Балиқчи туманида Машрабжон Тўлқинов деган камтарин, хокисор инсон яшайди. 34 ёшли бу йигитнинг 19 йил олдин “Бош мия энцефалити” касаллиги асоратидан кўзлари кўрмай қолди. Қанча даволатишмасин, фойдаси бўлмади. Машрабжон тушкунликка тушмай, ибодатларини мукаммал адо этишга интилди. Аудиоёзувлар ёрдамида Қуръон сураларини ёдлай бошлади. Қўни-қўшнилари билан 700 метр узоқликдаги “Сўфи ота” масжидига қатнади. Аста-секин йўлга мослашди ва […]
Бувиси бор қизлар…
Совчилар орасида “бувисининг тарбиясини кўрган” ёки “бобо-бувилари билан катта бўлган” деган жумла алоҳида тилга олинади. — Буви тарбиясини кўрган қизлар серфикр, интизомли бўлишади, — дейди Хосият ая Сувонқулова (“Шуҳрат” медали совриндори, айни дамда нафақада). — Буви аксарият ҳолларда набираларини ёнига олиб, мулойимлик билан тушунтиради. Шунинг учун кўпинча болалар бувига кўпроқ қулоқ солишади. “Қариси бор уйнинг […]
Ҳижрат жойи бугун қайси юрт?
Ҳабашистон – Ислом тарихида алоҳида ўрин тутадиган, баракали юртлардан бири. У исломий манбаларда биринчи ҳижрат қилинган диёр, адолатли подшо ҳукмронлик қилган мамлакат ва мусулмонларга паноҳ берган ўлка сифатида зикр этилади. Исломнинг илк йиллари Маккада мусулмонларга нисбатан зулм ва тазйиқлар кучайган паллада Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаларга Ҳабашистонга ҳижрат қилишни тавсия қилиб бундай деганлар: Ҳабашистон ерида бир подшоҳ […]
ҚАДР КЕЧАСИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ
Бугун, 16 март Душанба куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг 27-кечаси бошланади. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар” деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари). Ушбу муборак кечалар Лайлатул қадрни топиш учун қулай фурсатдир. Шундай экан, минг ойдан афзал ушбу кечани ғанимат […]
Носирхон бобонинг ибрат мактаби
Юз ёшни қарши олаётган мактаби Саййид Носирхон эшон бобо Термиз саййидлари авлодидан. Заҳматкаш боғбон сифатида танилган бу зот ҳақида Ўзбекистон халқ ёзувчилари ва шоирлари, олиму фузалолар кўплаб китоблар, мақолалар ёзишган. Валий муттақий зот Шайх Саййид Носирхон Тўра диний ва дунёвий илмларни эгаллаган. Тариқат силсиласида Хожагон Нақшбандия – Баҳоуддин Нақшбанд йўли Эшони Қурбонжон Бойсунийга шогирд тушиб […]
Ҳомиланинг меросдаги ҳақи
Вафот этган кишининг хотини ҳомиладор бўлса, ҳомилага вафот этган кишидан қолган меросдан улуш ажратилади. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ наздида ҳомилага тўрт ўғил ё тўрт қизнинг улуши ажратилади. Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ наздида бир ўғилнинг ё бир қизнинг улуши ажратилади. Шу масалада Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг сўзига фатво берилган. Шунинг учун бу масалага бир ўғил ё […]
Ўзганинг ҳақи
Йўлда ҳамроҳ бўлган отахон билан машинамда Тошкентга кетяпмиз. Жомбойга етганимизда, у киши йўл бўйида батартиб тизилган дарахтларга қараб: “Мен ҳам кўчат парваришлашни яхши кўраман”, деди. “Боғингиз катта бўлса кераг-а?” дедим. «Йўқ, ҳовлим кичик. Аммо ўзим ишлаган нефт-газ корхонасига қарашли 34 гектарлик боққа анча меҳнатим сингган, – дея гап бошлади у. – Ҳатто Фарғонадан кўчатлар олиб […]
«Ҳамд уйи…»
