«Ва (отаётган) тонг билан (қасам)ки» (Таквир сураси, 18-оят). Қуръони каримдаги ушбу қисқа, аммо теран оятда тонгнинг отиши “танаффаса” (“нафас олиш”) феъли билан ифодаланган. Бу шунчаки чиройли мажозми ёки унинг тагида теран илмий ҳақиқатлар мужассамми? Тонг қандай “керишади”? Машҳур муфассир Муҳаммад ибн Жарир Табарий ушбу оятнинг таъсирида араб тилининг нозик жиҳатларига тўхталади. Унинг ёзишича, араблар кун […]
Хушуси йўқнинг иймони заифлашади
Намоз Исломнинг устунидир. Бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Биз билан улар орасидаги фарқ намоздир”, – деганлар (Имом Термизий ривояти). Намозни хушу билан тўкис адо этиш кишига ҳузурҳаловат бағишлаши баробарида икки дунёсига ҳам манфаат беради. Хушу фикр ва қалбни бутунлай Аллоҳга қаратиш, намозда Унинг ҳузурида турган дек ихлос ила хокисор туришдир. Намозхонда ҳақиқий тазарру […]
Қозонлаб сотилаётган саратон
Бугун бозорга тушсангиз, турли ишлаб чиқарувчилар таклиф қилаётган хилма-хил қозонларга кўзингиз тушади. Бироқ маҳсулотлар орасидаги алюмин қозонларнинг саломатлик учун қанчалик хавф туғдиришини биласизми?! Агар қозон анодланмаган, яъни махсус қопламали бўлмаса, унда мутлақо овқат пишириб бўлмайди. Анодланган алюмин қозоннинг сирти ялтираб турмайди, хира бўлади. Бозордаги аксарият алюмин қозонларда эса бу қоплама йўқ, деярли бари ялтироқ. Анодланмаган […]
Қиз фарзанд – жаннат калити
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилган: “Осмонлар ва ернинг мулки Аллоҳникидир. У Зот Ўзи хоҳлаган нарсани яратади. Кимга хоҳласа, қизлар беради, кимга хоҳласа, ўғиллар беради” (Шўро сураси, 49-оят). Демак, қиз фарзанд ҳам Аллоҳнинг неъмати бўлиб, уни камситиш ёки ёмон кўриш жоҳилият одатларидан ҳисобланади. Ота-онага берилган энг катта масъулиятлардан бири фарзандни тўғри тарбиялаш, уни ҳимоялаш ва назоратсиз […]
Бандикушод ота зиёратгоҳи
Тойлоқ туманидаги Бандикушод ота зиёратгоҳи ХIХ–ХХ асрларда барпо этилган. У билан боғлиқ ривоятлар кўп. Айтишларича, қадимда асирга тушган, тутқунда бўлган инсонлар ҳаётларини асраш учун илм-ҳунар ва маҳоратларини ишга солишган. Муҳими, душмандан қутулиш йўлини излаган одамларнинг кўпи ўз мақсадига эришган. Ана шундай тутқунлардан бири душмандан яшириниб, ҳозирги Бандикушод ота зиёратгоҳи ҳудудидаги ғорга беркинади. У Аллоҳ таолога: […]
Қурбон ҳайити 27 май куни бўлади
Қурбон ҳайити 27 май куни нишонланади. Бу ҳақда бугун, 20 май куни Президентнинг “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш, мамлакатда тинчлик-осойишталик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2026 йилда муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни 27 май – чоршанба кунига тўғри келиши ҳақидаги ахбороти […]
ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ХАЛҚАРО ҲАЖ СИМПОЗИУМИДА ҚАТНАШДИ
20 май куни Жидда шаҳрида ташкил этилган 50-юбилей ҳаж анжуманида Ўзбекистон делегацияси иштирок этди.Нуфузли тадбирда вазирлар, муфтийлар, уламолар ва ҳаж хизматига алоқадор турли соҳалар етакчилари, экспертлар қатнашди. Мамлакатимиз делегацияситаркибида “Ҳаж – 2026” мавсуми ишчи гуруҳи раҳбари – Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, “Ҳаж” ва […]
Раҳмоннинг суюкли бандалари
Кечиримлилик Аллоҳ таоло ато этган улуғ руҳий туйғу бўлиб, у бирор кишига ўзгадан маънавий ёки жисмоний зарар етса-ю, уни қайтаришга қурби етатуриб, ўзини паст тутишдир. Бу фазилат иймоннинг мустаҳкамлигига далолат, хулқий сифат ва улуғ исломий одобдир. Қуръони карим ҳам кўп оятларда шунга буюради: “…Кечиб юборишингиз тақвога яқиндир. Ўзаро бир-бирингизга фазл (мурувват) қилишни унутмангиз…” (Бақара сураси, […]
