Бишр Ҳофий айтади: “Инсоннинг барча мусибати ўз ҳавойи нафсига эргашишида, шифоси эса – унга қарши боришидадир”. “Равзатул уқало” * * * Ваҳб ибн Мунаббиҳ айтади: “Аллоҳ наздида ширкдан кейинги энг катта гуноҳ – одамларни масхара қилиш”. “Ҳилятул авлиё” * * * Имом Аҳмад ибн Ҳанбалдан сўрашди: “Агар кимнидир яхшиликка чақирсак, у эса парво қилмаса, нима […]
Меҳрнинг кучи
Туркия бўйлаб саёҳатимизнинг иккинчи куни тонгда Истанбулдан Анталияга жўнадик. Автобус ойнасидан гўзал манзаралар кўзга ташланарди. Тушлик пайти йўл бўйидаги ошхонада тўхтадик. Таомлар тортилгунча турк қаҳваси ва пишириқларидан татиб кўрдик. Қўшни столдаги шерикларига инглизча гапираётган ёш қиз менга қараб ўзбек тилида тутилиб-тутилиб: – Пардон, сиз… Узбекистан, узбек?.. – деди. Бошимдаги Марғилон дўппидан тусмоллади, шекилли. Ўзбеклигимни эшитиб, […]
Қуръон – руҳий куч манбаи: “Манчестер Юнайтед” юлдузи Амад Диалло
“Manchester United” жамоаси аъзоси, Кот-дʼивуар Республикасидан бўлган футболчи Амад Диалло ўйинлар олдидан мусиқа ўрнига Қуръон карим тиловати тинглашини маълум қилди. Бу ҳақда “Al Jazeera” манбалари хабар берди. “Мен мусиқа ўрнига Қуръон тинглайман”, – футболчи интервьюсида шундай деди: “Ўйинлар олдидан Қуръон карим тиловати тинглашни яхши кўраман, чунки у менга куч ва энергия бахш этади. Мен мусиқа […]
Улуғ аждодларимизга эҳтиром
Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Имом Бухорий” мажмуаси буюк муҳаддис бобомизнинг Ислом оламида тутган юксак мавқеи ва улкан салоҳиятига муносиб тарзда қайтадан бунёд этилди. Умумий майдони 45 гектарни ташкил этадиган ҳудудда улкан мақбара, 10 минг кишилик масжид, маъмурият биноси, музей, кириш ва чиқиш айвонлари қурилди. Мажмуанинг тўрт бурчагидаги 75 метрлик миноралар кўрк тўкиб турибди. […]
Тасбеҳ ишлатишда риё қилмайлик
Кейинги вақтларда бузғунчи сохта салафийлар тасбеҳ тутиб зикр қилишни “бидъат”, “ҳаром” ёки қўлда зикр қиладиганларни маломатлаб, кишилар ўртасида баҳсмунозараларни Аслида, Исломда бирор амални бидъат ёки ҳаром деб айтиш учун очиқ ва қатъий далил талаб қилинади. Тасбеҳ тутишни ман этиш учун бундай далиллар мавжуд эмас. Уламолар ўртасидаги ихтилоф ушбу масаланинг жоиз ёки ножоизлиги ҳақида эмас, балки […]
Ислом уламоларининг буюклиги
Исломда илм ва уламоларнинг ўрни жуда юксакдир. Уламолар – умматнинг нури, ҳидоят йўлини кўрсатувчи машъаладир. Агар улар бўлмаса, инсонлар жаҳолат, гуноҳ ва залолатга тушиб қолиши мумкин. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Олимнинг обид (ибодат қилувчи) устидан фазли – тўлин ойнинг юлдузлардан устунлиги кабидир. Албатта, уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар динор ҳам, дирҳам ҳам мерос […]
Насаб, эмизиш ва никоҳ билан маҳрамлик
Никоҳ пайғамбарлар суннати бўлиб, у зотларнинг барчалари оила қуришган ва ўзларидан зурриёт қолдиришган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак ҳадиси шарифларида: “Никоҳ менинг суннатимдир…” (Имом Байҳақий ривояти), деганлар. Зеро, никоҳ орқали қариндошлик алоқалари боғланади ва бунинг ортидан инсонлар ўртасида яқинлик – маҳрамлик собит бўлади. Баъзилари абадий маҳрам бўлса, бошқалари вақтинчалик маҳрам ҳисобланади. Ҳар бир эр-хотин […]
Ал-ъАлим
Ал-ъАлим — Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан бири. У (Аллоҳ таоло) ҳамма нарсаларни: бўлганни, бўладиганини, бўлмаганни, очиқ ва яширин нарсаларни, сирларни, нарсаларнинг нозик жиҳатлари ва ҳақиқатларини билади. Аллоҳ таолога Ердаги ва осмондаги бирор нарса номаълум эмас. Мулк сурасида шундай дейилади: “Сиз сўзингизни пинҳон тутинг ёки ошкора қилинг (барибир), албатта, У диллардаги сирларни билувчидир. Яратган зот (Ўзи […]
