Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Янги Ўзбекистондаги диний ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди. Айниқса, юртимиз масжидларида мўмин-мусулмонлар учун қилинган шароитлар, турли ҳудудларда Қуръон курслари фаолият кўрсатаётгани, минтақада ягона бўлган Фатво […]
ҲИДОЯТ ВА ЗАЛОЛАТ
Бир қудсий ҳадис шарҳи “Эй бандаларим! Барчангиз залолатдасиз. Фақат Мен ҳидоят қилганларгина бундан мустасно. Бас, Мендан ҳидоят сўранг, сизни ҳидоятга йўллай”. Ҳадиси қудсийнинг ушбу қисмида залолат, ҳидоят, аҳли сунна вал жамоанинг ҳидоят ва залолат масаласидаги мавқифи, қадария ва жабария фирқаларига раддия, ҳидоят сўраш ва залолатдан паноҳ тилаш ҳақида сўз юритилади. “Муҳим нарсалар олдинда туради” қоидасига […]
Аллоҳ раҳм этган жуфтлик
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кечаси туриб намоз ўқиган ва аёлини ҳам уйғотган, агар у ялвоқлик қилса, юзига енгил сув сепиб бўлса-да уйғотган кишини Аллоҳ раҳм қилсин. Шунингдек, кечаси намоз ўқиш учун уйғонган ва эрини ҳам уйғотган, агар у ялқовлик қилса, юзига енгил сув сепиб бўлса-да уйғотган […]
Қабр азоби, қиёмат аломатлари
Ояти каримада бундай огоҳлантиради: «Токи улардан (мушриклардан) бирортасига ўлим келганида: “Эй Раббим! Мени (яна ҳаётга) қайтарингиз! Шояд, мен тарк этган жойим (дунё)да яхши амал қилсам”, дер. Йўқ! (У асло қайтарилмас). Бу ҳақиқатан у айтувчиси бўлган сўздир. Уларнинг ортида, то қайта тириладиган кунларигача (икки дунё ўртасини тўсиб турадиган) бир тўсиқ бордир» (Муъминун сураси, 99-100-оятлар). Имом Мотуридийнинг […]
Ўзбекистонда исломий банк тизими янгича босқичга ўтади
25 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев исломий молия хизматларини жорий этиш бўйича тақдимот билан танишди. Тақдимотда мамлакатда қуйидаги исломий молиявий механизмларини амалиётга киритиш режалаштирилаётгани таъкидланди: товарни насияга сотиш орқали мижозларни молиялаштириш – муробаҳа; даромад ёки фойда тақсимлаш шарти асосида маблағ жалб қилиш – музораба; вакиллик шартномаси орқали маблағ бериш ёки жалб этиш – вакала; […]
ҲОЗИРЖАВОБЛИК қандай яхши кўмакчи!
Нафс одоби дарс одобидан хайрлироқдир. Изоҳ. Иброҳим Нахаъий дейди: “Ўтган азизлар бир кишидан илм олиш учун борар экан, уч нарсага эътибор қаратардилар: олимнинг салобатига, намозига ва ҳолатига, кейин ундан илм олардилар. Уларнинг энг аввал назар соладиган жиҳати олим ёки муҳаддиснинг одоби бўларди. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг илм мажлисларида беш мингдан ортиқ киши жамланарди. Шулардан беш юзтаси […]
Либослари нурмиди, нурданмиди?