– Ҳар ишда ҳикмат бор, – дейди Заҳро опа. – Қизим тўсатдан саратон билан оғриди. Унинг бачадонидаги хавфли ўсмта бутун танасини эгаллай бошлабди. Барча чора-тадбирларни қилдик, ҳатто Ҳиндистонда даволатдик. Бирга дард чекдим десам, хато бўлмайди. “Учта норасида боласи етим бўлиб қоладими?” деб кўп сиқилдим. Бир куни устозларимдан бирига қўнғироқ қилиб, юрагимни бўшатдим. Устоз сабр қилишимни, […]
Тўғри йўлда собитлик тожи
Не раҳравеки, тожи ҳидоят бошидадур, Йўқ бок анга ҳаводиси афлок тошидин. Ҳудҳудки, қўйдилар азалий тож бошиға, Тушгайму жола ёққон ила тож бошидин?.. Аллоҳ таоло инсонга икки йўлдан биридан юриш ихтиёрини берди. Бири ҳидоят йўли, яна бири залолат йўли. Аллоҳ таоло ўз даргоҳи илоҳийсидан бадарға қилганида: «(Иблис) айтди: “Эй Раббим! Қасамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли, […]
Сурункали касали бўлган аёлнинг таҳорати
Савол: Ёши катта аёл баъзи сурункали касалликлар билан азият чекади ва ҳар йўталганда озгина бавл (сийдик) чиқиб кетади. Ёз фаслида таҳоратни доимий янгилайди, аммо қишда таҳоратни янгилаш совуқ ҳаво ва тез-тез электр узилишлари сабабли машаққат туғдиради. У нима қилиши керак? Жавоб: Аллоҳнинг тавфиқи билан айтаманки, агар унда бавлнинг чиқиши такрорланадиган бўлса, у соҳиби узр ҳисобланади. […]
Хакерлар Исроил ва Ризо Паҳлавийнинг махфий ҳужжатларини қўлга киритди
“Hanzala” хакерлар гуруҳи Исроил хавфсизлик тизими мулозими Раз Зимматнинг 50 мингдан ортиқ махфий электрон хатларини ошкор қилди. Ҳужжатларга кўра, Моссад томонидан ажратилган ойлик $300 минг бюджет Ризо Паҳлавий билан ҳамкорликдаги Эронни беқарорлаштириш режаларига йўналтирилган. Хакерлар Зимматнинг Эрондаги шериклари аниқлангани ва ҳибсга олинганини таъкидлаб, маълумотларни “ҳандала” коди остида эълон қилган.
МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ: “РАМАЗОННИНГ ОХИРГИ ДАҲАСИНИ ҒАНИМАТ БИЛАЙЛИК!”
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бугун, 13 март куни жума намозини Тошкент вилояти Қибрай тумани “Байтқўрғон” жоме масжидида адо этдилар. Муфтий ҳазратлари намоздан олдин жамоатга муборак ойнинг охирги даҳасини ғанимат билиш, бу дамлардан унумли фойдаланиб қолиш борасида гўзал суҳбат қилиб бердилар. Аллоҳ таоло охирги ўн кунликни ўзига хос фазилат ва лутфу […]
Садақанинг 63 та фойдаси
САДАҚАнинг 63 та ФОЙДАСИ ни УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар: Каломуллоҳ – Қуръони каримнинг муборак ояти карималаридан ва Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадиси шарифларидан […]
Аллоҳга маҳбуб амаллар
Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббати кучли ва кўп истиғфор айтувчи бандани азоблашдан ҳаё қилади. Чунки у Яратган Зотга маҳбуб амалларни бажарган ҳисобланади. Ривоятларга кўра, Макка мушриклари Қуръони каримни инкор қилишда жуда ҳаддан ошишди. Мусҳафда бундай баён қилинади: «Улар: “Эй Аллоҳ! Агар шу (Қуръон) Сенинг ҳузурингдан экани ҳақ бўлса, (майли) устимизга осмондан тош […]
Устоз-шогирд анъанаси маҳсулидир мазҳаблар
Илмнинг авлоддан-авлодга ўтиб, давом этишида устоз ва китобнинг алоҳида ўрни бор. Илму маърифат шамчироғи инсоният тарихи давомида шу икки машъала билангина ёниб, нур таратиб келмоқда. Аммо китоб ҳам устознинг ўрнини босавермаслиги, балки унинг ичидаги сирасрорларни таълим беришда устоз асосий ўринни эгаллаши айни ҳақиқат. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръонни нозил қилар экан, унинг учун энг улуғ устоз […]