Яхши ҳамки намоз бор…Йўқса, бу оғриқли бошимизни…Ҳорғин қалбимизни қаерга ҳам қўя олардик… Онур ҚОПЛОН ***Кўнглингиз ғаш, юрак ҳаёт синовларидан безиллаб қолганми?Ҳаловатсизлик, безовталик, доимий дилгирликлар сизни ўзига ошно тутганми? Саждага бош қўйингАзиз инсоним! Саждага эгилинг…Оҳҳ, мана кўрасиз, кўксингизда асов отдек типирчилаётган қалбингиз ўз-ўзидан оройиш топади… Вужудингизни эгаллаб олган ғам ҳаловатга жой бўшатади.Ўзингизни барча ташвишлардан ҳур ва […]
Ҳалол луқманинг аҳамияти
“Дуо – ҳожатлар эшигини очадиган бир калит. Унинг тишлари эса ҳалол луқма ва ҳалол либосдир”. Ушбу оят, яъни Раҳмон ва Раҳмли Раббимизга ҳеч имконсиз нарса бўлмаслиги менга тасалли берди: «…Аллоҳ ҳамма нарсага қудрати етадиган Зотдир» (Бақара сураси, 259-оят). Алҳамдулиллаҳ, бугун ҳалол луқма аҳамияти ҳақида талайгина асарлар чоп этилди. Уларни ўқиб-ўрганиб, булар ҳақида маълумотга эгамиз. Жумладан, […]
Қачон иншоаллоҳ дейилади?
«Бирор нарса ҳақида: “Мен, албатта, эртага шуни қилувчиман”, дея кўрманг! Илло, “Иншоаллоҳ” (денг). Унутган вақтингизда Раббингизни зикр қилинг ва: “Шояд, Раббим мени бундан ҳам яқинроқ тўғри йўлга ҳидоят этса”, денг!» (Каҳф сураси, 23-24-оятлар). Аллоҳ таоло ушбу оятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга танбеҳ бермоқда. Чунки мушриклар руҳ, ғорда ухлаб қолган йигитлар (Асҳоби Каҳф) ва Зулқарнайн […]
Динимиз машаққатга буюрмайди
Сўнгги пайтларда пою пиёда сафарга чиққанини ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этаётган кишиларни кўп кўряпмиз. Кимдир юртимиз бўйлаб саёҳатга отланган бўлса, яна кимдир бошқа диёрларга, баъзилар эса ҳаж ва умра ибодатини адо қилиш мақсадида Маккаи мукаррама сари отланган. Қулай шарт-шароит бор экан, пиёда, машаққат чекиб узоққа сафар қилиш борасида динимиз нима дейди? Сафар қилиш яхши, албатта. […]
Сўлим гўшаларни сўлитмайлик
Паркент, Бўстонлиқ, Мираки, Сангардак… Юртимизда табиати тароватли бўлган бу каби масканлар унча кўп эмас. Дам олиш кунлари бу жойлардаги тирбандликлар, турли чиқиндиларнинг яшил майдонни ифлослаши, зилол сувларда тўлиб-тошган ахлатлар дилни хира қилади. Аҳоли гавжум табиат қўйнида чиқинди идишларининг бори ҳам яроқсиз. Шу сабаб аксар сайёҳлар бу каби қулайликларни йўқ деган баҳона билан чиқиндини атроф-муҳитга улоқтиради. […]
“Ибодат”нинг умумий ва хос маънолари
“Ибодат” сўзи луғатда “бўйсуниш”, “итоат қилиш” маъноларини англатади, истилоҳда эса банданинг Рабби яхши кўрадиган ва рози бўладиган амаллар билан Унга итоат қилиши ибодат дейилади. Фотиҳа сурасининг 4-оятида: “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз”, дея марҳамат қилинган. “Ибодат” сўзи бўйсунишнинг энг олий даражаси бўлгани учун фақат Аллоҳ таолога нисбатан ишлатилади (“Роваиул баён”). “Тоат” сўзи эса […]
Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳу
Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳу Ҳудайбия сулҳидан олдин Исломга кирган. У Ризвон байъатида иштирок этиб, Аллоҳ таолонинг розилигига эришган мўминлардан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни ўз қабиласига қози сифатида жўнатганлар. Маъқал розияллоҳу анҳу Мадина билан Ваъдул-қурра орасидаги чўлда яшаган Музайна қабиласига мансуб. Куняси Абу Абдуллоҳ, Абу Ясор ёки Абу Али деган ривоятлар бор. Асли […]
Иброҳим Халилуллоҳнинг аёли Сора бинти Наҳур розияллоҳу анҳо
