Мешимда сувларим қуриб қoлади. Oҳу нoлаларим, дуoларим кўк тoқидан ўта oлмай чил-чил синади. Фалакдан тушган арқoнларни тутишга мадoрим етмайди… Яшаш йўқдан йўндириш, ҳавoдан ҳoлва ясашдир. Ҳoлва деган билан oғиз чучимайди, деган гап бор. Йўқ, ҳoлва дея oғизни чучитмoқнинг нoмидир яшамoқ. “Oчлик ва ёзувчиликнинг ўртасида фарқ йўқ, – дейди Марзия Сайдам, – ёзувчи қoни билан, oч […]
Эҳсони кўпнинг душмани кам бўлади
Ҳур кишиларнинг қалблари сирларнинг қабрларидир. Изоҳ. Аҳрор эркин, озод маъносидаги “ҳур” сўзининг кўплик шаклидир. Сирларни қалбида сақлайдиган киши чинакам ҳур инсондир. Унинг бутун кучи – уни бўйсундиришнинг иложи йўқлигида. Унинг рўпарасида бошингизни эгиб, жим турасиз. Зеро, сирларга тўла қабр қошида яна бошқа қандай ҳолат бўлиши мумкин?! Сир – қувват манбаи, қувват эса ичкарида бўлади. Сирларни […]
АШУРО КУНИ РЎЗАСИ
Абу Қатода разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “صِيَامُ يَوْمِ عَاشُورَاءَ إِنِّي أَحْتَسِبُ عَلَى اللَّهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ” (رَوَاهُ الْاَمَامُ التِّرْمِذِيُّ). яъни: “Ашуро куни рўзаси (сабабли) Аллоҳ ўтган йилги гуноҳларни кечиришини умид қиламан” (Имом Термизий ривояти). Бундай улкан имконият Аллоҳ таолонинг биз – бандаларига қилган фазл ва […]
Машҳур америкалик актёр мусулмон бўлди
Ҳозирда Саудия Aрабистонида фильм лойиҳаси устида иш олиб бораётган таниқли америкалик актёр Жанкарло Еспозито шаҳодат калимасини айтиб, Исломни қабул қилди. 68 ёшли Еспозито Саудия Aрабистонида яшаб, янги лойиҳани ишлаб чиқиш жараёнида мусулмон ҳамкасблари билан яқиндан мулоқот қилганидан сўнг расман Исломни қабул қилди. Тажрибали актёр шаҳодат калимасини айтиб, кейин суратга олиш гуруҳининг бир нечта аъзолари билан […]
Нега аёл қовурғадан яратилган?
Бир донишманддан сўрадилар: “Нима учун Moмо Ҳавво Одам Атонинг бошқа жойидан эмас, айнан қовурғасидан яратилган?” Донишманд чуқур ўйланиб: “Раҳбар бўлиб олмаслиги учун Одамнинг бошидан яратилмади. Чўри бўлиб қолмаслиги учун Одамнинг оёғидан яратилмади. Балки қалбига яқин бўлсин, қалбининг маҳбубасига айлансин, Одамнинг ҳимояси остида бўлсин, деб унинг қовурғасидан яратилди”, деб жавоб берди. Ўткир ҲОШИМОВ “Мўминалар” журналининг 2025 […]
Ернинг устунлари
Маъруф Кархий айтади: «Ким бир кунда: “Аллоҳим, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматлари ҳолини ислоҳ қил! Аллоҳим, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматларига кушойиш бер, халос эт! Аллоҳим, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматларига раҳм қил!” деб ўн марта айтса, абдоллардан деб битилади”» (Ҳилятул авлиё). Пайғамбарлар Ернинг устунлари (тутқичи) эдилар. Улар кетгач, Аллоҳ таоло уларнинг […]
Сунъий интеллект инқилоби ва оммавий қисқартиришлар: Техногигантлар нима учун ходимлардан воз кечмоқда?
