Ҳеч кимга сир эмас, аёлларимиз орасида мол-дунёга ўчлик, ашёпарастлик иллати кучайган. Баъзи оналар қизининг маънавиятини эмас, фақат сарпосуруғини ўйлайди, холос. Баъзи қайноналар эса “Яхши мебел билан келмагансан” деб келинни камситади, ҳатто ёшларни ажратиб юбормоқчи бўлади. Буларнинг бари динимиз кўрсатмаларига зид ишлардир. Ушбу мақола муаллифи инсон ҳаётда ҳар хил ялтир-юлтур матоҳларга, ҳашаматларга, ҳаддан ташқари қулайлик ва […]
Асл омонлик нимада?
«Бу кунларни одамлар орасида айлантириб турамиз..» (Оли Имрон сураси, 140- оят). Билгинки, замон бир ҳолатда турмайди: гоҳида камбағаллик, гоҳида бойлик; гоҳида азизлик, гоҳида хорлик; гоҳида дўстлар шод бўладиган, гоҳида эса душманлар куладиган кунлар бўлади. Ҳақиқий саодатманд, бахтли киши ҳар қандай ҳолатда ҳам битта асосга маҳкам боғланган кишидир. У ҳам бўлса Аллоҳ таолога тақводир. Агар у […]
Нақшбандия тариқатида зикр қоидалари
Хожагон Нақшбандия тариқатининг буюк пирлари бўлмиш ҳазрат Хожа Юсуф Ҳамадоний, ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳамда ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳум асос солган ва амалиётга жорий этган зикруллоҳга доир 11 та муҳим қоида бор. Биринчиси, “Ҳуш дар дам”дир. Маъноси: Ҳар дамда ҳушёр бўлмоқ, ғафлатда қолмасликдир. Солик (Ҳақ розилигини мақсад қилган зокир) ҳар нафасини Аллоҳ таоло ёди ила […]
Хизмат сафарлари самарали ўтмоқда
10 сентбрь куни “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижод уйи директори ўринбосари Х.Атабаев, бош муҳаррир А.Хўжам, Даврий нашрлар бўлимии мудири И.Иномовлар Фарғона вилоятида; нашриёт муҳаррирлари Ю.Сабуров ва А.Холназаровлар Хоразм вилоятида хизмат сафарида бўлиб, имом-хатиблар ҳамда отинойилар билан самимий суҳбатлар, мароқли учрашувлар ўтказишди. Учршувларда Ўзбекистон мусулмонлар идораси нашрлари бўлган “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетасида йил […]
Шуҳрат либосидан сақланайлик…
Аллоҳ таоло оламдаги ҳамма нарсани ўз зидди билан яратган. Мисол учун, катта-кичик, баланд-паст, кеча-кундуз, иссиқ-совуқ, яхши-ёмон, узунқисқа ва ҳоказо. Ранглар борасида гап кетганда эса “оқ ва қора” атамаларини энг кўп ишлатамиз. Сабаби, уларнинг маънолари бир-бирига зид бўлиб, оқ ранг тушунчаси ҳаётимизда кўпгина ижобий ҳолатларда, борлиқ ва мавжудотнинг ёрқин тасвирларида қўлланади. Масалан: оқ йўл, оппоқ орзулар, […]
“Ўзини эмас, гуноҳини ёмон кўраман…”
Бугун ижтимоий тармоқларни кузатар экансиз, баъзан мусулмонларнинг бир-бирига муносабатидан қалбингиз оғрийди. Арзимас хатолар сабаб бир-бирига қора чаплаётган, обрўсини тўкаётган, сирини ошкор қилаётган, кимнингдир устидан кимгадир ёки қаергадир арз қилган ва ҳоказо мусулмончиликка мутлақо зид иллатлар кўпайган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганлар: “Мўминлар ўзаро муҳаббат, меҳр-шафқат ва ҳамдардликда худди бир тан кабидир. Унинг бир […]
Мадина фақиҳлари устози
Мадинада саҳобалардан илм олиб, ўрганганларини кейинги авлодга етказган етти тобеин яшаб ўтган. Улар “етти фақиҳ” дея эътироф этилган. Ровийлар ўша фақиҳлардан бири Сулаймон ибн Ясор эканига ижмо қилишган. Унинг тўлиқ исм-шарифи Сулаймон ибн Ясор Ҳузоийдир. У ҳазрат Усмон халифалиги даврида туғилган. Сулаймон мўминаларнинг онаси Маймуна бинти Ҳориснинг мавлоси бўлган. Онамиз уни мукотаба ақди (икки томонлама […]
Ота-онанинг нафақаси кимнинг зиммасида?