МАСХАРАЧИНИНГ ҲАЛОКАТИ
“Одамлардан Аллоҳ ҳақида илмсиз (ҳолда), ҳидоятга ёки нурли китобга эга бўлмасдан туриб тортишадиганлари бор” (Ҳаж сураси, 8-оят). Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо “Одамлардан Аллоҳ ҳақида билмасдан тортишганлари ва бебош шайтонга эргашганлари ҳам бор” (Ҳаж сураси, 3) ояти Назр ибн Ҳорис ҳақида нозил бўлганини айтганлар. Муфассирлар: «Ҳаж сураси 3- ва 8-оятлари маъно жиҳатидан бир-бирига яқин бўлиб, таъкид […]
Келгуси авлодлар муаллимаси
Бир савол ўйга толдиради: Саодат асри аёллари – Хадича, Фотима розияллоҳу анҳумо ва бошқа саҳобия оналар қандай оналик қилганлар? Улар бола тарбиясида ҳар хил услублар ҳақида ўйлашганмиди ёки асосий эътиборни бошқа, асл қадриятларга қаратишганми? Тарихий манбалар шуни кўрсатадики, саҳобия аёллар фарзанд тарбиясида энг аввало маънавий асосларга таянганлар. Улар учун оналик, аввало, Аллоҳ томонидан берилган омонат […]
Очликда ҳақни унутган тўқликда ҳам унутади
Рамазон кечаларидан бирида, саҳар яқинлашганда, Бағдод қозиларидан бири ҳузурига ўзаро низолашган икки киши олиб келинди. Иккаласининг ҳам юзида чарчоқ, очлик сезилиб турар эди. Ҳожиб: “Ҳазрат, шошилинч низо бор, ҳар иккиси ҳам ўз ҳаққини даъво қилмоқда”, деди. Қози уларга назар ташлаб, юзлари сарғайганини кўриб, табассум билан деди: “Очлик вақтидаги низоларда адолат тўла намоён бўлмаслигини билмайсизларми?” Биринчиси: […]
Қариндошлар томон босилган қадам…
Бугун орамиздан энг тез кўтарилаётган фазилат меҳр-оқибат бўлса керак. Аксаримиз фақат ота-она, ака-ука ва опа-сингилларимиз билан алоқада бўламиз, холос. Амаки, тоға, хола, амма, жиян каби қариндошлар билан тўй-маросимларда бирров кўришилмаса, бошқа пайт дийдорлашишга вақт йўқ. Дўсту ёр, биродарлар билан ҳар куни ё ҳафтада, ҳеч бўлмаганда ойда бир йиғиламиз. Аммо бир маҳалла, қишлоқ, туманда яшаб бир-биридан […]
Ҳалол ризқ баракали келади
Таянч нуқта Қуръони каримда Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: “Эй иймон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз!” (Нисо сураси 29-оят). Куни кеча масжидда бир отахон: «Ўғлим бир корхонада ойлик маошга ишлайди. Аммо, эътибор берсам, кўпинча ойлигидан кўра кўпроқ чиқим қиляпти. “Ҳей бола, маошинг рўзғор, болалар ўқишидан ортмаса, қаердан орттириб катта харажатлар қиляпсан?” десам, “Ота, қўшимча […]
“Ҳар бир муваффақият Аллоҳдан…”
«Илмдан узилиб яшашингиз сизга ярашмайди. Агар олим бўла олмасангиз, ўрганувчи бўлинг. Ўрганувчи бўла олмасангиз, илмни эшитувчи бўлинг. Улардан бошқа нарсаларни яхши кўришингиз,иймон заифлигидандир». Имом ҚАРОЗОВИЙ. Суҳбатдошимиз 18 ёшда эришган ютуқларга кўпчилик умри давомида етиша олмаслиги мумкин. Жуссаси нозик, аммо иродаси метиндек Бибимарям билан суҳбатлашган ҳар қандай она, кошки менинг фарзандим ҳам шу қизга ўхшаса, дея […]
Ота-она ибрати
Отам зиёли, батартиб инсон эди. Ёшлигимда у кишининг буюмларини тартиб билан жой-жойига қўйишига кўп гувоҳ бўлганман. Касби шифокор бўлгани учунми, кексалигида табобат билан шуғуллана бошлади. Тайёрлаган дориларини алоҳида-алоҳида қилиб, оқ бўз халталарга солиб, уларнинг устини рақамлаб чиқар ва яна ёзилган рақамларни дафтарига ҳам қайд қилиб қўяр эди. Агар бизга хонасидан ниманидир олиб келишни буюрмоқчи бўлса, […]