Мисрдаги “ал-Азҳар аш-Шариф” муассасаси Қуръони каримни тўғри тиловат қилиш кўникмаларини бошланғич синф ўқувчиларига самарали ўргатиш мақсадида «ат-Тажвид ал-Муяссар» («Осонлаштирилган тажвид») номли янги ўқув қўлланмалар туркумини ишлаб чиқди. Мазкур лойиҳа “ал-Азҳар Олий кенгаши” тасдиғидан сўнг амалиётга жорий этилиб, болаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, тажвид қоидаларини босқичма-босқич ва содда услубда ўргатишга қаратилган. Янги дастурда назарий маълумотларга эмас, […]
Мағфират – илмда
Маҳрумликдан азобланишинг сабаби – уни Аллоҳ таолодан деб билмаслигингдандир. Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ * * * Аҳмад ибн Ато Рузборий раҳимаҳуллоҳ айтди: «Мен доимо таҳоратга алоҳида эътибор қаратар эдим. Кечаларнинг бирида сувни кўп сарфлаб юбормаяпманми, деб ўйлаб қолдим. Қалбим хотиржам бўлавермагач: “Раббим, мени мағфират қил, мени мағфират қил!” деб ёлвордим. Шунда “Мағфират – илмдадир1 ”, […]
Холис насиҳат савоби
Агар мусулмон бошқа мусулмондан насиҳат сўраса, унга холис насиҳат қилиши лозим. Зеро, насиҳат қилиш ҳар бир мусулмоннинг бошқа мусулмондаги ҳақларидан биридир. Насиҳат қилишнинг ҳам одоблари бор. 1. Насиҳат сўраб келган кишини очиқ юз билан қарши олиш. 2. Кишининг фикрини охиригача тинглаш. 3. Яхши ният билан бошлаш. 4. Насиҳат ўзида дунё ва охират манфаатларини қамраб олиши. […]
Ҳожи Умар Мита – Қуръони карим маъноларини япон тилига таржима қилган илк мусулмон
Ҳожи Умар Рюичи Мита (1892–1983) Шарқий Осиёдаги энг нуфузли ислом арбобларидан бири, XX асрда Японияда ислом динининг энг фаол тарғиботчиларидан саналади. У япон халқига ислом ва Қуръони каримни танитиш йўлида беқиёс хизмат қилган ҳамда Қуръон маъноларини япон тилига тўлиқ таржима қилган биринчи мусулмон сифатида тарихда ўчмас из қолдирган. Умар Мита 1892 йил 19 декабрда Япониянинг […]
Ассамдаги қадимий Қуръон қўлёзмаси диний бағрикенглик рамзи саналади
Ҳиндистоннинг Ассам вилоятидаги Камруп туманида жойлашган масжидда сақланаётган ноёб Қуръони карим қўлёзмаси ҳанузгача зиёратчилар ва тарих ихлосмандларининг эътиборини тортмоқда. У маҳаллий аҳоли томонидан минтақада турли дин вакиллари ўртасидаги бағрикенглик ва ҳамжиҳатликнинг рамзи сифатида эъзозланади Ривоятларга кўра, қўлёзма тахминан 1770 йилда шайх Доҳи Беду кўрган туш орқали ўрмондаги маълум жойдан топилган. Қидирув ишларида турли миллат ва […]
Дўст танлашда адашмайлик
Укам ўртоғи Нозим билан бир маҳаллада, бир мактабда ўқиб катта бўлди. Улар қиёматлик дўст бўламиз, деб аҳдлашди. Иккиси ҳам тижоратчи бўлса-да, Нозим бу соҳада анча ўзиб кетди. Укам бир куни дўконини сотди. Сабаби, ўртада туриб ўртоғига товар олиб берган ва анча пулга тушиб қолган экан. Бунинг устига ўша тижоратчининг шикоят-аризаси сабаб укамни қамаб қўйишди. Бу […]
Ҳам шифо, ҳам ҳимоя воситаси
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Бас, Биз уни хаста ҳолида (сувдан чиқариб) қуруқликка улоқтирдик. Унинг устида (соя ташлаб туриши учун) қовоқ дарахтини ундириб қўйдик», деб марҳамат қилган (Соффот сураси, 145–146 оятлар). Юнус алайҳиссалом балиқ қорнидан ҳолсизланиб чиққанида, Аллоҳ таоло у зотни қуёш иссиғидан ва ҳашаротлардан ҳимоя қилиш учун тез ўсадиган, кенг баргли “қовоқ” деб аталувчи дарахтни […]
…Ҳар мақомга йўрғалар
