1. Бемор сабр қилади, касалликни ёмон кўрмайди, уни сўкмайди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Иситмани сўкманг. У одам боласининг хатоларини худди босқон темирнинг зангини кетказгандек кетказади”, дедилар. 2. Бемор одам дард ҳам, шифо ҳам Аллоҳдан эканига қатъий ишонади. Беморлик Аллоҳнинг тақдири ила етади, даволаниш орқали тузалиш ҳам У Зотнинг тақдиридир. Зеро, Қуръони каримда бундай дейилган: […]
Қалбнинг чўмичи
Тил қалбга яқин жойлашган. Шу боис у қалб таржимони ҳисобланади. Қалб эса иймон масканидир. Демак, инсоннинг иймони қай даражада бақувват, қалби қанчалик соф бўлса, унинг тилидан фақат ҳикматли гаплар, ширин сўзлар чиқади. Тили ёмон ва кўп ёлғон гапирган инсоннинг қалби қораяди, натижада иймони сусаяди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Банданинг токи қалби тўғри […]
Абу Разин розияллоҳу анҳу
Абу Разин розияллоҳу анҳу номи суффа аҳли орасида тилга олинган саҳоба. Ҳаётини илму ирфон ўрганишга, Аллоҳга ибодат қилишга бағишлаган бир йигит… Аллоҳ ишқида ёниб-куйган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг илтифотларига сазовор бўлган киши… Абу Разин Уқайли, тўлиқ исми Абу Разин Лақит ибн Омир Уқайли розияллоҳу анҳу бўлиб, Маккада Исломни қабул қилган саҳобалардан. У Расулуллоҳ соллаллоҳу […]
Йўқолсин мечкайлик, кашандалик, ичкиликбозлик, Бор бўлсин жисмоний фаоллик!..
Кейинги йилларда аҳоли орасида турли касалликлар жуда кўпайиб бормоқда. Бунинг қандай сабаблари бор? Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тавсияларга амал қилиш қанчалик тўғри? Шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида тиббиёт фанлари доктори, профессор Каримжон РАСУЛОВга мурожаат қилдик. – Бугун юртдошларимиз орасида турли оғир касалликларга чалиниш ҳолатлари тобора ортиб боряпти. Бунинг сабаби нима? – Касалликлар […]
Қаноатсиз кимса хор-зор бўлади
Буюк адиб Алишер Навоий асарларида комил инсон ғояси юқори ўринда туради. Комилликнинг биринчи шарти ўлароқ, иймон, эътиқод ва одоб-ахлоқ кўп тарғиб этилган. Жумладан, сабр ва шукр биз мўминалар учун зарур бўлган ҳаё ва хокисорлик туйғусини мақолатлар тарзида баён этган. Навоий “Хамса”сидаги биринчи достон “Ҳайратул аброр” (“Яхши кишиларнинг ҳайратланиши”)да биринчи мақолат иймон шарҳига бағишланади. Зеро, достоннинг […]
“Аҳмад Яссавий” жоме масжиди
Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида жойлашган “Аҳмад Яссавий” жомеси нафақат ибодат маскани, балки маҳалла аҳлини бирлаштириб турган маънавият ва маърифат ўчоғи сифатида ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Бу ерда кундалик ибодатлар билан бирга, аҳолининг, айниқса ёшларнинг маънавий тарбиясига қаратилган тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ушбу жоме 1996 йил 24 июл куни Тошкент шаҳар адлия бўлими томонидан “Қул Хожа Аҳмад […]
Кўп сажда қилиш жаннатга етаклайди
Рабиъа ибн Каъб Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга тунаган эдим. У зотга таҳорат сувлари ва бошқа ҳожатлари тушадиган нарсаларини келтирдим. У зот: “Сўра”, дедилар. Мен: “Жаннатда сизга рафиқ бўлишни сўрайман”, дедим. У зот: “Бундан бошқа (нарса)ни эмасми?” дедилар. Мен: “Шунинг ўзи”, дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: […]
ОНА…