Муҳтож ота-онани нафақа билан таъминлаш балоғат ёшига етган бойликка эга ўғил ва қизга бирдек вожибдир. Динимизда икки тоифа кишилар бой саналади: – закот нисобига етган ўсувчи моли бор ва ўсувчи бўлмаса ҳам ҳожатидан ортган моли нисоб миқдорига етган… Биринчи тоифадаги кишиларга закотни, фитр садақасини бериш, қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Иккинчи тоифа бойларга закот фарз бўлмайди. […]
Ҳар бир иш – Аллоҳнинг қадари
«Хоҳ ерга ва хоҳ ўзларингизга бирор мусибат етса, Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда (Лавҳул Маҳфузда битилган) бўлур. Албатта, бу Аллоҳга осондир. Токи, сизлар қўлларингиздан кетган нарсага қайғурмагайсиз ва (Аллоҳ) ато этган нарса билан шодланиб ҳам кетмагайсиз. Аллоҳ ҳар қандай кибрли ва мақтанчоқ кимсани суймагай. Улар бахиллик қиладиган ва одамларни ҳам бахилликка буюрадиган кимсалардир. Ким […]
Жаннатдаги жамланиш жойи
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Жаннатда жаннат аҳли тўпланадиган бир жамлоқ бор. Ҳар жума (жаннатийлар) у ерга борадилар. У ерда салқин шамол эсиб, уларнинг юзларию кийимларига мушк сочади ва уларнинг ҳусни жамоли янада зиёда бўлади. Кейин ҳусни ва жамоллари зиёда бўлган ҳолда (аҳллари олдига) қайтадилар. Аҳллари уларга: […]
Маккадаги Қуръони карим музейида исломий дизайн ва табиат гўзаллиги
IQNA – Макка шаҳридаги Ҳиро маданий ҳудудида жойлашган Қуръони Карим музейида исломий меъморчилик хусусиятлари гўзал табиат манзаралари билан уйғунлашган. IQNA сайтининг SPA агентлигига таяниб хабар беришича, музейдаги ушбу уйғунлик анъанавий меъморий услубнинг ўзига хослиги ва табиатнинг сокинлигини бирлаштирган мувозанатли манзарани ҳосил қилади. Бу эса музей заллари бўйлаб ҳаракатланаётган ташриф буюрувчиларга ўзига хос гўзал муҳит […]
Қозон Уникал маҳорат марказида Россиянинг исломий меросига бағишланган кўргазма ташкил этилди
IQNA – Қозон шаҳридаги Уникал маҳорат маркази (ЦУМ)да «Россиянинг исломий мероси: халқлар ва анъаналар» номли кўргазма очилди. Унда мамлакатнинг Кавказдан тортиб Сибиргача бўлган турли ҳудудларида яшовчи мусулмон халқларининг тарихи ва ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. IQNA сайти маълумотига кўра, Россия мусулмонлари диний бошқармаси (ДУМ РФ) ва Татаристон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамкорлигида, Республика Миллий музейи иштирокида ташкил […]
НАШРЛАРИМИЗ ЖОНКУЯРЛАРИ БИЛАН САМИМИЙ УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗИЛДИ
Бугун “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижод уйи директорининг ижодий ишлар бўйича ўринбосари Х.Атабаев, бош муҳаррир А.Хўжам, Даврий нашрлар бўлимии мудири И.Иномовлар Андижон вилоятида; нашриёт муҳаррирлари Ю.Сабуров ва А.Холназаровлар Қорақалпоғистон республикасида хизмат сафарида бўлиб, имом-хатиблар билан самимий суҳбатлар, мароқли учрашувлар ўтказишди. Йиғилишларда “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетасига 2027 йил обунасини уюшқоқлик билан ташкил этиш, […]
Бу аёлни Расулуллоҳ ﷺнега унутмадилар?
СУВАЙБА РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲО Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сийратлари ҳақида сўз юритар эканмиз, нафақат у зотнинг ҳаётларидаги воқеаларни эслаймиз, балки Аллоҳ таоло Расулуллоҳ cоллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлиш шарафи билан улуғлаган буюк инсонларни ҳам ёдга оламиз. Зеро, уларнинг номлари инсониятга маълум бўлган энг покиза ва шарафли сийрат – Расулуллоҳ cоллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари билан боғлиқ ҳолда […]
Нуроний отахоннинг тадбири
Ўн олти йиллик оила. Уларнинг уч нафар фарзанди бор. Эр-хотин турмуш қурганидан то шу кунгача ота-онасининг ҳурмати учун бирга яшади. Ота оламдан ўтгач, оилада можаролар ортди. Она ҳам вафот этди. Биз маҳалла оқсоқоллари ота-она ўтди, энди буларнинг ҳаёти яхши томонга ўзгарса керак деган фикрда эдик. Лекин ундай бўлмади. Аксинча, улар ажрашиш мақсадида маҳалла идорасига мурожаат […]