«Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир” (Ҳужурот сураси, 13-оят). Қуръони каримнинг бир юз етмиш беш оятида тақво зикр этилиб, тақводор кишига кўплаб ажру савоблар ва юксак мартабалар ваъда қилинган. “Кимки Аллоҳга тақво қилса, (Аллоҳ) унинг ишини осон қилур” (Талоқ сураси, 4-оят); “Кимки Аллоҳга тақво қилса, унинг ёмонлик (гуноҳ)ларини ўчирур ва унинг мукофотини буюк қилур” (Талоқ […]
Россияда диабет ва семизликни даволаш учун биринчи ҳалол дорилар ишлаб чиқарилди
IQNA – Россия фармацевтика компанияси диабет ва семизликни даволаш учун дорилар учун биринчи ҳалол сертификатини олди. IQNA сайтининг “gxpnews” нашрига таяниб хабар беришича, Россиянинг “Geropharm” фармацевтика компанияси 2-тоифа диабетни даволаш ва вазнни меъёрлаштиришда қўлланиладиган дорилар учун ҳалол сертификатини олди. Мазкур ҳужжат Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси қошидаги Халқаро ҳалол стандартлаштириш ва сертификатлаштириш Маркази томонидан берилди. […]
Ёлғон гувоҳликнинг хатари
Аллоҳдан қўрқайлик! У Зотнинг иймонли бандаларига йўллаган сўзларини диққат билан тинглайлик: «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ учун гувоҳликда адолатни устун тутинглар, агар у гувоҳлик ўзингизга, ота-она ёки яқинларингизга қарши бўлса ҳам. Агар у киши бой бўлса ҳам, камбағал бўлса ҳам, Аллоҳ уларга сиздан кўра ҳақлидир» (Нисо сураси, 135-оят). Аллоҳ таоло бизларга адолатни буюрди. Гувоҳликларимиз ҳақ бўлсин, […]
Ҳидоят чақириғи
Жамоат аср намозини адо этиш учун масжидга йиғилган. Намоз вақти кирганда негадир муаззин эмас, имом хонақоҳга кириб, овоз кучайтиргични қўшди ва азон айта бошлади. “Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар!”. Жамоат ҳайрон, чунки шу пайтгача у киши бирор марта азон айтмаган эди. Бироқ бу азон бошқача, жуда таъсирли эди. Имом азонни гўзал овоз […]
Мол-дунё, бойлик саодат белгисими?
«Агар одамларнинг бир миллат бўлиб олишлари бўлмаганида эди, албатта, Раҳмонга кофир бўладиган кимсаларга уйларининг шифтларини ҳам, унга чиқадиган нарвонларни ҳам кумушдан қилиб қўйган бўлур эдик. Яна уйларининг эшикларини ҳам, ўзлари устида ястаниб ўтирадиган сўриларни ҳам. Яна зеб-зийнатни ҳам. Барчаси фақат дунё ҳаёти матоҳларидир. Охират эса, Раббингиз наздида, тақводорлар учундир» (Зухруф сураси, 33 – 35-оятлар). Муфассирлар […]
МАТБУОТ ВА ОАВ ХОДИМЛАРИГА БАЙРАМ МУБОРАК!
? Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу! ? Барча ижодкорларни, жонкуяр журналист, муҳаррир, блогер ва матбуот ходимларини “27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” билан чин қалбдан, самимий муборакбод этамиз! ? Бугунги тезкор ахборот майдонида халқимизга холис ва ишончли маълумотларни етказиш, динимиз таълимотлари ва эзгу қадриятларимизни кенг тарғиб қилишда сиз, фидойи ижод […]
Ким улуғ мақом истаса…
Дунё ҳаёти синовдир. Кимдир эрта, кимдир кечроқ ота-онасидан айрилади. Айниқса, ёш болаларда бу қисматга кўникиш жуда оғир кечади. Шу вақтда ота-онанинг ўрнини ким боса олади? Имом Зуҳрийдан ривоят қилинади: «Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Отаси йўқнинг отаси амакисидир. Онаси йўқнинг онаси холасидир”, деганлари айтилди». Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу Уҳуд жанги олдидан биродари Зайд […]
Аллоҳ покликни яхши кўради
«…Эркак ўз аҳли оиласига чўпондир ва улар ҳақида сўралади. Хотин уйи ҳамда фарзандларига чўпондир ва улар ҳақида сўралади. Қул ўз хўжасининг молига чўпон ва улардан сўралади. Огоҳ бўлинглар, ҳар бирингиз чўпонсиз ва ўз сурувингиздан (қўл остингиздагилардан) сўраласиз!» (Муттафақун алайҳ). Ҳадисдаги рамзий ибора инсонлар зиммасидаги масъулиятнинг муҳимлигини ифода этади. Чунки чўпон ўз суруви учун яйловнинг ўтлоқ […]
“Бурҳониддин Марғиноний” мажмуаси
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Марғилонда “Бурҳониддин Марғиноний” мажмуаси барпо этилди. Миллий меъморчилик анъаналари, тарих ва замонавий туризм талаблари уйғунлашган ушбу мажмуа қадим шаҳар ичидаги шаҳарчадир. Ислом оламида машҳур “Ҳидоя” асарининг муаллифи Шайхулислом Бурҳониддин Абул Ҳасан Али ибн Абу Бакр ибн Абдулжалил ибн Халил ибн Абу Бакр Фарғоний Марғиноний (мил. 1117–1197 й.) Ислом дини, хусусан, ҳанафий […]
Жамоатда барака бор
Динимиз буюрган ҳар бир амрда банда учун икки дунё манфаати бор. Шундай амаллардан бири жамоат билан бирга бўлишдир. Зеро, ҳадисларда намозни жамоат билан адо этган киши кўплаб ажру савобларга эга бўлиши айтилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир кишининг жамоат билан ўқиган намози уйида ёки тижоратхонасида ёлғиз ўқиганидан […]
“Бурҳон” нима?
«У уйида бўлган аёл уни нафсига чорлади. Эшикларни беркитди ва: “Бу ёққа кел!” деди. У: “Аллоҳ сақласин! Ахир у турар жойимни yaxshilab берган раббим-ку! Албатта, золимлар нажот топмаслар”, деди. Батаҳқиқ, хотин унга интилди. Агар Раббининг бурҳон (ҳужжат)ини кўрмаганида, у ҳам унга (хотинга) интилар эди. Ундан ёмонлик ва фаҳш ишларни узоқлаштириш учун шундай қилдим. Албатта, у […]
Қайтар дунё
Даврон касалманд бўлса-да, жўжабирдай оиласини боқиш учун тиниб-тинчимайди. Содда ва хокисор йигит асосан бировларнинг юмушини бажариб, пул топади. Аммо баъзилар унга ҳақини бермай ойлаб-йиллаб чўзишади. Камига, пулини сўраса, баланддан келиб дўқ-пўписа қилишади. Энг ёмони – қариндошларининг унга паст назар билан қараши… Бир гал амакиси қизини узатганида, Даврон елиб-югуриб хизмат қилди. Кечқурун қудалар келганда ҳам овқат, […]
“Эшонбобо” жомеи
Қўқон, Фарғона, Наманган шаҳарларини бир-бирига боғловчи катта автомобиль йўли чорраҳаси Бувайда тумани марказида кесишади. Шу чорраҳа ёнгинасида, яъни туман маркази – Янгиқўрғон шаҳарчасида қурилиши 2021 йил сентябрда бошланган “Эшонбобо” масжидининг янги биноси қад ростлаб, намозхонлар ихтиёрига топширилди. Жоме тарихи узоқ ўтмишга эга. Ёши улуғ намозхонлар масжидни тумандаги Жалойир (XIV–XV асрлар) ва Янгиқўрғон (XVII– XVIII асрлар) […]
Эътибор ва эътироф
Бугун Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт матбаа ижод уйида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, муфтий ўринбосари Зайниддин Эшонқулов ва бошқа масъуллар қатнашдилар. Тадбирни нашриёт бош директори Султонбек Имомназаров очди ва Ҳомиджон домла Ишматбековга сўз берди. […]
Ота-онага итоат – Аллоҳга итоат
Ҳар биримиз учун азиз ва мукаррам ота-оналаримизнинг хизматини қилиб дуоларини олиш фарздир. Аллоҳ таоло: «Раббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга “Уфф!” дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт. Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва “Раббим, […]