Аҳли китобнинг қўлидаги Тавротда мавзуга доир шундай ифода келтирилган: “Тақиқланган дарахт мевасидан ейишни Ҳаввога илон ташвиқ қилган эди. Ўша чоқда илон гўзал ва муҳташам бир суратда кўринган эди. Ҳавво илоннинг гапига ишониб тақиқланган дарахт мевасидан еди ва Одамга ҳам берди. У ерда Иблиснинг номи тилга олинмаган. Мевани еганларидан сўнг кўзлари очилди. Яланғоч эканликларини кўрдилар ва […]
АЖРИМ – ечим эмас
Отинойилик фаолияти давомида кўп воқеаларга гувоҳ бўламиз. Бирида ибрат, бирида ҳикмат бўлади. Маҳалла маслаҳатчиси билан бир оилани яраштиришга бордик. Қайнона инсульт бўлгани учун тўшакка михланиб қолган экан. Келин ота уйига кетиб қолган. Ўғил эса ҳам онасига, ҳам ука-сингилларига қараб ўтирибди. У билан анча гаплашдик. Айтишича, онасининг касаллиги боис аёлига етарли вақт ажратолмабди. Бир нафар ўғли […]
Ризқни чиройли талаб қилиш ибодатдир
Аллоҳ таоло ҳаётни ато этган, уни ёрқин илоҳий мўъжизанинг намоёни қилиб яратган, уни нурли илоҳий ҳикматнинг ифодасига айлантирган Зотдир. Ва У – уни парвариш қиладиган Зотдир. Ва У – унга ғамхўрлик қиладиган ва ризқ берувчи ягона Зотдир. Далил сўрайсизми? Энг заиф, энг ақлсиз ҳайвонларга ҳам бошқаларга нисбатан яхшироқ ва кенгроқ ризқ берилади, масалан, мева қуртлари […]
“Ҳаж – 2026” мавсуми элликбошилари учун ўқув машғулотлари бошланди
Шу йил 24 март куни Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидан саралаб олинган гуруҳ раҳбарлари учун махсус ўқув семинари бўлиб ўтди. Ушбу тадбир “Ҳаж – 2026” мавсумини юқори савияда, намунали ва тартибли ташкил этиш, зиёратчиларимизга муносиб шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилди. Ўқув машғулотларини Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Самадов, Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи […]
Энг йирик чучук сув захираларига эга мамлакатлар рейтинги эълон қилинди
Жаҳон банки маълумотларига кўра, Бразилияда тахминан 5 661 миллиард кубметр чучук сув мавжуд бўлиб, бу уни сув ресурслари билан энг яхши таъминланган давлатга айлантиради. Россия 4 312 миллиард кубметр кўрсаткич билан иккинчи ўринни эгаллайди, Канада, АҚШ ва Хитой ҳам чучук сув ресурслари ҳажми бўйича етакчи давлатлар қаторига киради. Сувнинг катта захиралари чекланган миқдордаги давлатларда жамлангани тобора […]
Одамлар орасида юрадиган нур
Қуръон баракаси Қуръоннинг фазилатларини билсангиз, унинг баракасидан баҳраманд бўласиз. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Қуръон нозил бўлишидан олдин қандай эдилар ва у нозил бўлгандан кейин қандай бўлдилар? Дунё Қуръон нозил бўлишидан олдин қандай эди ва кейин қандай бўлди? Сиз Қуръон ёдлашингиздан олдин қандай эдингиз ва сўнгра қандай бўласиз? Фарқ жуда катта! Бу икки ҳолатдаги ажру савобларни солиштириб бўлмайди. […]
“Arab News”: Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази тараққиёт рамзига айланди
“Arab News”халқаро нашри “Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази очилди” сарлавҳали мақолани чоп этди, унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг расмий очилиш маросимида иштирок этгани ҳақида таъкидланган, деб хабар беради “Дунё” ахборот нашри. Нашрнинг ёзишича, давлат раҳбари Ўзбекистон ташаббуси билан БМТда илгари сурилган ва кенг доирадаги халқаро кўмак билан амалга оширилган кенг кўламли лойиҳанинг расмий очилиш маросимида иштирок […]
МИСЛСИЗ, ИЛОҲИЙ, МОДДИЙ НЕЪМАТ
МИСЛСИЗ (!) ИЛОҲИЙ (!) МОДДИЙ НЕЪМАТ “Енглар, ичинглар, аммо исроф қилманглар! Зеро У исроф қилгувчиларни севмас!” (Қуръони карим. Аъроф сураси 7/31 оят). Ўзи назар қилган, Ўзи ўзгача назар қилган мана шу жаннатмакон диёрни Аллоҳ таоло Ўз Илоҳий назари ва Илоҳий раҳмати ила боқиб, ушбу муқаддас заминимизни инсоннинг ақли ожизлик қиладиган кўпгина беҳисоб неъматлар билан неъматлантириб қўйган… Айнан бизнинг жаннатмакон […]
Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси марказининг очилиши турк оммавий ахборот воситаларининг эътиборини тортди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази “Лайлат ул-Қадр” муносабати билан расман очилди, деб хабар беради “Дунё” ахборот агентлиги Туркиянинг “Yeni Konya” газетасига таяниб. Ўзбекистон Президенти томонидан 2017 йилда асос солинган лойиҳа тахминан 10 гектар майдонни эгаллайди ва умумий операцион қуввати 50 000 квадрат метрни ташкил этади. Унинг кўргазма залларида Ўзбекистоннинг тарихий ривожланиш босқичлари, Усмон Мусҳафи ва мамлакатнинг […]