкорни эмас, гуноҳни ёмон кўринг
Кунларнинг бирида ўғри бозорда ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг салласини ўғирлаб қочиб кетди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу буни пайқаб, унинг орқасидан югуриб: “Мен бу саллани сенга бердим. “Қабул қилдим”, деб айтгин, токи дўзах олови сенга тегмасин”, дедилар. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўғирланган салла ҳақида эмас, балки ўша инсоннинг охирати ҳақида қайғурдилар. У зотнинг қалбида […]
Маҳсулотларни саралаб олишнинг ҳукми
Бугунги кунда кўпчилик супермаркет ва бозорлардан мева-сабзавотларни харид қилишда маҳсулотлар орасидан энг яхши, тоза, пишган ва янгиларини саралаб олади. Шариат нуқтаи назаридан шу иш жоизми? Исломда савдо-сотиқ ҳалоллик, адолат, бир-бирига зулм қилмаслик ва энг муҳими, ўзаро розилик асосида бўлиши лозим. Қуръони каримда бундай дейилади: «Эй иймон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз! Ўзаро розилик […]
Сўз ва амал уйғун бўлса – нур устига нур, акси бўлса-чи?
Ёмонликдан қайтариш Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Раслуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шаклу шамойилларини, суратларию сийратларини таърифлаб: «Биринчи бор кўрган киши у зотдан ҳайбатланар эди. У зот билан аралашиб, таниган киши эса яхши кўриб қоларди. У зотни сифатлаган киши: “Ундан олдин ҳам, кейин ҳам у зотдек бирор кишини кўрмадим”, дейди, деган» (Имом Термизий, “Шамоили Муҳаммадия”). Ҳақиқатан, […]
Фотиҳа сураси қўрғондир
Фотиҳа сурасини кўп-кўп такрорлаб (ўқиб) юринглар. Чунки у илм, тиловат, зикр, дуо, руқя ва (турли зарарлардан ҳимоя) қўрғондир. * * * Фотиҳа сураси барча касаллик ва бактерияларга, ғазаб ва нафратга барҳам беради. Уйларингизни Фотиҳани ўқиш билан хушбўйҳидга тўлдириб юборинг! Уни тўшакларингизда ҳам ўқинг. Муҳими, такрор ва такрор ва бардавом ўқинг! * * * Фотиҳа(ни ўқиб […]
Азалий адолат
Агар биз ҳаётга фақат бир томонлама – моддий ва тор доирада қарасак, дунё адолатсизликларга тўладек туюлади. Бир киши бойлик ва соғлик ичида туғилади, иккинчиси эса қашшоқлик ва касаллик билан дунёга келади. Бир золим узоқ умр кўриб, роҳатда ўлади, унинг мазлуми эса азоб-уқубатда, хорликда ҳаётдан кўз юмади. Шубҳага тушган ақл: “Қани адолат?” деб сўрайди. Адолатни тушуниш […]
Фирибгар аслида ўзига фириб беради
Машинада кетаётиб, йўлчироққа тўхтаганимда 30–35 ёшлар чамасидаги бир киши уловим олдига келиб ёрдам сўради. Соппа-соғ одамнинг тиланчилик қилишидан ҳайрон бўлиб, унинг гапига қулоқ тутдим: – Ҳозиргина боламни операция қилдириб чиқдим. Бор пулим шунга кетди. Атай қилгандай машинам ҳам ўт олмаяпти. “Бензин насос” ишдан чиқибди. Устахонага борсам, 150 минг сўм сўради. Ёнимда пулим йўқ, ёрдам қилсангиз, […]
Сингапурдаги масжид кексаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш марказига айланди
Сингапурлик 71 ёшли Рамла Расул беш йилдан буён ногиронлар аравачасига михланиб қолган, 78 ёшли бемор турмуш ўртоғининг ягона қарамоғидаги ва ёрдамчиси ҳисобланади. Тизза косачалари силжиши билан боғлиқ муаммони бошидан кечирган, шунингдек, қандли диабет ва юқори қон босимидан азият чекувчи нафақахўр аёл турмуш ўртоғига қарашда тобора қийнала бошлади. Жуфтликка ёрдам берадиган яқин дўстлари ҳам йўқ эди, […]
Исломни қабул қилган швед футболчиси Робин Квайсон ҳаж таассуротлари билан ўртоқлашди
Саудия Арабистонининг “Ал-Иттифоқ” клубида ўйнаган швециялик футболчи Робин Квайсон Саудия Арабистонида фаолият юритган даврида ҳаж сафарига боргани ҳақида сўзлаб берди. У Исломни қабул қилганидан сўнг, Ислом ишлари вазирлигининг таклифига биноан ҳаж ибодатини адо этган. Бу ҳақда “Arab News” нашри хабар берди. Швед футболчисининг айтишича, унинг Исломни қабул қилишига Саудия Арабистонида танишган мусулмонларнинг гўзал хулқ – […]