Юнусобод туманининг “Шарқ ҳақиқати” маҳалласидаги “Ҳасанбой” масжиди биноси 2014 йилда маҳаллий аҳоли ва саховатпеша ҳомийлар кўмагида ҳашар йўли билан тубдан қайта тикланди. Кенг ва шинам хонақоҳ бир вақтнинг ўзида бир ярим минг намозхонни ўз бағрига сиғдира олади. Масжид гумбазининг баландлиги 17 метр бўлиб, у бинога алоҳида салобат ва кўрк бағишлайди. Намозхонларга қулайлик яратиш мақсадида масжид […]
Мўмин Аллоҳдан хавфда бўлиши вожибдир
«Эсланг, Иброҳим айтган эди: “Эй Раббим, бу юртни омонлик юрти қилгин, мени ва болаларимни санамларга ибодат қилишдан четда қилгин”». Аллоҳ азза ва жалланинг: «Эсланг, Иброҳим айтган эди: “Эй Раббим, бу юртни омонлик юрти қилгин…”» оятидаги (оминан) “омонлик” сўзи (маънан) “омонлик жойи” маъносидадир. Инсонлар у жойда омонда бўлганлари учун (оминан) деб номлаган. Бу худди “кундуз” (мубсирон) […]
Қўшниларига яхшилик қилган жаннатда бўлади
Оилада эркакнинг вақти тиғиз бўлади. Уй- рўзғор харажатлари учун зиммасидаги ҳақни адо этиш учун умрининг кўп қисмини кўчада ўтказади. Аёл эса она, оиланинг бекаси, қўшничилик муносабатларида ҳам унинг ўрни муҳим аҳамият касб этади. Нон, туз каби маҳсулотларни алмашиш ёки тўй-маъракаларда ёрдамлашиш учун энг биринчи қўшнига эҳтиёж сезилади. Агар оилада аёлнинг муомаласи, хулқи, омонатдорлиги яхши бўлса, […]
Яхшиликнинг мукофоти
Давронжон ёшлигидан бошқаларга кўмак беришни одат қилган эди. Ҳар куни мактабга синфдошлари учун сумкасида қўшимча дафтар ёки ручка олиб борарди. Бугун у – тадбиркор. Топган даромадидан хайрли ишларга сарфлашни канда қилмайди. Укаси Темурбек ҳам унинг савоб ишларига шерик. Кам таъминланган, эҳтиёжманд инсонлардан кўмагини аяшмайди. Байрамларда уларни озиқовқат ва бошқа зарур маҳсулотлар билан йўқлаб туришади. Поплик […]
Дубай Қуръон радиоэшиттириши – мўътадил диний онгни юксалтириш йўлида ўн йил
IQNA. Дубай Қуръон радиоэшиттириши ўз фаолиятининг ўн йиллигини нишонламоқда. Мазкур радиоэшиттириш ўтган ўн йил давомида Қуръони карим рисолати ва масъулиятли оммавий ахборот воситалари қадриятларини уйғунлаштирган ихтисослашган медиа минбар сифатида ўз ўрнини мустаҳкамлади. Радиоэшиттириш мазмунли ва мақсадли дастурлари орқали жамиятда мўътадил диний онгни шакллантириш, миллий ва маънавий қадриятларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшиб келмоқда. Унда анъана ва замонавийлик […]
Ёшлигимни сақлаб қолдим
Доктор Муҳаммад Ротиб Нобулсий айтади: «Дамашқлик устозим 97 ёшда бўлса-да, тетик, кўзлари равшан, ҳатто тишлари ҳам соппа-соғ эди. У кишидан бунинг сабабини сўраганимда:“Ёшликда аъзоларимни гуноҳлардан асрагандим, қариганимда ҳам Аллоҳ таоло уларнинг хизматидан маҳрум этмади”, деб жавоб берди». Аллома Табарий раҳимаҳуллоҳ 70 ёшида ҳам қайиқдан сакраб тушарди. У кишини кўрганлар: “Бунча куч-қувват қаердан?” деб сўрашганида, устоз: […]
Шайтон васваса қилса, Аллоҳдан паноҳ тиланг…
«Авфни (қабул қилиб) олинг, яхшиликка буюринг, жоҳиллардан эса юз ўгиринг. Агар сизни шайтон васваса қилса, Аллоҳдан паноҳ тиланг. Албатта, У эшитувчи ва билувчидир. Тақво қилганларга шайтондан (бирор) мусибат етса, (дарҳол Аллоҳни) эслайдилар. Бас, ўшанда улар (ҳақни) кўрувчидирлар. Уларнинг дўстлари йўлдан уришда уларга ёрдам берадилар. (Бу ишда) сустлик қилмайдилар” (Аъроф сураси, 199–202-оятлар). “Авфни (қабул қилиб) олинг, […]
Парҳезкор имом
