Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда. Кундалик ҳаётда “тақчиллик” сезилмайди, аммо бу номувофиқликлар компьютерлар, сунъий йўлдошлар ва телекоммуникацияларнинг ишлашига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. 1955 йилдан бошлаб атомларнинг тебранишларини […]
Глобал таълим инқирози: бутун дунё бўйлаб 44 миллион ўқитувчи етишмайди
Дунё аҳолисининг 40 фоизи ҳукуматлари таълим ёки соғлиқни сақлашдан кўра ташқи қарзларга кўпроқ маблағ ажратадиган мамлакатда яшайди. 2030 йилга бориб 84 миллионга яқин бола мактабдан қолиши тахмин қилинмоқда. . Мисол учун, Африканинг Саҳрои Кабиридаги 10 ёшли болаларнинг қарийб 70 фоизи оддий матнни ўқий олмайди. COVID-19 пандемияси сабаб бўлган бўшлиқлар сақланиб қолмоқда, бу эса мактабларнинг рекорд […]
Женна жомеси
Мазкур масжид Мали Республикасининг Женна шаҳрида, Бани дарёси пасттекислигида жойлашган. У дунёда бўйича лойдан қурилган энг катта бино ҳисобланади. 1988 йилда Масжид “Қадимий Женна шаҳри”нинг бир қисми сифатида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Ушбу шаҳар бир неча асрлар давомида савдо маркази ва транс-сахара олтин савдосининг муҳим бўғини бўлган. XV – XVI асрларда Женна бутун Африка […]
ҲАМДАРДЛИК
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Шамсуддинхон Бобохонов”нашриёт-матбаа ижод уйи жамоаси Қуръон ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдумга синглисининг вафоти муносабати билан таъзия билдиради. Аллоҳ таоло марҳуманинг Қуръон йўлида қилган хизматларини қабул айлаб, охиратда Қуръони карим шафоати билан мукофотласин. Қуръон билан жаннатдаги даражаларини юксак қилсин. Беморликда чеккан машаққатлари жаннатдаги мартабаси кўтарилишига сабаб бўлсин. Ҳақ […]
ИССИҚ ВА ЖАЗИРАМА ШИДДАТИ ҲАҚИДА
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:«Дўзах Роббига шикоят қилиб, «Роббим, ич-этим бир-бирини еб юборяпти», деди. Шунда У Зот унга икки нафасга – қишда бир нафасга, ёзда бир нафасга изн берди. Сиз дуч келадиган энг шиддатли иссиқ ва энг шиддатли совуқ ана шундандир» (Ибн Можа ривояти). Қуёш қиздирган, жазирама иссиқ кунда қайта тирилиш кунини эсла ва Аллоҳдан […]
Малайзияда 2025 йил 2-9 август кунлари 65-Халқаро Қуръони карим мусобақаси ўтказилади
Малайзия Дин ишлари вазири 65-халқаро Қуръон мусобақасининг бошланиш санаси ва бошқа тафсилотларини маълум қилди. Малайзияда 65-Халқаро Қуръон тиловати ва ҳифзи мусобақаси 2025 йил 2 август куни Куала-Лумпурдаги Жаҳон савдо марказида ташкил этилади ва 9 августга қадар давом этади, деб ёзади, IQNA сайти “Bernama” нашрига таяниб. Бу ҳақда Малайзия Дин ишлари вазири Муҳаммад Наим […]
Одил ҳукмдорларнинг бешинчиси – Нуриддин Занкий
“Мен Исломгача ва ундан кейин келган ҳукмдорлар тарихини ўрганиш мобайнида хулофаи рошидин ва Умар ибн Абдулазиздан кейин энг адолатли ва улуғ подшоҳ деб Нуриддин Маҳмуд Занкийни топдим”, деб ёзган эди машҳур араб тарихчиси Ибн Асир раҳимаҳуллоҳ. Дарҳақиқат уни адолатли подшоҳ деб аташ билан бирга Носир амирал Муъминин, Тақийал Мулук ва Лайсал Ислам деган сифатлар билан […]
Исроилга нисбатан ҳақиқий санкциялар жорий этилди
Боготада бўлиб ўтган саммитда бир гуруҳ давлатлар Ғазодаги ҳарбий ҳаракатлари учун Исроилга қарши қатъий чоралар кўрилишини эълон қилди. Ўн икки мамлакат Тел-Авивга қурол етказиб беришни тўхтатиш ва халқаро ҳуқуқ бузилиши учун босимни кучайтиришга ваъда берди. Учрашув 16 июль, чоршанба куни якунланди. Унда Туркия ????????, Колумбия ????????, Жанубий Африка ????????, Малайзия ????????, Ироқ ????????, Куба ????????, […]
