IQNA сайти маълумотига кўра, Мисрнинг Буҳайро вилоятида яшовчи 92 ёшли Ҳожия Файза олти ой ичида Қуръон каримни қўлида ёзишга муваффақ бўлди, бу эса ўз навбатида мисрликлар орасида ҳайратга сабаб бўлган ютуқ саналади. Буҳайро вилоятида яшовчи 92 ёшли Ҳожия Файза атиги олти ой ичида Қуръонни қўлда ёзиб, ёшидан ташқари қатъиятнинг жонли намунасига айланди. Ушбу ажойиб ютуқ […]
Волейбол ва шахмат мусобақаларининг Республика босқичи бошланди
Бугун Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ва Шайхонтоҳур спорт мактабида диний соҳа ходимлари ўртасида спортнинг волейбол ва шахмат турлари бўйича “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” мусобақаларининг республика босқичига старт берилди.Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудий вакилликлари томонидан ўтказилган саралаш мусобақаларида ғолиб бўлган жамоалар, шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Ўзбекистон волейбол ва шахмат федерациялари вакиллари […]
Одамнинг сўзи унинг ўзидир
Сўз эркинлиги – буюк неъмат. Аҳли фикр учун бу сув билан ҳаводай азиз. Бу неъмат бизга берилди. Лекин биз бунга тайёрмизми, деб ўйлаб қоламан. Мен сўз эркинлигини катта масъулият сифатида тушунаман. Ўз сўзингни “бу менинг сўзим” деб айта олиш одамдан маънавий тайёргарликни талаб қилади. Одамнинг сўзи унинг ўзидир. Қолаверса, мен энг яқин қўшним билан эркин […]
Олимлар ўргимчак ипакнинг мустаҳкамлиги ортидаги молекуляр сирни очишди
Лондон Қироллик Коллежи ва Сан-Диего Калифорния Университети олимлари ўргимчак ипагига ўзига хос куч ва мослашувчанлик комбинациясини берадиган молекуляр ўзаро таъсирларни кашф этдилар. Тадқиқот натижалари Proceedings of the National Academy of Sciences журналида чоп этилди. Ушбу кашфиёт авиация, ҳимоя воситалари ва тиббиёт учун янги биоилҳомланган материаллар яратишга ёрдам бериши, шунингдек, Альтсгеймер каби нейродегенератив касалликларнинг табиатига ойдинлик […]
Яхшиликни холис қилувчилар
«Таомни (кам бўлса-да,) яхши кўрсалар-да, (уни ўзлари емасдан) мискин, етим ва асирларга едирурлар. (Улар ичларида айтарлар): “Бизлар сизларни фақат Аллоҳдан савоб истаб, таомлантирурмиз. Сизлардан (бу иш учун) бирор мукофот ва ажр кутмасмиз. Бизлар Раббимиз (томони) дан бўладиган, (азобдан юзлар) тиришиб, буришиб қолувчи қўрқинчли бир кун (– қиёмат)дан қўрқармиз”. Аллоҳ уларни ўша куннинг ёмонлигидан сақлар ва […]
Динимизни ниқоб қилган динбузарлар
Сўнгги йилларда “салафи солиҳларга эргашиш” шиорини ниқоб қилиб олган, мутаассиб кўринишдаги сохта салафийлар пайдо бўлди. Бу тоифа ҳар қандай янгиликни бидъат деб ҳисоблаб, фиқҳий мазҳабларни инкор қилади, тасаввуфни тан олмайди, арзимас баҳоналар билан мусулмонларни кофирга чиқаради. Улар салафи солиҳлар даври, яъни Исломнинг илк уч асридан сўнг мусулмонлар орасида ширк, бидъат ва хурофотлар авж олган деб […]
Жамоат малолланмаслиги керак
Имомликка ўтувчи киши доимо ёдида тутиши керак бўлган айрим одоблар бор. Хусусан, у қавм ичидаги энг заиф, ёши катта ва шошилиб турган кишиларни ҳам ҳисобга олиб, намозни енгил ўқиши, тиловат ва дуони қисқароқ қилиши керак. Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир одам: “Аллоҳга қасамки, эй Аллоҳнинг Расули, мен фалончининг бизга (намозни) чўзиб юборганидан бомдод […]
Ота-она, оила тарбия мактабидир
