«Агар огоҳсан сен – шоҳсан сен. Агар шоҳсан сен – огоҳсан сен!» ҚАДРЛИ ва ТАБАРРУК ҲОЖИБОБО ва ҲОЖИОНАЛАР! МУҲТАРАМ ҲОЖИАКАЛАР! АЗИЗ ва ҚИММАТЛИ МЕҲРИБЕПОЁН ОТАЛАР! ҲУРМАТЛИ ва МУНИС МЕҲРИДАРЁ ОНАЛАР! Бугунги юртимизнинг тинчлигида СИЗЛАРНИНГ ҳам хизматларингиз БЕҚИЁС КАТТА! СИЗЛАРНИНГ ўз оилангиз тарбиясидаги машаққатли ва шарафли, оғир ва савобли, сермаҳсул ва олижаноб фаолиятларингиз ҳар қандай таҳсину мукофотларга лойиқ ва муносиб!!! Халқимизнинг миллий маънавияти, оилаларимизда амал қилинадиган […]
Бешта шаҳар, тўрт юз минг киши ҳалокати
Лут алайҳиссалом Ўлик денгизга яқин Садум шаҳри аҳлига пайғамбар қилиб юборилган эди. Бу қавм Аллоҳни инкор қилиб, ўта бузуқ ва фаҳш ишларга берилган. Улар Ер юзида аввал ҳеч ким қилмаган жирканч гуноҳларни очиқ-ойдин амалга оширарди. Улар хотинларни ташлаб, эркакларга шаҳват билан яқинлашар, мусофирларга тажовуз қилар, йиғинлари ва мажлисларида ҳаёсиз ишларни қилишарди. Лут алайҳиссалом қавмини фаҳш […]
Суннат инкорчиларига раддиялар
Динимиз душманлари ва улар ортидан эргашган айрим гумроҳ кимсалар саҳобалар розияллоҳу анҳумга нисбатан кўп туҳмат ва маломат тошларини отиб, улар ҳақида шубҳаларга боришган. Суннатни инкор қилувчи кимсалар: “Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга қисқа вақт ҳамроҳ бўлгани ҳолда қандай қилиб энг кўп ҳадис ривоят қилган ровийга айланиши мумкин?” дейди. Буюк […]
Кучли мўмин заиф мўминдан яхшироқ
Динимиз инсонни жисмонан соғлом, маънан баркамол ва ақлан етук бўлишга чақиради. Соғ танда соғлом ақл бўлиши ҳақидаги ҳикмат Ислом таълимотига тўлиқ мос келади. Шу боис шариатимизда бадантарбия ва жисмоний фаолликка ижобий муносабат билдирилган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда инсонга берилган неъматлардан бири сифатида соғликни зикр қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кучли мўмин Аллоҳ наздида заиф […]
Макка музейидаги Мовий Қуръон
IQNA сайти маълумотига кўра, жорий йилнинг 9 февраль куни Маккадаги Қуръон музейи Бақара сурасининг 37-оятининг охиридан 42-оятининг бошигача бўлган оятлари битилган Мовий Қуръоннинг ноёб нусхасини тақдим этди. Ушбу Қуръон қўлёзмаси Ислом цивилизацияси тарихидаги энг ноёб ва энг улуғвор қўлёзмалардан бири ҳисобланади ҳамда унинг исломий Қуръон мероси ва қадимий, бадиий тарихининг бойлигини намойиш этади. Қуръон соф […]
Дин хизматига бахшида умр
Шайх Юсуфхонтўра Шокиров ўтган асрда динимиз равнақига улкан ҳисса қўшган забардаст уламолардан эди. У зот даҳрийлар тузуми ҳукм сурган мураккаб даврда Исломга хизмат қилиш, шариат аҳкомларини халққа етказиш борасида матонат кўрсатди. 1926 йилда Қирғизистоннинг Тўқмоқ шаҳрида диндор, зиёли оилада дунёга келган Юсуфхонтўранинг ёшлиги уруш даврига тўғри келди. Очарчилик ва оғир меҳнат азобларига дуч келган навқирон […]
Бахшитепада “Беҳбудий боғи” барпо этилади
Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида жадидчилик ҳаракати етакчиларидан, маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан у таваллуд топган Бахшитепа маҳалласида “Беҳбудий боғи”, уй музейи ва кутубхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ҳокимият вакиллари, зиёлилар, кенг жамоатчилик ва ёшлар иштирок этди. *** Маҳмудхўжа Беҳбудий муфтий, ёзувчи, публицист, драматург ва жамоат арбоби сифатида Туркистон халқининг илм-маърифати йўлида […]
“Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси ғолиби — Қашқадарё жамоаси!
“Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси якуний учрашувида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ва Қашқадарё вакиллиги жамоалари ўзаро беллашди. Икки жамоа ҳам ушбу мусобақага жиддий тайёргарлик кўриб келишгани яққол сезилиб турди. Финал ўйинини таниқли футбол шарҳловчилари Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳлаб борди. Муросасиз кечган ўйинни футбол шайдолари олқишлар ила кузатиб боришди. Унда Қашқадарё вилояти вакиллиги жамоаси 2:0 ҳисобида устун […]
Никоҳ баракали бўлишининг шартлари
Оила бахти фақат бир томоннинг саъй-ҳаракати билан эмас, балки эр ва хотиннинг ўзаро ҳурмат, муҳаббат, сабр ва масъулиятга асосланган ҳамжиҳатлиги билан қарор топади. Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва бурчини англаб етган хонадонда тинчлик, барқарорлик ва саодат ҳукм суради. Ислом таълимотига кўра, жамиятда бўлгани каби оилада ҳам аниқ масъулият тақсимоти бўлиши шарт. Қуръони каримда марҳамат қилинади: […]
Ҳал қилувчи баҳсларга старт берилди
Пойтахтимиздаги Жар спорт мажмуасида спортнинг волейбол ва шахмат турлари бўйича “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” мусобақаси Республика босқичининг финал ўйинлари бошланди. Очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги раҳбарияти, Ўзбекистон волейбол ва шахмат федерацияси масъул ходимлари, ҳакамлар, вилоят бош имом-хатиблари, ОАВ вакиллари, мухлислар иштирок этди. Мусобақа аввалида Ўзбекистон Республикаси Давлат […]
УМОРА ИБН ҲАЗМ розияллоҳу анҳу
Умора ибн Ҳазм розияллоҳу анҳу Мадинада Исломнинг ёйилиши учун чин дилдан ғайрат кўрсатган саҳоба. Иккинчи Ақаба байъатида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни қўриқлашга ваъда берган 75 кишилик жамоа аъзоси. Умора ибн Ҳазм Мадинада туғилиб ўсди. Хазраж қабиласининг Бани Нажжор уруғига мансуб. Отаси қабиланинг улуғларидан эди. Онаси эса Бани Соида аҳлидан Холида бинти Абу Унайс. Биринчи […]
Эронда “ал – Азҳар” университетининг собиқ ректори хотирасига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди
Миср Араб Республикасидаги “ал-Азҳар аш-Шариф” университетининг собиқ ректори, марҳум профессор Аҳмад Умар Ҳошимни хотирлаш ва тақдирлаш маросими 9 февраль куни Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида жойлашган Халқаро Исломий мазҳаблар университетида ўтказилди. Ушбу маросим марҳум профессор Аҳмад Умар Ҳошимнинг илмий мақоми ва хизматларини эътироф этиш, шунингдек, унинг мўътадил ислом ғояларини тарғиб қилишдаги ўрнини ёд этиш мақсадида ташкил […]
Аҳли китоблар Пайғамбаримизни қандай танишган?
Бақара сурасининг 89- ва 146-оятлари, Аъроф сурасининг 157-ояти ҳамда Саф сурасининг 6-оятида турли ифодалар билан, аммо бир хил маънога далолат қиладиган жумлалар келган. Яъни: “Тавротда ва Инжилда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида хабар берилган. Шу боисдан бу китобларга ишонганлар (яъни яҳудий ва насронийлар) Муҳаммад пайғамбарнинг келишларини ва сифатларини биладилар”. “Биз китоб берган ўша (золим […]
Душманга ҳам адолатли бўлиш мумкинми?
Аллоҳ таоло наздида ажратиш мезони – яхшилик ва ёмонликдадир. Тарафкашлик, миллатчилик ёки айирмачилик динимизда йўқ. Фақат тўғрилик ва яхшилик тарафида бўлиш бор. Аллоҳ таоло оилада ҳам тўғрилик мезонига амал қилишни буюради: «Эй иймон келтирганлар! Адолатда барқарор туриб, ўзларинг ёки ота-оналаринг ва қариндошларинг зарарига бўлса-да, Аллоҳ учун (тўғри) гувоҳлик берингиз! У (гувоҳлик берилувчи) бой бўладими, камбағал […]
Сунъий идрокдан фатво сўраш тўғрими?
19-20 январь кунлари Мисрда ўтказилган халқаро анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигида уламоларимиз иштирок этди. Мазкур анжуманда Муфтий ҳазратлари илмий маъруза қилиб, бугунги кунда сунъий интеллект жуда тез ривожланиб, унинг имкониятларидан иқтисодиёт, таълим, маданият, хизмат кўрсатиш ва медиа соҳаларида самарали фойдаланилаётгани, ўз навбатида унинг афзалликлари билан бирга зарарли томонлари ҳам […]