Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Эй Аллоҳнинг Расули! Менга бир дуо ўргатинг, мен уни намозда ўқиб юрай”, дедилар. Шунда Расулуллоҳ: “Аллоҳумма инний золамту нафсий зулман касийрон. Ва иннаҳу лаа йағфируз зунууба иллаа анта. Фағфир лий мағфиротан мин ъиндика варҳамний, иннака антал ғофуурур роҳийм”, дедилар. Маъноси: “Аллоҳим! Албатта, […]
Абадий саодатни танлайлик
Тарихда усмонийлар давлати ўғрилик, қароқчилик қилганларга 40 кун мобайнида ҳалол луқма едириб, ўзига хос сабоқ берган. Ҳаром луқма еган кимсалар ёмон ишлардан тийилмайдилар. Зеро, инсон яратилиб, у дуч келган илк имтиҳон ҳам таом билан боғлиқ. “Тақиқланган мевани егани учун Одам алайҳиссаломни жаннатдан Ерга туширган Аллоҳ таоло бундай хатога йўл қўйган биз бандаларга нисбатан қандай чора […]
САВДОНИНГ ТЎЛА-ТЎКИС БЎЛИШ ШАРТЛАРИ
(Бошланиши ўтган сонларда) Савдо тўғри бўлиши учун сотувчининг таклифи ва харидорнинг қабули бир-бирига боғлиқ ва мос бўлиши лозим. Аҳмад Салимга: “Сенга машинамни 100 мингга сотдим”, деб хат ёзди. Бу хатдан бехабар Салим ҳам Аҳмадга: “Сендан машинангни 100 мингга сотиб олдим”, деб хат ёзди. Ҳар иккиси хатини жўнатгандан кейин ўзига ҳам хат ёзилганини билди. Бу ҳолатда […]
Қурайш обиди
Илм, амал ва шараф эгаси Абу Бакр ибн Абдураҳмон ибн Ҳорис раҳимаҳуллоҳ улуғ тобеин, обидликда машҳур, Мадина мусулмонлари пешвоси эди. У Мадинада яшаб ўтган буюк етти фақиҳдан бири сифатида тан олинган. У Бани Махзум уруғидан бўлиб, гарчи кўзи ожиз бўлса-да (матндаги “қалби кўр” ибораси кўзи ожизликка ишора), лекин илм йўлидан юриш насиб этди ва Аллоҳ […]
1906 йилги дурдона асар: Макка музейида намойиш этилаётган ноёб Қозон Қуръони
“ИҚНA” сайти хабарига кўра, Маккадаги Ҳиро маданий туманидаги Қуръон музейида ноёб Қуръон асарлари тўплами намойиш этилмоқда. Энг диққатга сазовор экспонатлар қаторида, ҳақиқий дурдона асар, 1906 йилда (1324 ҳижрий) Қозонда нашр этилган Қуръоннинг энг қадимги босма нусхаларидан бири ҳам бор. Кўргазмага қўйилган ушбу Қуръон ўзининг илмий тафсирлари ва четидаги ёзувлари билан ажралиб туради, бу авлодлар давомида […]
Ақидада адашиш – фитналар боши
Бугунги кунда бўлаётган тўс-тўполонлар, уруш-жанжаллар, бегуноҳ инсонларнинг молига, жонига бўлаётган тажовузлар, обод жойларни вайрон қилиниши, ҳамма ёққа фитна-фасод уруғлари сочилиши, гуноҳ ва жиноятлар кўпайиб бораётгани замирида ақиданинг бузилиши туради. Аввало, ақида ва адашиш сўзларини бироз таҳлил қилиб олайлик. “Ақида” – “бир нарсани маҳкам тугун қилиб боғлаш” маъносини англатади. Шунга кўра, эътиқод қўйиш лозим бўлган нарсаларни […]
Аллоҳга шикоят қилиш қандай бўлади?