“Машаққатли кунларда одамларимиз, маҳалла аҳли елкадош бўлиб қийинчиликларни енгган. Оила – оилага, қўшни – қўшнига кўмак бериб яшаган. Биз мана шундай ўта ноёб қадриятимизга доимо содиқ қолишимиз, ёш авлодимизни айни шу руҳда тарбиялашимиз керак”. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидан Фарзанд таълим муассасасида устозидан илм олади, маҳаллада, ишхонада ёши улуғ […]
Беш байтда беш оятга ишора
Алишер Навоий ўз асарларида Қуръони карим маъноларига бот-бот мурожаат қилган. Улуғ шоир рубоийларидан бирида Қуръон қироати икки дунё саодати ва қалб шифосига сабаб эканини қуйидагича баён этган: Қуръонки эрур муждаи жони ўқумоқ, Йўқ, йўқки, ҳаёти жовидони ўқумоқ. Бил, кўнглунга истасанг шифони ўқумоқ, Ким, келди кўнгул шифоси они ўқумоқ. (“Назм ул-жавоҳир”, 120-рубоий) Ҳазрат Навоийнинг қуйида келтириладиган […]
Маккадаги музейда дунёдаги энг йирик Қуръон намойиш этилмоқда
Arab News хабарига кўра, Ҳира маданий ҳудудида жойлашган Қўлёзманинг баландлиги 312 см, эни эса 220 смни ташкил қилади. 700 саҳифадан иборат бу асар XVI асрга оид тарихий Қуръон нусхасининг катталаштирилган кўриниши ҳисобланади. Қўлёзманинг асл нусхаси ҳозир Қирол Абдулазиз кутубхоналари мажмуасида сақланмоқда ва Гиннес рекордлар китобига киритилган.
Сенаторлар Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга доир қонунни маъқуллади
Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган муҳим қонун муҳокама қилинди ва маъқулланди.
Икки заиф кураши. Қандай ғолиб бўламиз?
Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратиб, фаришталарни у зотга таъзим саждаси қилишга буюрганида, барчаси амрни адо этди, фақатгина Иблис сажда қилмади. У ўзини оқламоқчи бўлди: «(Аллоҳ) айтди: “Сенга буюрганимда сажда қилишингга нима монелик қилди?” У деди: “Мен ундан яхшиман. Мени оловдан яратгансан, уни (Одамни эса) лойдан яратдинг”» (Аъроф сураси, 12-оят). Оят давоми бундай: «У деди: “Қасамёд […]
Илмсиз, орсиз эрни ким дейиш мумкин?
Яқинда қариндошларникига меҳмонга борганимизда оила бекаси ташвишли кўринди. Суҳбат орасида ёрилди. Бир йил олдин турмушга узатган қизи яқинда фарзандини дунёга келтирибди. У туғуруқхонага қизини кўргани борса, аёл қуда: “Неварам янги бешикда ётишини хоҳлайман, шунга қараб тайёргарлик кўраверасиз-да”, деб писанда қилибди. Бу гап ёлғиз боши билан оиласини зўрға тебратаётган аёлни ғамга ботирибди. Ахир қудасиникига бешикка қўшиб […]
Тарбия дуо билан гўзаллашади
Машҳур тобеин Фузайл ибн Иёз раҳматуллоҳи алайҳнинг Али исмли ўғли бўлиб, илмга қизиқмас, боқибеғам бола эди. Отаси уни тарбия қилишга ҳар қанча уринмасин, бирор ўзгариш бўлмади. Шунда фарзанди ҳаққига бундай дуо қилди: Маъноси: “Аллоҳим, мен ўғлим Алини одобли қилишга ҳарчанд ҳаракат қилдим, аммо қурбим етмади, бас, Ўзинг менга уни тарбияли қилиб бер”. Ушбу дуонинг баракотидан […]
Ўзганинг ҳақи қандай адо этилади?
Кейинги вақтларда жамиятимизда фирибгарлик, ёлғон ишлатиб ўзгаларнинг ҳақини ейиш кўп кузатилмоқда. Динимиз эса бировнинг молини ноҳақ ўзлаштиришдан қайтаради. Шу мавзу юзасидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази директори ўринбосари Ғуломиддин домла Холбоевга мурожаат қилдик. – Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ. Домла, динимизда “ҳақ”, “бировнинг ҳақи” деган тушунчалар бор. Шу тушунчага изоҳ берсангиз. Шунингдек, Аллоҳнинг […]