Инсон табиат билан ҳамқадам, уйғун яшаши, уни асраб-авайлаши лозим. Агар унга зарар етказса, ёмон оқибатларга олиб келади. 1958 йили Хитойда буғдой ҳосилдорлиги пасайишига чумчуқлар сабаб қилиб кўрсатилади ва икки миллиардга яқин чумчуқ қириб ташланади. Бунинг оқибатида кейинги уч йилда турли ҳашаротлар буғдой ҳосилига жиддий зарар етказади. Бу эса мамлакатда улкан очарчилик келтириб чиқаради ва ўн […]
Савоби бориб турадиган 4 амал
Ислом динида ота-онага яхшилик қилиш фақат уларнинг ҳаётлик чоғлари ила чегараланиб қолмайди. Балки фарзанд ота-онасининг вафотидан кейин ҳам яхшилик қилиши мумкин. Абу Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига Бани Салама қабиласидан бир киши келиб, гаплашди. Мен у зотнинг олдиларида эдим. У: “Ё Расулуллоҳ, ота-онам вафот этган. Уларга яхшилик қилишга имкон […]
46-халқаро Қуръони карим мусобақасидавом этмоқда
Маккаи мукаррамада Қуръон каримни ёддан ўқиб бериш, тажвид қоидаси асосида тиловат қилиш ва тафсир қилиш бўйича «Подшоҳ Абдулазиз» номидаги 46-халқаро Қуръони карим мусобақаси давом этмоқда. Саудия Арабистонининг Ислом ишлари, даъват ва иршод вазирлиги томонидан ташкил этилаётган мусобақанинг 46-бор ўтказилаётган тадбири 2026 йил 7 август, жума куни бошланган эди. Унда 133 давлатдан 334 нафар эркак ва […]
Бир мазҳабга эргашишҳар қачонгидан муҳим
Бугунги кунда диний масалаларда турли қарашлар ва талқинлар пайдо бўлиб, айрим ҳолларда мусулмонлар орасида ихтилоф ва тортишувларга сабаб бўлаётгани кузатилмоқда. Айниқса, “мазҳабсизлик” ғоясини тарғиб қилаётган айрим тоифалар ақидавий ва фиқҳий масалаларни нотўғри талқин қилиб, мусулмонлар орасида фитна ва бўлинишларга замин яратмоқдалар. Ҳолбуки, бу каби масалалар аҳли сунна уламолари томонидан асрлар давомида атрофлича ўрганилиб, ўз ечимини […]
Қаноатли кишининг умри доим баҳор…
Қаноатли кишининг умри доим баҳор Изоҳ. Қаноат қалбларга, хулққа безак. Қаноатли инсон борига шукр қилгани учун ҳам сўзлари эътироздан, феъллари норозиликдан холи. Кўзларининг ҳамиша вазмин ва хотиржам боқиши, осуда юзларидан беозорлик балқиб туриши ҳам қаноат туфайли. Қаноат лойқани тиндиради, атрофга мусаффолик уруғини сочиб, муносабатлардан чечаклар ундиради. Қаноат ҳақида Алишер Навоий дейди: Десанг шоҳ ўлай еру […]
Ҳақиқий ҳаёга эришяпмизми?
Аллоҳ таолодан ҳаё қилган киши жамоат жойларида ҳам, ёлғиз қолганда ҳам ўзини бир хил тутади, ўзгармайди. Одамлар кўз ўнгида қилмаган гуноҳни Парвардигоридан қўрққани учун танҳолигида ҳам содир этмайди. Агар кишида ҳаё бўлмаса, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам шарманда бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси шарифларидан бирида: “Умматимдан шундай кишиларни биламанки, улар қиёмат куни Туҳома […]
Покистон телеканали Ўзбекистоннинг маънавий-маърифий меросини кенг ёритди
Покистоннинг машҳур «Discover Pakistan» телеканалида Ўзбекистонда ўтказилган I Халқаро Ислом цивилизацияси форумига бағишланган махсус теледастур эфирга узатилди. Урду тилида тайёрланган дастурда форумнинг асосий натижалари, унинг халқаро аҳамияти ҳамда Ўзбекистонда ислом цивилизацияси меросини асраш ва маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Таъкидланишича, форум турли мамлакатлардан ташриф буюрган олимлар, диншунослар ва жамоат арбобларини бирлаштирган […]
Солиҳа қиз
Одатда “Қиз бола бировнинг хасми, эрга тегиб кетади”, деган гап бор. “Ўғил бола эса доимо хизматда бўлади. Уни уйлантириб қўйсанг, келин ҳам кунингга ярайди” каби тушунчалар ҳам йўқ эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизларга нафақа қилишнинг фазли ҳақида ҳадисларида қайта-қайта баён қилганлар. Ўзлари тўрт қизларига қилган муомалалари билан барчага намуна бўлганлар. Зуҳрийдан ривоят қилинади. […]
Ҳикматлар
“Ким бир фақир кишининг қалбига хурсандчилик улашса, Аллоҳ унинг учун бу хурсандчиликдан бир лутф-марҳаматни яратади. Унга бир мусибат етса, Аллоҳнинг лутфи худди сув пастликка оқиб тушиб турганидек, унинг мусибатини кетказгунича оқиб туради”. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу * * * «“Ҳар бирингиз тун келиб, одамлар ухлаганида ва овозлар тинганида турсин ва таҳорат олсин, сўнг […]
“Мен кимман?”