«У айтди: “Мен дарду ҳасратимдан фақат Аллоҳга шикоят қиламан ва мен Аллоҳ томонидан сизлар билмайдиган нарсаларни билурман”. Эй ўғилларим, боринглар, Юсуфни ва унинг укасини яхшилаб изланглар. Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмларгина ноумид бўлурлар» (Юсуф сураси, 86–87-оятлар). Қутабий айтади: Оятдаги «(алҳароз) “қариб қолиш” маъносида бўлса, (албасс) шиддатли қайғудир. Бундай дардга мубтало […]
Иймонни асровчи дуо (Фитнадан нажот ва ҳидоят йўли)
“رَبَّنَا آتِنَا مِن لَّدُنكَ رَحْمَةً وَهَيِّئْ لَنَا مِنْ أَمْرِنَا رَشَدًا”. Ўқилиши: “Роббанаа аатинаа мил ладунка роҳматав ва ҳаййиъ ланаа мин амринаа рошадаа.”. Маъноси: “Эй Раббимиз! Бизларга ўз ҳузурингдан раҳмат ато эт ва бизларнинг ишимизни Ўзинг тўғирла!” (Каҳф сураси, 10-оят). Қуръони каримда зикр этилган мазкур дуода иймонини сақлаб қолиш учун залолатда бўлган қавмидан қочиб, Аллоҳдан бошпана […]
Мен гул сўрагандим, У менга гулзор берди
Нилуфар Баҳодир қизи (Сабанова) соғлом инсонлардан фарқ қилади. Унинг кўзлари ожиз. Шунга қарамай, олий маълумотли, яқинда докторантурага ўқишга кирди. Бир хонадоннинг келини, икки нафар фарзанднинг онаси. Унинг ҳаёт йўли осон кечмаган. Кўзлари ожиз бўлиб туғилганидан отаси томонидан хушланмаган. Ҳамма ҳам уни тўлақонли жамият аъзоси сифатида қабул қилайвермайди. Аммо, унинг ҳаракатчан, собитқадамлиги машаққатлар ортидан гўзал тақдир […]
Фарзандингиз одамови бўлмаслиги учун
Болалар катталарга ҳар доим ҳам ҳис-туйғуларини ошкор этавермайдилар. Бунга кўпинча ота-онанинг ўта қаттиққўллиги, боланинг ҳар бир ишини, гапини танқид қилавериши сабаб бўлади. Бола ўз фикрларини баён қила олмайдиган, ўзига қарши ноҳақлик қилинса ҳам, ичига ютадиган, тенгдошларига қўшилмайдиган, одамови, бўш-баёв бўлиб улғайишига, афсуски, ота-оналарнинг ўзлари сабабчи бўлишади. Бундай болаларнинг қалбларида ҳеч кимга айтмай сақлаган гаплари турли […]
Қалбни поклаш вожибдир
Қалбни риё, адоват, ҳасад, алдов ва нафратдан поклаш – нафл ибодатлардан афзал. Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ * * * Ишларни кечиктиришдан эҳтиёт бўлинг. Чунки сиз эртанинг эмас, бугуннинг кишисисиз. Агар сизга эртанги кун насиб этса, унда ҳам худди бугунгидек ҳаракат қилинг. Мабодо, эртанги кун насиб этмаса, бугунингизга пушаймон қилмайсиз. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ “Ислом нури” газетасининг […]
Кўп гапирган одамнинг гуноҳи кўп бўлади
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга суюклироғингиз ва Қиёмат куни ўтирадиган жойи яқинроғингиз хулқи яхшиларингиздир. Менга ёқимсиз ва Қиёмат куни ўтирадиган жойи узоқроғингиз эса сергап, мақтанчоқ ва мутафайҳиқ бўлганларингиздир”, дедилар. Саҳобалар: “Эй Расулуллоҳ, сергап ва мақтанчоқларни билдик. Мутафай ҳиқлар ким?” деб сўрашганди, у зот: “Мутакаббирлар”, деб жавоб бердилар» […]
“Аминим…”, “Сиддиқим…” деб улғайтиринг…
“Тарих аждодларимизнинг ҳаёт мактабидир. Инсонлар мозийга қараб ўзлари учун хулоса чиқарадилар: манфаатли нарсаларни олиб, зарарлиларидан четда бўладилар. Тарих ҳозир билан ўтмиш ўртасидаги кўприкдир” (Шайх Ҳасан ибн Абдуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳ). Ислом тарихига оид ҳодисалардан чиқарган хулосаларимизни, ҳаётимизга ранг берган мулоҳазаларимизни сизларга ҳам илиндик. Ҳандақ ғазоти, унда содир бўлган воқеалар, саҳобаларнинг матонатлари ва Аллоҳ таоло кўрсатган илоҳий […]
Ўзбекистон ва Малайзия ҳалол сертификатлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Малайзия Ислом тараққиёти департаменти (ЖAКИМ) вакиллари Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида ҳалол сертификатлаш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди. Мувофиқликни баҳолаш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ваколатли давлат органи (ЖAКИМ) нинг кенг тажрибаси ва халқаро фаолияти ҳақида маълумот алмашилди, деб хабар беради ЎзA. Томонлар Ўзбекистоннинг миллий ҳалол сертификатлаш органини (ЖAКИМ) реестрига киритиш маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун муҳимлигини таъкидладилар. […]
Инсон камолоти озиғи
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Инсон қадри” номли асарида Аллоҳ таоло инсонни азиз ва мукаррам этиб яратгани теран очиб берилган. «Биз, албатта, бани Одамни улуғ қилдик, уларни қуруқликда ва денгизда (уловлар билан) кўтардик, уларни пок нарсалар билан ризқлантирдик ва уларни яратган кўп нарсаларимиздан мутлақо афзал қилиб қўйдик» (Исро сураси, 70-оят). Ушбу […]