IQNA – Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (ISESCO) Ислом оламининг маданий пойтахтларига бағишланган иккинчи “Шеърият шаҳарлари” танловини бошлайди. IQNA сайтининг “Oman news” нашрига таяниб хабар беришича, таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (ISESCO) 2025 йилда Ислом оламининг маданий пойтахти этиб танлангани муносабати билан бу йил Ўзбекистон Республикасининг Самарқанд […]
Уч баробар кучлироқ…
Ота-онани эъзозлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш – Ислом одобларидан. Раббимиз Ўзининг розилигини ота-она розилигига боғлаган. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло муқаддас Китобида қуйидагича таълим берган: «Раббингиз Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга “Уфф!..” дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз […]
Қуръон радиосида “Мусҳаф муаллим” дастури яна эфирда ўз фаолиятини бошлади
IQNA сайти хабарига кўра, Мисрдаги машҳур “Қуръон карим” радиоэшиттириши раҳбари Исмоил Дувайдар узоқ танаффусдан сўнг машҳур “Мусҳаф муаллим” дастури яна эфирга қайтганини маълум қилди. Дастур ҳар куни маҳаллий вақт билан соат 09:45 да эфирга узатилади. Уни Саъд ал-Мутъаний олиб боради. Ушбу дастур Қуръон каримни янги ўрганаётган ва ёд олишни истаган кишилар учун мўлжалланган […]
Мустажоб дуолар: Роббим қалбимни тоатингга йўналтир
رَبَّنَا لَا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِن لَّدُنكَ رَحْمَةً إِنَّكَ أَنتَ الْوَهَّابُ “Роббанаа лаа тузиғ қулубанаа баъда из’ ҳа-дайтанаа ваҳаб ланаа милладунка роҳматан иннака антал ваҳҳааб”. “Ё Раббимиз, бизни ҳидоят йўлига солганингдан кейин дилларимизни (тўғри йўлдан) оғдирма ва бизга ҳузурингдан раҳмат ато эт! Албатта, Сен Ваҳҳоб (барча неъматларни текин ато этувчи) дирсан” (Оли Имрон сураси, 8-оят). Бу дуода инсон […]
Малайзия мусулмонлар саёҳати рейтингида етакчилик қилмоқда
Малайзия 2025 йилги мусулмонлар саёҳати рейтингида ислом давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллади. Малайзия бу йил “Мастерcард-Cресcент Ратинг” глобал мусулмон саёҳатлари индексида биринчи ўринга кўтарилди, деб ёзади “IQNA” Травел Даилй Медиа нашрига таяниб. Бу йил Малайзия 79 балл тўплаган ҳолда яна биринчи ўринни эгаллаб, умумжамоа ҳисобида пешқадамликни қўлга киритди. Саудия Aрабистони, Туркия ва Бирлашган Aраб Aмирликлари […]
Энг катта бахтсизлик – кўзнинг очлигидир
Дунёда хасисликдан, тўймас кўздан ҳам оғир дард йўқ. Чунки қанча бўлса ҳам кам-да, ҳамма нарсани йиғиб олиб бўлмаса. Очофат кимсаларнинг кўзига диққат қилиб қарасангиз, уларнинг кўзининг ичи ўпқонга ўхшаб кўринади ёки бир қуюн айланаётгандек ҳам туйилади. Ёши улуғларимиз айтганидек, қорин бир коса овқатга тўяди, аммо кўз ҳеч нарсага тўймайди. Бундай кимсаларнинг ҳоли қанчалар аянчли эканини […]
Обрўни тўкади, ризқни қияди, умрни қисқартиради
Ахборот асрида яшаяпмиз. Бугун ижтимоий, иқтисодий, сиёсий янгиликлар ҳар қадамда. Шу билан биргаликда ҳар бир хонадоннинг дастурхони, сири, бахтли они, аламли дами… барчаси интернет саҳифаларида. Айниқса, кейинги пайтларда ўз эрига хиёнат қилиб, шарманда бўлган, телефон орқали бегона эркак билан “севишиб”, оиласи бузилган, шу билан бирга шу номаъқул ҳолида тасвирга олиниб, видеоси тарқатилаётган аёлларни кўриш мумкин.Зино […]
Қуръон каримнинг Ҳиндистондаги нодир қўлёзма нусхаси Мадинадаги Қуръон карим музейида намойиш этилади
“IQNA” ахборот агентлигининг “Ал-Масри ал-Явм” нашрига таяниб хабар беришича, Ҳиндистонда сақланаётган қўлёзма Қуръон карим нусхаси, яқин кунларда Мадина шаҳридаги Қуръони карим музейида кўргазмага қўйилади. Ушбу нодир нусха музей коллекциясига қўшимча қилинадиган қимматли экспонат сифатида қабул қилинади. У турли даврлардаги исломий хаттотлик санъати ва муқаддас қўлёзмаларга кўрсатилган эътиборни намоён этади. Бу Қуръон нусхаси жуда […]
