Инсоф бор жойда адолат барқарор, виждон уйғоқ, ҳақ устувордир. У йўқолса, қонунлар ҳам самара бермайди. Шу маънода инсоф инсон ва жамият ҳаётини мувозанатда ушлаб турувчи энг муҳим маънавий устундир. Ислом таълимотида инсоф юксак ахлоқий фазилат бўлиб, инсоннинг ўз нафси устидан ҳаққоний ҳукм чиқара олишини англатади. Нафсни ҳақ мезонига солиш – энг оғир юмуш. Зеро, ким […]
Саудия Aрабистони масжидлар учун янги қоидаларни эълон қилди
Рамазон ойи олдидан Саудия Aрабистони Вақфлар ва ислом ишлари вазирлиги мамлакат бўйлаб масжидларни муқаддас ойга тайёрлаш бўйича бир қатор кўрсатмаларни эълон қилди. Ҳужжат масжид ходимларининг ишини тартибга солувчи қоидаларни мустаҳкамлайди ва намозхонларга хизмат кўрсатишни яхшилаш чораларини белгилайди, деб хабар беради, Gulfnews нашри. Қоидалар Саудия Aрабистонидаги имом-хатаиблар, муаззинлар ва масжид ходимларига ҳам тегишли бўлиб, уларнинг тўлиқ […]
Рўзадорнинг фазилати
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилдилар: «Аллоҳ: “Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза (бундан) мустасно. Чунки у Мен учундир ва унинг мукофотини Ўзим бераман”, деди. Рўза қалқондир. Бирортангиз рўза тутган куни фаҳш сўз айтмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса: […]
БААда Рамазон ойида иш вақти қисқартирилади
Бирлашган Араб Амирликларида 2026 йил Рамазон ойи муносабати билан хусусий сектор ходимлари учун иш вақти 2 соатга қисқартирилади. Бу ҳақда жорий йилнинг 12 февраль куни мамлакат Меҳнат ресурслари вазирлиги маълум қилди. Унга кўра, одатда 8–9 соат ишлайдиган ходимлар рамазон ойида 6–7 соат ишлайди. Белгиланган меъёрдан ортиқ ишланган вақт қўшимча иш ҳисобланади ва алоҳида ҳақ тўланади. Компаниялар […]
Денгиз тубидаги тўлқинлар
Қуръони каримда: “Ёки (кофирларнинг қилган амаллари) қаватмақават тўлқин ва унинг устида (қора) булут қоплаб олган сермавж денгиздаги зулматларга ўхшайди. (Улар) устма-уст зулматлардир: қўлини чиқариб (қараса), уни кўра олмас. Кимга Аллоҳ нур (иймон) бермаса, бас, унинг (учун) ҳеч қандай нур йўқдир”, дейилган (Нур сураси, 40-оят).Имом Табарий бундай дейди: «Ушбу оятда Аллоҳ таоло кофирларнинг амалларига яна бир […]
Эшони Мударрис
Ўзбекистон улуғ олиму уламолар диёридир. Шундай етук уламолардан бири Эшони Мударрис Мавлоно Саййид Нуриддинхожа Чўроший бўлиб, у зотнинг динимиз ривожи йўлидаги саъй-ҳаракатлари эътирофга сазовор. Нуриддинхожа 1861 йилда Наманган вилояти Косонсой туманида зиёли оилада дунёга келган. У киши Фотимаи Заҳро онамиз воситасида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга етиб, у зотга 35-авлод бўлади. Нуриддинхожа аввало отаси […]
Ахлоқ йўқ жойда барака бўлмайди
Ташқи кўриниш, мол-дунё ёки мансаб эмас, балки гўзал хулқ-атвор инсоннинг ҳақиқий қийматини белгилайди. Гўзал одобга эга киши дунёдаги энг катта бойликни қўлга киритган ҳисобланади. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизларнинг менга суюклироғингиз ва қиёмат куни менга яқинроғингиз ахлоқи гўзалларингиздир” деганлар (Имом Термизий ривояти). Ҳадиси шарифдан ҳусни хулқ эгасининг мақоми қай […]
Исрофчининг иши ношукрликдир
Умид талаба бўлишига қарамай, тез-тез янги кийим сотиб олади. Қизиғи, уст-бош дарров “эскириб” қолаверади. Ота-онаси унинг пул сўрашидан безор. Умиднинг эса кўчада пўрим бўлиб юриш, уйга келганда телефон титкилашдан бошқа нарсага ҳафсаласи йўқ. Илм ўрганиш, мутахассислигини пухта эгаллаш ҳақида бош ҳам қотирмайди… Ўйлаб қарасак, ёшларимиз орасида бундай ҳаёт тарзини танлаганлар оз эмас. Улар нафақат ота-онасининг […]
Ишни ортга суриш фақат дангасаликми?