Иброҳим алайҳиссаломнинг аёли Сора розияллоҳу анҳо – Аллоҳ Халилининг тавҳид йўлидаги ишончли ҳамроҳи. Аллоҳга таваккул имтиҳонининг асосий иштирокчиларидан бири. Сора розияллоҳу анҳо онамизнинг номи тилга олинганда аксар ҳолларда кўпчилигимизнинг ақлимизга илк дамда Ҳожар онамиз фарзандли бўлгач, Сора онамиз қалбида туғилган рашк туфайли Иброҳим алайҳиссаломнинг уларни Маккага олиб бориб қўйганлари келади… Тарихни юзаки ўрганганлар эса у […]
Илм-маърифатли, масъулиятли мутахассислар кўпайсин
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар ва бошқа ахборот майдонларида юртимизда диний таълим чеклангани ҳақида даъволар учраб турибди. Айрим шахслар чет элдан туриб, ўзини “имом” ёки “олим” сифатида кўрсатган ҳолда бу каби фикрларни тарқатишга уринаётгани кузатилмоқда. Бироқ холис назар билан қаралганда, бундай иддаолар ҳақиқатга мос келмайди. Исломда илм олиш инсон камолотининг энг муҳим шартларидан бири сифатида улуғланади. […]
Жаноза одоблари
Мусулмон киши жаноза намозида иштирок этиши марҳумга бўлган юксак эҳтиромдир. Унинг фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Ким иймон ва савоб умиди ила бир мусулмоннинг жанозасига қатнашса, жанозаси ўқилиб дафнидан фориғ бўлгунча турса, икки қийрот ажр билан қайтади. Ҳар бир қийрот Уҳуд тоғичадир. Ким жанозани ўқиса ва дафн қилинмай туриб қайтса, бир […]
Кўзи бойланган касал қиз…
“Эй иймон келтирганлар! Албатта, май (маст қилувчи ичимликлар), қимор, бут-санамлар ва фол очадиган чўплар шайтоннинг ишидан иборат ифлосликдирки, ундан четланингиз! Шояд, (шунда) нажот топсангиз” (Моида сураси, 90-оят). Бидъат амалларни кўрганимизда уларнинг олдини олишга ҳаракат қиламиз. Шундай бўлса-да, кўп ҳолларда аёллар момоларимиздан бизга мерос, дея қилаётган хурофий ишларни билмай қоляпмиз. Яқинда бир танишим туманимизда содир бўлган […]
Колумбия президенти: Дунё нацизм даврига қайтиш хавфи остида
Колумбия президенти Густаво Петро БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида сўзга чиқиб, замонавий дунё нацизм ва фашизм даврига қайтиш хавфига дуч келаётганини билдирди. Унинг фикрича, Яқин Шарқдаги можаролар нефть ва бошқа ресурслар учун кураш билан боғлиқ бўлиб, бу жараёнлар глобал иқлим инқирозини ҳам чуқурлаштирмоқда. Петро Ғазодаги воқеаларни ҳам ресурслар учун рақобат билан боғлаб, тинч аҳоли ўлими кўламини […]
Мажнунтол
Албатта, дарахтнинг ўсиши вақт талаб қилади – у инсонда тоқатлилик ва интизомни ривожлантиради. Муҳитга эҳтиром уйғотади: табиатга масъулият билан қарашга ўргатади. Келажакка сармоя бўлади: инсон дарахтни ўзидан кейин келадиганлар учун экади – бу эса олийжаноблик белгиси. Мажнунтол ҳам бошқа дарахтларга ўхшаб ҳавони тозалайди, ҳаво ҳарорати мўътадил бўлишига ва шовқинни пасайтиришга ҳисса қўшади, ернинг эрозияга учрашининг […]
Эр-хотиннинг ярашуви шайтон бўйнини синдирар
Оила – инсон ҳаётидаги маънавий суянч, ижтимоий тартиб, насл давомийлигини таъминловчи қўрғон ва меҳр-муҳаббат масканидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: “Унинг аломатларидан (яна бири) – сизлар (нафсни қондириш жиҳатидан) таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир” (Рум сураси, 21-оят). Бу […]
Иймонли қалб синовларда букилмайди
Жамиятда аёллар ва қизлар орасида руҳият билан боғлиқ турли маслаҳатлар, шиорлар кўпаймоқда. “Сен жуда кучлисан!”, “Сен ҳаммасига қодирсан!” каби иборалар тармоқларда гўёки умид чироғини ёқадигандек! Аммо булар ортида кўпинча ҳаётий ечим эмас, балки тижорат – маҳсулот сотиш, тренингларни реклама қилиш ёки блоглар аудиториясини кўпайтириш каби шахсий манфаатлар мавжудлиги яққол кўзга ташланади. Руҳий кўмак – инсон […]