Глобал технология бозорида кутилмаган ва зиддиятли жараён кузатилмоқда: йирик компаниялар рекорд даражадаги даромадлар ҳақида ҳисобот бераётган бир пайтда, минглаб ходимларни ишдан бўшатишда давом этмоқда. Ушбу оммавий қисқартиришларнинг асосий сабаби сифатида эса сунъий интеллект (AI) технологияларининг жорий этилиши кўрсатилмоқда. Соҳа мутахассисларининг фикрича, 2026-йил технологик иш ўринларининг трансформацияси учун бурилиш нуқтаси бўлиб хизмат қилади. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради. […]
Жонзотлар ҳам инсон каби умматдир
Ислом дини инсонларни нафақат маънавий покликка, балки табиатга нисбатан яхши муносабатда бўлишга буюради. Шунга кўра, динимиз борлиқни тўрт қисмга бўлади. Булар жамодот, наботот, ҳайвонот ва инсоният оламидир. Баъзи суралар ана шу оламларга тегишли жисм ва жонзотлар билан аталганига гувоҳ бўламиз: «аш-Шамс» (Қуёш), «ал-Қамар» (Ой), «ан-Нажм» (Юлдуз) — жамодот олами; «ат-Тийн» (Анжир) — наботот олами; «ан-Намл» […]
Маънавият
Одамзод нима учун кафтдек ҳовлисига гул экади? Ундан кўра шолғом экса, қозонига тушади-ку. Одамзод нима учун булбул чаҳ-чаҳини эшитганида энтикиб кетади? Ундан кўра булбулни шўрвага солиб пиширса, қорнини тўйдиради-ку. Одамзод нима учун осмонда чарақлаб ётган юлдузларни кўриб, кўнгли завққа тўлади? Юлдузлар унинг ҳамёнидаги тиллалар эмас-ку. Одамзод нима учун китоб ўқиётиб, суюкли қаҳрамони ўлиб қолса, йиғлайди? […]
Форобий огоҳлантирган ҳақиқат
Бир лаҳза тўхтаб ўйлаб ҳақиқат кўрайлик: бугун айтилган бир оғиз сўз неча инсон тақдирига таъсир қилиши мумкин? Илгари фикр ва қарашлар ёзма манбалар орқали йиллар давомида тарқалган бўлса, бугун улар бир неча сония ичида кенг оммага етиб бормоқда. Шарқнинг буюк мутафаккири Абу Наср Форобий инсонни бошқа мавжудотлардан ажратиб турадиган энг юксак неъмат тил ва тафаккур […]
Онанинг терс феъли
“Онаси жуда яхши аёл, бувиси раҳматлининг дуосини олган. Шу қизни келин қилсангиз, кам бўлмайсиз”, деган сўзига ишониб келин олдим, хато қилмабман. Онасига ўхшаган оёқ-қўли чаққон, ширин сўзли келиним ҳаққига ҳамиша дуодаман. Оилада қиз тарбиясида онанинг ўрни катта. Халқимизда бежизга “Онасини кўриб қизини ол”, дейилмаган. Қизнинг оиласидаги тутуми келин бўлиб борган хонадонида акс этади. Онасининг отасига […]
Тирноққа зор этма
Тожибой ака ишдан келиши билан неваралари қуршовида қолди. Уларни бирма-бир суйиб эркалади, сўнгра қўлини ювиб келиб сўрига ёнбошлади. Бир зумда тўкин дастурхон атрофида оила аъзолари жам бўлишди. У бир умр ҳисобчилик қилди. Ёши бир жойга борган бўлса ҳам ҳамон тиним билмайди. Беш ўғил, бир қизи бор. Ўғиллар уйли-жойли бўлиб кетган. Қизи кенжа бўлгани учун турмушга […]
Мутаассиблик динга муҳаббат эмас!
Юртимизда Ислом маърифати ривож топиб, халқимизнинг диний-маърифий би лимла ри мустаҳкамланаётган бир пайтда, ай рим лар бузғунчи кучлар таъсирига бе рилиб, мутаассибликка йўл қўймоқда. Бу динга бўлган муҳаббат эмас, балки жоҳиллик билан ҳаддан ошишдир. Мутаассиблик бир нотўғри қараш ёки фатвога ҳаддан ортиқ ёпишиб олиш ва бошқаларни тўғри йўлдан чиққан деб ҳисоблашдир. Бундай одамлар ўзини “тўғри […]
Ўз-ўзидан ясалган ”қайиқ“
Имоми Аъзам нафақат фиқҳда, балки ҳадис илмида ҳам етук олим бўлган. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ: «Мен ҳадис илмини билишда, жаноб Расулуллоҳнинг охирги ҳадисларини етказишда, энг саҳиҳларини англаб етишда Имоми Аъзамга ўхшаганини учратмадим», дейди. Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ ҳеч қачон бирон масалани ёлғиз ўзи айтиб ёздирмай, балки энг пешқадам, муфтийлик мақомидаги қирқ олимга ҳавола қиларди. Улардан ўртага […]
Садақанинг энг енгили
Мусулмон киши яхшилик қилишга астойдил интилади. Чунки у эзгулик йўлидаги ҳар бир қадами учун ажр олишга қатъий ишонади. Яхшиликларнинг энг енгили ва атрофимиздагиларга тез таъсир кўрсатадигани табассумдир. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Биродарингиз юзига табассум билан қарашингиз садақадир”, дедилар (Имом Термизий ривояти). Ислом дини мўътадиллик устига қурилган. Динимиз қовоқ […]