Айрим арзимас ишлар борки, баъзан одамни қийин вазиятга солиб қўйиши мумкин. Шулардан бири ножўя ва бефойда сўзларни айтишдир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Банда маъносини яхши англамаган ҳолда бир сўз гапиради-да, шу сўз туфайли дўзахга қулаб, (туби) машриқ билан мағриб орасидан ҳам чуқурроқ бўлган чоҳга тушади” (Имом Муслим […]
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги
Қадрли ватандошлар! Сиз, азизларни, бутун халқимизни эзгулик, меҳр-оқибат ва саховат айёми – муқаддас Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Ушбу шукуҳли онларда барчамизни мана шундай файзли ва саодатли кунларга етказгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз. Кейинги йилларда шаклланган анъанамизга мувофиқ, мамлакатимизда Рамазон ойини муносиб ўтказиш бўйича бу йил ҳам сизлар билан, халқимиз билан […]
Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифининг 2-куни Имом Мотуридий мажмуасига борди
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифининг иккинчи куни Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасида олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди. 26 гектар ҳудудда мажмуа қайта қурилиб, масжид, илмий марказ, кутубхона, музей ва автотураргоҳ барпо этилмоқда. Шунингдек, Чокардиза қабристонида Бурҳониддин Марғиноний дафн этилган жой аниқланиб, бу ерда ҳам мақбара қурилмоқда.
Таваккул
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Кимни ризқу рўзи кенг бўлиши ва умри узоқ бўлиши хурсанд этса, бас у силаи раҳм қилсин, яъни қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Иш юзасидан пойтахтга боришимга тўғри келиб қолди. Бекатга боришим биланоқ “Ласетти” келиб тўхтади. – Опа, Тошкентга борасизми? – деб сўради ҳайдовчи. – […]
Рамазон ойи нега гоҳида 29 кун бўлади?
Рамазон ойининг айрим йилларда 29 кун давом этиши табиий ҳолат бўлиб, бу ҳижрий-қамарий тақвимнинг ўзига хос хусусияти билан боғлиқ. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг хабар беришича, Дунёда вақт ҳисоби турли тақвимлар асосида юритилади. Энг кенг тарқалгани — милодий тақвим бўлса, Ислом оламида асосан ҳижрий-қамарий тақвим қўлланилади. Ҳижрий тақвим Ойнинг ҳаракатига асосланади. Янги ҳилол кўринган куннинг […]
Тошкентда Рамазон ҳайити куни жамоат транспорти соат 04:00 дан ишлайди
Рамазон ҳайити муносабати билан 2026 йил 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти — автобуслар ва метрополитен иш фаолияти эрталабки соат 04:00 дан бошланади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди. Қайд этилишича, мазкур қарор ҳайит намозида иштирок этишни режалаштираётган фуқаролар учун қўшимча қулайлик яратиш, йўллардаги тирбандликларнинг олдини олиш ҳамда байрам кунлари жамоат транспорти хизматларини хавфсиз ва сифатли […]
Фарз рўзанинг қазоси
Рамазондан узр билан рўза тутмаган кунлари учун – хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл – албатта, қазосини тутиши лозим. Бу қазо рўзаларни келаси Рамазонга қадар, йилнинг исталган ойида адо этиш мумкин. Яъни ўн бир ой муддат ичида Рамазонда тутолмаган рўзаларини қазо қилиб тутиб берса бўлади. Қазолар касаллик, сафар, ҳайз ёки бошқа шаръий узрлар сабабли воқе бўлиши […]
Фазилатда тенгсиз ой
Рамазон Қуръон, тақво, барака, раҳмат, мағфират, Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш, жаннатга эришиш ва дўзахдан озод бўлиш ойидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ой фазилати ҳақида бундай деганлар: “Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз қилди ва мен унинг қиёми (тунги намози)ни сизлар учун суннат қилдим. Ким иймон ва ишонч билан, савоб умидида рўза тутса ва кечалари […]