Ҳар куни тонгда югуришни, жисмоний машқлар бажаришни режалаштираман. Аммо эртага бошлайман, деб юраверибман. Энди қарасам, неча йиллар ўтиб, ҳозир эса нафақага чиқиш арафасидаману, аммо ҳали ҳам эртага бошлайман дейман. Менинг бу ишим ҳали ҳолва, неча миллионлаб инсонлар намоз ва шу каби муҳим ишларини шундай ортга суриб юрибди… Ортга суришнинг руҳий асослари Канаданинг Торонто университети профессори […]
Суҳбатлашиш ва мажлис одоблари
Суҳбатни ихтиёр қилган кишининг нияти холис, яъни беғараз бўлиши керак. Кийим ва баданни покиза ҳамда муаттар тутиш, бадбўй нарсалардан узоқ бўлиш лозим. Суҳбатдошлари унинг пиёз, саримсоқ еганидан безовта бўлмаслиги керак. Яхши кишилар суҳбатига интилиш лозим. Зикр мажлисларида зикр аҳли ҳалқа бўлиб олиши зарур. Бунинг бир неча фойдалари бор: бир-бирларига юзланиш, назар ташлаш ҳамда каттаю кичик, […]
Ўзини поклайдиганлар кимлар?
«Ўзларини “поклаётган” кимсаларни кўрмайсизми? Ҳақиқатан, Аллоҳ кимни хоҳласа (ўшани) поклайди, (Аллоҳ томонидан) хурмо данагининг ипича ҳам зулм қилинмайди» (Нисо сураси, 49-оят). Бу оятда яҳудийлар назарда тутилган. Имом Қатода ва Ҳасан Басрий раҳимаҳумаллоҳ айтади: «Уларнинг ўзларини поклашлари ҳақида бундай дейилган: «Яҳудийлар ва насронийлар: “Биз Аллоҳнинг ўғиллари ва ҳабибларимиз”, дейдилар» (Моида сураси, 18-оят), «Улар: “Жаннатга фақат яҳудий […]
Ўзбекистон исломий тарихий шаҳарлари энг кўп мамлакат сифатида эътироф этилди
Ўзбекистон Республикаси “ASIA Records” томонидан қитъада “ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган энг кўп исломий тарихий шаҳарларга эга мамлакат” сифатида расман эътироф этилди. Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳамда мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчихонаси вакиллари иштирок этди. Эътирофга кўра, Ўзбекистонда жойлашган Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарлари ЮНЕСКО томонидан тан олинган исломий […]
ҚУРЪОНДА ТАЪКИДЛАНГАН ИККИ УЛУҒ АМАЛ ВАСФ ЭТИЛДИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бугун, 13 феврал куни жума намозини пойтахтимизнинг Бектемир туманида қайта қурилиб, фойдаланишга топширилган “Абдуқодир ҳожи ота” (аввалги номи “Хутон”) жоме масжидида адо этдилар. Муфтий ҳазратлари жума намозидан олдин жамоатга Қуръонда таъкидланган икки улуғ амал – зикр ва салавот айтишнинг фазилатлари ҳақида маърифий суҳбат қилиб бердилар. Дарҳақиқат, […]
Нақшбандия тариқати тамойиллари
(Давоми. Бошланиши ўтган сонларда) Хилват дар анжуман Маъноси: халқ орасида ҳам Аллоҳ таолонинг ёди ила бўлиш. Зоҳиран халқ билан, ботинан Ҳақ таоло ила бўлишдир. Ҳақ ва ҳақиқат йўлчисининг қалби илоҳий зикрнинг завқи билан тўла бўлиши ва ҳар нарса зикрга васила бўлиши зарур. Борлиқ қалбга парда бўлмаслиги ва ҳар нарса, қадр-қийматига кўра, ўз ўрнига қўйилиши керак. […]
Азонни эшитган киши
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Азонни эшитганингизда муаззин айтган сўзларни такрорланг”, деб марҳамат қилдилар (Имом Бухорий ривояти). Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: «Азонни эшитганда: “Аллоҳумма Робба ҳазиҳид даъватит тааммаҳ вассолатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ вабъасҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъаттаҳ” (Ушбу комил дуонинг ва қоим бўлган намознинг […]