Ота-онаси тиш дўхтирига олиб чиққан олти ёшли Улуғбекни кўрикдан ўтказган шифокор: “Опа, қўрқитмайман-у, лекин тажрибалироқ стоматолог кўрсин. Бу оддий шишга ўхшамаяпти”, деб уларни вилоят болалар стоматология клиникасига юборади. Клиникадаги стоматолог эса боланинг милкини рентген қилиб, “Бу оддий киста-ку! Институтни коридорда битирган ёшлар ваҳимачи-да”, деб ўша куниёқ кистани кесиб ташлайди. Ваҳоланки, у оддий киста (хавфсиз шиш) […]
Ота-онани ҳурматлаш одоблари
Ота-онанинг розилигини олишга интилиш фазилати барча фазилатларнинг негизи, борлиқдаги ҳар қандай ҳақ-ҳуқуқларнинг келиб чиқадиган асосидир. Ота-оналар, бола тарбияси билан шуғулланаётган тарбиячилар фарзандларга қуйидаги одатларни сингдиришлари мақсадга мувофиқ: Гуноҳга сабаб бўлмаса, ота-онанинг буюрганларини албатта бажариш; ота-онага мулойим сўзлаш; уйга кирганларида, ҳурматлари учун ўрнидан туриш; ҳар тонг салом бериш, уйқудан олдин хайрли тун тилаш; мол-мулкларини сақлаш; сўраган […]
Унутилаётган суннатлар (4 суннат)
Тавба намози Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Гуноҳ қилган одам чиройли (суннат ва одобига риоя қилган ҳолда) таҳорат олиб, икки ракат намоз ўқиса ва Аллоҳ таолодан гуноҳининг кечиришини сўраса, Аллоҳ таоло уни мағфират қилади”, дедилар (Имом Ибн Можа ривояти). Абу Довуднинг ривоятида: “Аллоҳ таоло уни албатта мағфират қилади”, […]
Ким молини ноҳақ олса…
Абу Саид розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлар учун энг қўрқадиганим – Аллоҳ сизларга ердан баракаларни мўлкўл чиқаришидир”, дедилар. “Ернинг баракалари нима?” дейишди. “Дунёнинг ҳашами”, дедилар. Бир киши у зотга: “Яхшилик ҳам ёмонлик олиб келадими?” деди. Набий алайҳиссалом индамадилар. Ҳатто биз у зотга ваҳий келяпти, деб ўйладик. Кейин пешоналарини артатуриб: “Савол […]
“Озгина қўшинг…”
Кўпинча устага ёки бирор хизматга ишимиз тушса, олдин бир нархга келишамиз. Иш битгач эса баъзи усталарнинг: “Униси-буниси чиқди. Озгина қўшиб беринг” деган сўзларига дуч келамиз. Баъзида савдо жараёнида ҳам келишиб, пул беришга келганда усталарнинг устама сўрашлари кузатилади. “Озгина” деган сўз оддийдек кўринса-да, аммо унинг ортида олдиндан айтилмаган шарт, ўз манфаатини устун қўйишдек маънолар яширин. Бу […]
Саломлашганда бажариладиган 6 суннат
Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Энг яши амал қайси?” деб сўрашди. Шунда У зот алайҳиссалом: “Таом улашишинг ҳамда таниган-танимаганингга салом беришинг”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). 1. “Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ” деб салом бериш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келди ва “Ассаламу алайкум”, деб салом берди. У зот […]
Бахт кексалар дуосида
Бухоро вилоятининг айрим туманларида “орзу-ҳавасли” қудалар қимматбаҳо ресторанларни гаплашишади. Айниқса, ҳашаматга ўч аёллар дастурхонни тўлдириш, гарчи исроф бўлса-да, “Одамлар нима дейди?” деб буюмларнинг аслини олишга муккасидан кетади. Бунинг оқибатида келин томон ҳам, куёв томон ҳам қарз олиб, уни тўлаш учун олис юртларда сарсон бўлади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: […]
Аллоҳ таолодан келувчи меҳмон
Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қуддиса сирруҳу бундай дейди: «Қалбга бирон яхши амални қилиб олайин деган ўй-фикр келиши сўфийлар истилоҳида “ворид” (араб тилида “келди”) дейилади. Яъни “Мен шу савоб ишни қилайин, намоз ўқиб олайин, таҳажжудга турайин, садақа берайин, биродаримга ёрдам қилайин, дўстимнинг ғамини кетказайин”, деган ўйлар келишини “ворид” дейдилар. “Ворид” Аллоҳ таоло тарафидан келган меҳмондир. Агар […]