Татаристон муфтияти Рамазон ойи учун энг яхши жамоат жойлари безакларини тақдим этди
Муфтий Комил Самигуллин раҳбарлигида Татаристон мусулмонлари диний бошқармасида “Нурли Рамазон” танлови ташкилий қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Танлов муқаддас ой давомида бинолар кўринишлари ва жамоат жойлари учун энг яхши безакларни аниқлаш мақсадида ўтказилади. Ташкилий қўмита тақдим этилган аризаларни кўриб чиқди ва бош соврин учун курашадиган финалчиларни танлади, деб хабар беради, IslamNews нашри. Татаристон ҳудуди бўйлаб жами […]
Ҳар зарраси санъат асари
Қор ёғиши табиатнинг енгил, мусаффо манзарасини намоён этади. Ер юзи оппоқ либосга бурканиб, ҳаво тоза ва шаффоф кўринади. Қор парчалари қўл кафтингизга қўниши билан дарҳол эрийди. Олимларнинг таъкидлашича, қор зарраларининг ҳар бири шакли жиҳатдан бетакрордир. Ер юзи буткул қор билан қопланган тақдирда ҳам ҳеч бир зарра иккинчисига ўхшамайди. Олимлар қор парчаларини махсус усулда суратга олиб, […]
Анқарада ўзбекистонлик талабалар учун ифтор
Анқаранинг Чанкай туманида жойлашган Туркия касаба уюшмалари жамияти – “Turk-ish” биносида Ўзбекистон Республикасининг Анқарадаги элчихонаси томонидан ватандошлар учун ифтор дастурхони ташкил этилди. Бу ҳақда “Dunyo News Agency” нашри хабар берди. Тадбирда Туркияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар, шунингдек Эргюн Аталай – Türk-İş жамияти раиси иштирок этди. Шунингдек, тадбирни ёритиш мақсадида “TRT Avaz” ахборот агентлиги вакиллари ҳам […]
Суннатда мақталган таом
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таомномасида “талбина” муҳим ўрин тутган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда у зот: “Талбина (арпа ёрмаси) дардманднинг юрагини тинчлантиради, ғам-қайғуни юмшатади”, деганлар (Имом Бухорий ривояти). Талбина — арпа унини сув ёки сутда қайнатиб тайёрланадиган, енгил ҳазм бўладиган қувватбахш таом. Ҳадисларда айтилганидек, у инсонни тинчлантиради, асаб тизимидаги зўриқишни камайтиради ва […]
Таровеҳ намозларида хизмат қилган 3600 қори алоҳида рағбатлантирилди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига биноан, Рамазон ойида диний соҳа ходимларига катта моддий рағбат берилди. “Вақф” фонди орқали мамлакатдаги қарийб 20 минг нафар диний ходимларга жами 80 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилган. Жумладан, мамлакат бўйлаб таровеҳ намозларида Қуръон хатм қилган 1800 та масжидда хизмат қилган 3600 нафардан ортиқ қориларнинг ҳар бирига 10 миллион сўмдан ҳадъя […]
Деҳқонободнинг ”Татар чеча”си
Мудҳиш қирғинбаротларини эслаган кишининг ҳали ҳам этини жунжиктириб юборадиган Иккинчи жаҳон урушида 73 та мустақил давлатдан 62 таси иштирок этганди. Бу машъум воқеа Ер юзи аҳолисининг 80 фоизини қамраб олган. Уруш йилларида Ўзбекистон аҳолиси тахминан 6,5 миллион киши бўлган. Жанглар кечаётган ҳудудлардан мамлакатимизга 1,5 миллион нафардан ортиқ одам кўчириб келинган. Уларга бағрикенг юртдошларимиз меҳрларини аяшмаган. […]
ҚУРЪОН ХАТМОНАЛАРИ ВА ҚАДР КЕЧАСИ ФАЙЗИДАН ДИЛЛАР НУРАФШОН БЎЛДИ
Аллоҳга шукрлар бўлсинки, юртимизда 27 кун давом этган хатми Қуръонларда хушовоз қориларнинг бир-биридан гўзал тиловатлари қалбларни хушнуд этди. 16 март – душанба куни, Қадр кечаси оқшомида 1765 та масжидда бўлиб ўтган Қуръони карим хатмоналари эса қалбларга сурур бағишлади. Диёримиз бўйлаб хатми Қуръонлар ўқилган масжидларда юртдошларимиз бир вақтнинг ўзида хатмонадан кейинги дуоларга қўл очишди. Жумладан, пойтахтимиздаги […]