Миннат қилмади, меҳри бўлинмади
Ота-онадан беш қиз етим қолдик. Ўшанда каттамиз 15 ёш, энг кичигимиз 2 ёш эди. Бир кунда ҳам отадан, ҳам онадан айрилдик. Катта ҳовли ҳувиллаб қолди. Қариндошларимиз вилоятда, пойтахтда ўзимиз эдик. Катта опам тўрт сингилни бағрига босиб, ҳеч кимга бермай, етимлар учун бериладиган нафақани авайлаб ишлатиб, бизга бош бўлди. “Сингилларингни етимхонага бер, катта қилиб беришади”, деганлар […]
Улуғ наҳвшунос олим
Абу Амр Усмон ибн Умар ибн Абу Бакр ибн Юнус, кенг жамоат орасида Ибн Ҳожиб лақаби билан танилган, XII асрнинг етакчи тилшунос, фиқҳшунос ва усулшунос олимларидан бири ҳисобланади. У ҳижрий 570 (1174 милодий) йилда Мисрнинг Исно шаҳрида дунёга келган. Аллома илмий фаолиятида, асосан, наҳв, фиқҳ, усул, қироат ва мантиқ каби исломий фанлар билан шуғулланган. У […]
Сизларга уйлар, соялар, кийимлар қилди…
Шояд, мусулмон бўлсангиз… “Аллоҳ сизга уйларингизни оромгоҳ қилди. У сизга чорва ҳайвонларининг терисидан кўчадиган ва қўним топадиган кунингизда осон кўтариладиган уйлар қилди. Уларнинг жунлари, юнглари ва қилларидан маълум вақтгача фойда ва мато бўладиган қилди. Аллоҳ сизга Ўзи яратган нарсалардан соялар қилиб қўйди ва сизга тоғлардан бошпаналар, иссиқдан сақлайдиган кийимлар ва зарбадан сақлайдиган кийимлар қилиб қўйди. […]
Ўзбекистон Миср туризми учун янги йўналишга айланади
Мисрнинг “ал-Явм ас-Сабиъ” ва “Aл-Хабар ал-Явм” ахборот агентликлари мамлакат сайёҳлик компаниялари томонидан Ўзбекистонга танишув сафари ташкил этиш ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш режалари ҳақида хабар беришди, деб хабар беради “Дунё” ахборот агентлиги. Ушбу ташаббус Ўзбекистонни мисрлик саёҳатчилар учун янги сайёҳлик йўналиши сифатида тарғиб қилишга қаратилган. Яқинлашиб келаётган ташриф давомида туроператорлар, блогерлар ва оммавий ахборот воситалари […]
“Онам эканини Раббим билади…”
Саудиялик шифокор аёл ҳикоя қилади: «Муҳаммад исмли ёши тахминан ўттизларда бўлган йигит қабулимга келди. Унинг ёнида онаси ҳам бор. Она ундан қочмоқчи бўлар, йигит эсa уни бағрига босарди. Она рўмолини улоқтирди, у эса олиб қайтадан ўраб қўйди. Қўлларини тишлаб, тирнаб, юзига туфласа-да, йигит жилмаярди. Мен сўрадим: – Бу ким? – Онам, – деди у. – […]
“ҲАЖ – 2026”: СЎНГГИ ЗИЁРАТЧИЛАР МУБОРАК САФАРГА КУЗАТИЛДИ
18 май куни “Ҳаж – 2026” мавсумининг сўнгги гуруҳ зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан муқаддас сафарга кузатилди. Кузатув маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари масъул вакиллари, таниқли уламолар, соҳа мутасаддилари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Файзли тадбирда зиёратчиларга Ҳаж амалларини бекаму кўст адо этишлари, Ҳақ таолодан юртдошларимизнинг сафарларини бехатар, ибодатларини мақбул айлашини сўраб хайрли дуолар […]
Душманга қарши бирлаша оламизми?..
Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасам, албатта, амри маъруф қиласизлар, албатта, наҳйи мункар қиласизлар. Акс ҳолда, Аллоҳ таоло сизга Ўз ҳузуридан иқоб юборади. Сўнгра дуо қилсангиз, қабул бўлмайди”, дедилар (Имом Термизий ривояти). Динимизда яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш фарз амаллардан саналади. Шундай экан, мўмин киши бир ёмон ишни кўрганда уни қўли билан тўхтатиши, бунга кучи […]