Ҳиндистонлик 9 ёшли бола Қуръони каримни тўлиқ кўчирди
IQNA – Ҳиндистонлик 9 ёшли бола икки ярим йил ичида Қуръони каримни тўлиқ қўлда ёзиб чиқишга муваффақ бўлди. IQNA сайтининг “al-Sharq” нашрига таяниб хабар беришича, Ҳиндистоннинг Керала шаҳрида яшовчи 9 ёшли Муҳаммад Мадлаж ёшлигидаёқ Қуръони карим билан чуқур боғлиқлиги ва ижодий руҳини намоён этган ўзига хос жасорат кўрсатиб, икки ярим йиллик узлуксиз ва пухта меҳнати […]
Мисрда Қуръон каримни ёддан ўқиб бериш ва қоидали тиловат қилиш бўйича биринчи онлайн мусобақа ўтказилади
“IQNA” сайтининг “ал-Мубтада” нашрига таяниб хабар беришича, Миср Вақфлар вазирлиги мамлакат тарихида илк бор Қуръон каримни ёддан ўқиб бериш ва қоидали тиловат қилиш бўйичаумуммиллий онлайн мусобақаларни ташкил этилишини эълон қилди. Мусобақалар Қуръон ишлари бўйича Вазирлик Бош бошқармаси томонидан ўтказилади. Расмий маълумотга кўра, танлов Мисрнинг Аллоҳнинг Китобига хизмат қилишдаги ва Қуръон тиловатидаги етакчи мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида […]
Илму маърифат фасли
Дунёдаги энг осон иш – ёшларга панд-насиҳат қилиш. Энг қийин юмуш эса уларни юксак ахлоқий руҳда тарбиялаш ҳамда бунёдкор ғоя атрофида, Ватан равнақи йўлида жипслаштиришдир. Шу туфайли кишилик жамияти шакллангандан бери инсоният ёшлар тарбияси билан шуғулланиб, уларни илмли, одоб-ахлоқли бўлиб улғайишлари учун таълим-тарбиянинг янгидан янги усулларини яратиб, эскирди деб ҳисоблаганларидан воз кечиб келаётир. Муқаддас Китобимиз […]
“Одамларни афв этадиганлар…”
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Абдурраззоқ Санъоний айтади: Али ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳум намоз учун таҳорат қилаётган эди. Шу пайт сув қуйиб турган жория қўлидан обдаста тушиб кетиб, унинг юзига озгина шикаст етказди. Али ибн Ҳусайн бошини кўтариб, жорияга қаради. Жория вазиятни юмшатиш мақсадида Қуръони карим оятларидан ўқиди: “… Ғазабларини ютадиган…” (Оли Имрон сураси, 134-оят). Али ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳум жимгина […]
Жакартадаги “Истиқлол” жомеси
Мабодо дунёдаги энг катта масжидлардан бирини кўргингиз келиб қолса, Индонезия пойтахти Жакартадаги “Истиқлол”га боринг. Ушбу иншоот Жануби-Шарқий Осиёдаги энг катта масжиддир. Индонезиянинг мазкур миллий масжиди 1978 йилнинг 22 февралида ишга тушган ва мамлакатнинг мустақиллиги шарафига “Истиқлол” деб аталган. Масжидда бир вақтнинг ўзида 120 000 киши намоз ўқий олади. Масжиднинг бутун таркиби Исломда аҳамиятли рақамлар рамзларидан […]
Баҳрайн вазири Ўзбекистоннинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссасини юқори баҳолади
Баҳрайн адлия, ислом ишлари ва вақфлар вазири Наввоф бин Муҳаммад ал-Муавида Ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган улкан ҳиссасини алоҳида қайд этди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди. Ўзбекистоннинг Баҳрейндаги элчиси Нодиржон Турғунов билан учрашув чоғида вазир мамлакатимизнинг диний меросни асраш ва ривожлантириш соҳасидаги саъй-ҳаракатларини ҳам юқори баҳолади. У Баҳрайннинг бу йўналишда Ўзбекистон билан ҳамкорликни […]
Шунинг ўзи кифоя
Рабиъ ибн Хайсам айтади: “Увайснинг зиёратига бордим. Бомдод намозини ўқиётган эди. Тамомлади, тасбеҳ ўгириб бўлгунига қадар кутиб турайин, дедим. Зуҳогача ўрнидан турмади. Туриб зуҳо намозини ўқиди. Пешиннинг вақти кирди, пешинни ўқиди. Алҳосил, уч кун намоздан туриб ташқарига чиқмади. Емади ҳам, ухламади ҳам. Тўртинчи куни кечга бориб уни янада кўпроқ диққат билан кузатдим. Кўзига уйқу келди. […]