Болгария иккита тарихий масжидни таъмирлайди
Туркия Вақфлар Бош бошқармаси ва Болгария Республикаси Бош муфтик идораси ўртасида Болгарияда жойлашган иккита тарихий масжидни қайтадан таъмирлаш бўйича ҳамкорлик битими имзоланди. “IQNA” сайтининг “Turkey Today” нашрига таяниб хабар беришича, келишув Туркия Вақфлар Бош бошқармасининг Aнқарадаги қароргоҳида бўлиб ўтган маросимда имзоланган ва Болқонда кўп асрлик Усмонлилар меъморчилигини сақлаб қолиш йўлидаги муҳим қадамдир. Мазкур […]
Хато қилмай қўйдилар…
Абдуллoҳ ибн Умми Мaктум розияллоҳу анҳу кўзи oжиз киши эди. Қуръони каримнинг ўн oлти oяти у зот ҳақда туширилгaн. У зот Хaдичa онамизнинг тoғaвaччaси эди… Рaсулуллoҳ бир куни қурайш улуғлари бўлган Утбa ибн Рaбиъa, Шaйбa ибн Рaбиъa, Абу Жaҳл, Умaйя ибн Хaлaф ва Вaлид ибн Муғийрaларни Исломга даъват қилдилaр. Шу дамда Абдуллoҳ ибн Умми Мaктум […]
Малайзияда 2025 йил 2-9 август кунлари 65-Халқаро Қуръони карим мусобақаси ўтказилади
Малайзия Дин ишлари вазири 65-халқаро Қуръон мусобақасининг бошланиш санаси ва бошқа тафсилотларини маълум қилди. Малайзияда 65-Халқаро Қуръон тиловати ва ҳифзи мусобақаси 2025 йил 2 август куни Куала-Лумпурдаги Жаҳон савдо марказида ташкил этилади ва 9 августга қадар давом этади, деб ёзади, IQNA сайти “Bernama” нашрига таяниб. Бу ҳақда Малайзия Дин ишлари вазири Муҳаммад Наим Мухтор 2025 […]
Болангиз йиқилса, ўзи турадими ёки?..
Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Киши учун ўз боласига одоб бермоғи унинг бир соъ садақа қилганидан яхшидир”, дедилар (Имом Термизий ривояти). Бола қоқилиб йиқилса ва бу шикастсиз бўлса, ушбу вазиятда ота-оналар икки хил йўл тутишади. Биринчи тоифадагилар болани тинчлантириб: “Ҳечқиси йўқ. Ўрнингдан тур, болам. Қўлингни бер. Сенга кўмаклашаман”, […]
Ўмоннинг оммабоп “Wejhatt” газетасида “Ўзбекистон – Ўмон” туризмига бағишланган мақола чоп этилди.
Ўмоннинг оммабоп “Wejhatt” газетасида Маскат шаҳрида бўлиб ўтган “Ўзбекистон – Ўмон” туризм форуми ва унинг доирасида бўлиб ўтган учрашувларга бағишланган мақола чоп этилди. Ўмоннинг оммабоп “Wejhatt” газетасида Маскат шаҳрида бўлиб ўтган “Ўзбекистон – Ўмон” туризм форуми ва унинг доирасида бўлиб ўтган учрашувларга бағишланган мақола (https://www.wejhatt.com/Archaive/2025/July/wejhatt1181.pdf) чоп этилди.Унда қайд этилишича, жорий йилнинг 5-7 июль кунлари Ўзбекистон туризм қўмитаси томонидан мамлакатимиз […]
Оқибат йўқолмасин!
Ука ишга шошаётганди. Хонасидан чиққанида онаси ва фарзанди ўтирганини кўрди. “Онажон, ассалому алайкум, яхши дам олдингизми?” деди. Онаси: “Ва алайкум ассалом, болам, яхши дам олдингми?” деб жавоб қайтарди. Она боласининг шошаётганини кўриб, “Болам, акангга нарсалар тайёрлаб қўйгандим, шуларни обориб бер, анчадан бери ундан хабар олмадинг”, деди. Ука “Онажон, ишга шошаётгандим яндекс қилиб чиқарвора қолинг”, деди-ю, […]
Россия Исроилнинг Ғарбий Соҳилни ўз таркибига қўшиб олиш ғоясига қарши чиқмоқда
Россия Кнессет томонидан қабул қилинган Исроил суверенитетини Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилига узайтириш тўғрисидаги декларация амалга оширилмаслигини кутмоқда, чунки унинг амалга оширилиши Фаластин-Исроил можаросининг кескинлашувига олиб келади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. Вазирлик шунингдек, исроиллик парламентарийларнинг бундай қадами Москвада энг салбий тарзда қабул қилинишини қўшимча қилди. У моҳиятан Фаластин ҳудудларининг якуний мақоми бўйича музокаралар натижасини олдиндан белгилаб […]