Доктор Мустафо Маҳмуд “Шубҳадан иймон сари саёҳатим” китобининг “Жасад” (тана) бобида моддият ва руҳ ўртасидаги фарқни илмий ва фалсафий жиҳатдан таҳлил қилиб, инсон танасини мураккаб бир машинага қиёслайди ва унинг бошқарувчиси ким деган саволга жавоб излайди: «Мен ўзимга савол бердим: Мен кимман? Гўшт, суяк, қон ва ҳужайралардан ташкил топган мана шу жасадманми? Агар мен шу […]
Аллоҳнинг фазлига сабр билан эришилади
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло халойиқнинг тақдирини осмонлар ва ерни яратишдан эллик минг йил аввал битиб қўйди. Ўшанда Аллоҳнинг Арши сув устида эди”», дедилар (Имом Муслим ривояти). Ҳадис шарҳида бундай дейилади: «Тақдирнинг яхшию ёмонига иймон келтириш иймон шартларидан. Шунинг учун инсон ўзига етган яхши ёки ёмон […]
Сунъий озиш ортидаги хатарлар
Бир неча ойдан бери кўришмаган танишимни учратдим. Тўладан келган инсон ўрнида анча озган, сўлғин қиёфани кўриб, ҳайратландим. Марафонда иштирок этиб, қарийб 20 кило озибди, аммо саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни ҳам орттирибди. Фақат салат еб ва сув ичиб, қисқа вақт ичида “ёғларини эритибди”. Эндиликда буйракларида жиддий ўзгаришлар бўляпти экан… Ортиқча вазн, кўпчилик ўйлаганидек, биргина углевод, зарарли […]
Ҳар кунга бир ҳадис
Ичкилик – бемаза ишларнинг онаси. * * * Хиёнат жаҳаннам оташидандир. * * * Қаноат – туганмас бойлик. * * * Омонатдорлик ризқ келтиради. * * * Хиёнат фақирликка етаклайди. * * * Тонгда ухлаш ризқни қирқади. * * * Зино фақирликни олиб келади. “Жавомиъул калим” китобидан “Ислом нури” газетасининг 2026 йил 10-сонидан олинди. […]
Хасис раис
Онажоним Иккинчи жаҳон уруши йилларини эслар экан, ибратли бир воқеани айтиб берганди. Ўша пайтларда ҳамма озиқ-овқат танқислигидан қийналган. Фақат қишлоқ раисининг хонадонидагина ҳар куни қозон қайнаган. Раис анча-мунча қаттиққўл ва хасис эди. У бутун қишлоқ аҳли очликдан азоб чекаётганини кўрса-да, бировга қайишай демасди. Унинг уйидан уч-тўрт кунда бир тарқалаётган иссиқ нон ҳиди маҳалладагиларни безовта қиларди. […]
Муваффақият сири
Ишлари юришмаётган тадбиркор хиёбонда ўтириб хаёл сурарди. Қарз берганлар эшигини бузгудек бўлаётган бир паллада муаммолар гирдобидан чиқишга йўл қидирарди. Ёнига бир кекса киши келиб ўтирди ва сўради: – Жуда хафасан, бирор муаммо борми? Қария тадбиркорни диққат билан тинглагач, кутилмаган иш бўлди. – Сенга ёрдам беришим мумкин, – деди ва 50 минг долларлик чек ёзиб берди…. […]