Энг буюк ва энг муқаддас муҳаббат онанинг ўз фарзандига бўлган муҳаббатидир. Фақат угина ҳар қандай ҳолатингизда – гўзал бўлсангиз ҳам, хунук бўлсангиз ҳам, яхши бўлсангиз ҳам, ёмон бўлсангиз ҳам сизни севишдан тўхтамайди. Сиз уни ёқтирасизми, ёқтирмайсизми, боймисиз, камбағалми, бахтлимисиз ёки бахтсиз – унинг сизга нисбатан муҳаббати асло ўзгармайди. Она сизни ютуқ ва камчиликларингиз билан, қандай […]
Она ифори
Эрталаб онамнинг хонасига кирдим. Бироз суҳбатлашдик. Чиқиб кетаётиб, дазмолга кўзим тушди. Онамдан сўрадим: – Нега дазмол бу ерда турибди? Онам жавоб берди: – Келиним юмушлари билан банд экан, шунга кийимларимни ўзим дазмолласам дегандим. Аёлимни чақириб дедим: – Ойимнинг кўйлакларини ўзинг дазмол қилсанг бўлмайдими?! Аёлим: – Хўп бўлади, ҳозир қиламан, – деди. Онам жилмайиб, ҳазиломуз оҳангда: […]
Ниқоблар остидаги хавфлар
Глобаллашув ва ахборот технологиялари жадал ривожланаётган ҳозирги даврда ҳаётий тажрибаси ҳали тўлиқ шаклланмаган ёшларни турли ёт ғоялар, диний мутаассиблик ва экстремизм таъсиридан асраш энг долзарб вазифалардандир. Қуръон ва суннатда жамоатдан ажралмаслик ва бирликни сақлаш муҳимлиги таъкидланган. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Ким жамоатдан бир қарич ажралса, бўйнидан ислом ҳалқасини ечган бўлади” (Имом […]
Аллоҳ шокир бандадан рози бўлади
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ банданинг овқат еб, Унга ҳамду сано айтишидан, сув ичиб, Унга шукр қилишидан рози бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). Имом Ибн Ато раҳимаҳуллоҳ шукр ҳақида бундай деган: “Ким неъматга шукр қилмаса, унинг йўқолишига сабабчи бўлади. Ким шукр қилса, уни маҳкам боғлаб қўйган бўлади”. Яъни, агар инсон берилган неъматни қадрламаса, унинг […]
Отинойи қандай бўлиши керак?
– Опажон, олдингизга маслаҳат сўраб келдим. Маҳалла отинойиси бу ёш келинчакни уйига таклиф қилди. Жувон ийманиб гап бошлади: – Эрим менинг жавобимни берди. Лекин кейин кечирим сўради. Ўтган куни талоқ масаласида гапирдингиз. Кўпчиликнинг олдида сўрашга уялдим. Эримга айтсам, мени эшитмаяпти. Ёрдамингиз керак!.. Отинойи келинга бу масалада эри билан бирга масжид имомига мурожаат қилиши, никоҳни янгилаши […]
Имом – зомин, муаззин – омонатдор
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Имом – зомин (жавобгар), муаззин эса – омонатдор. Аллоҳим, имомларни тўғри йўлга бошла ва муаззинларни мағфират қил!” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти). “Имом – зомин”. Зомин – масъул, муҳофаза қилувчи. Имом жамоатнинг намозига масъул бўлиб, уни (хато-нуқсонлардан) муҳофаза қилади. Жамоатнинг намози […]
МУҲАРРАМ ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН!
Муҳаррам ойи – янги ҳижрий йилнинг бошланиши, мусулмонлар тақвимининг биринчи ойи, Рамазондан кейин турадиган энг ҳурматли ойдир.Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган муқаддас тўрт ойнинг биридир. Ашуро куни эса муҳаррам ойининг ўнинчи куни бўлиб, унда кўплаб хайрлар бор. Ашуро қандай кун?Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу шундай яхши кундирки, […]
Тўёна қарзми?
Бугун одамлар орасида тўй, туғилган кун ёки бошқа муносабатлар билан ўзаро олди-берди қилинадиган ҳадялар, тўёналар оммалашиб кетди. Тўёналар кўнгилдан чиқариб берилмагани, унинг қайтишидан умид қилингани учун қарз бўлиб қолади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мусулмон одамнинг моли, то у кўнгилдан чиқариб бермагунича (бошқа кишига) ҳалол бўлмайди”, деганлар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ва Имом Дорақутний ривояти). […]