Юнусободдаги биз яшайдиган маҳаллалар илгари дала жой эди. Бу ерда ўша пайтларда Насриддин қори деган киши яшарди. У кишининг хислатлари ҳақида ёши улуғ инсонлардан эшитганмиз. Насриддин қори ўта тақводор инсон бўлиб, камтарона ҳаёт кечирган. Имомлигидан ташқари жамоа хўжалиги боғида қоровуллик ҳам қилган. Эслашларича, боғ ичидан ўтувчи йўл бўлиб, ўтган-кетган ерга тушган олмаларни териб белбоғига тугиб […]
Гўрковни олим қилган икки ҳодиса
Дамашқда “Даҳдоҳ” деган қабристон бор. У қўнимгоҳга кўплаб қорилар, валийлар, алломалар дафн этилган. Кунларнинг бирида ўша қабристон гўркови олдига кекса онахон келиб, вафот этган фарзанди учун қабр қазишни илтимос қилди. Гўрков қабрни тайёрлаб бўлганидан сўнг маййитни олиб келишди. Гўрков маййитни қабрга қўяётган чоқда лаҳаднинг кенгайиб гўзал боққа айлангани ва икки фаришта марҳумни ўрнидан тургизиб эргаштириб […]
Беш улуғ неъмат
Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳ ёзади: «Билингки, Аллоҳ таоло бизга бешта улуғ неъмат ато этган. Биринчиси, агар банда катта гуноҳлардан тийилса, Аллоҳ таоло унинг кичик гуноҳларини кечириб юборади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Агар сизлар ман этилган гуноҳларнинг катталаридан сақлансангиз, кичик гуноҳларингизни сизлардан ўчирурмиз ва сизларни роҳатбахш манзил (жаннат)га киритурмиз» (Нисо сураси, 31-оят). Иккинчиси, мабодо мўмин банда катта […]
Самарқандлик улуғ муфассир
Қуръони карим – Аллоҳ таолонинг Каломи. Унинг маъноларини тушуниш, англаш, ўрганиш учун саҳобалар замонидан бошлаб то ҳозиргача турли изланишлар, тадқиқотлар олиб борилмоқда. Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳнинг “Баҳрул улум” тафсири бунга мисол бўлади. Аллома Абул Муҳаммад ибн Ануш Ҳасийрий Абу Лайс Самарқандийнинг фақиҳлик илмига юксак баҳо беради. “У ҳаёти давомида ҳанафий мазҳабининг машҳур намояндаси, фақиҳ Муҳаммад […]
Ғанимат дамлар имкони
Аллоҳ таоло: “Албатта, Биз Уни (Қуръони каримни мукаммал ҳолда дунё осмонига) Қадр кечасида туширдик”, деди. Ушбу воқелик баракотидан барча кечалар ва кундузлар баракотли бўлди; дунёга Аллоҳ таолонинг ҳикмат нури – Ислом неъмати ёға бошлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюк мўъжиза соҳиби бўлдилар. Ҳақ келди, ботил синди.Тирикликнинг ҳикмати ҳақида ўйлаганда, ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг: “Ҳар […]
Мисрда 33-халқаро Қуръон мусобақасига шайх Абдулфаттоҳ қори аш-Шаъшаъий номи берилди
Миср Араб Республикаси Вақфлар ва ислом ишлар вазирлиги Қуръони карим бўйича ўтказиладиган 33-халқаро мусобақага машҳур қорилардан бири бўлган Шайх Абдулфаттоҳ аш-Шаъшаъий раҳимаҳуллоҳ номини беришини эълон қилди. Вазирлик маълумотига кўра, Қуръонни ёд олиш ва унинг маъноларини тушуниш бўйича 2026 йилги 33-халқаро мусобақанинг марказлаштирилган ёзма саралаш имтиҳонлари 2026 йил 8 июндан 18 июнгача “Ан-Нур” жоме масжидида бўлиб […]
Шукрни қачон ўрганамиз?
Ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари кузатилган озиқ-овқат танқислигини кўпчилик яхши билади. Шукрлар бўлсин, у кунлар ўтди-кетди. Бугун тўкин-сочинлик. Аммо айримлар бу фаровонликни қадрламай неъматларни исроф қилаётгани ачинарли. Айниқса, ота-боболаримиз азиз билган ноннинг уволи борлигини унутгандекмиз. Ноннинг қадрини унга зор бўлганлар яхши билади. Бу ҳақдаги воқеаларни эсласам, кўнглим увишади. Отам раҳматли уруш йилларидаги қийинчиликларни айтиб, нонни эъзозлаш […]
Татаристонда исломий молия учун биринчи шаръий қўмита ташкил этилди
Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси исломий молия соҳасидаги маҳсулотларни тасдиқлаш ва шаръий томонлама экспертизадан ўтказиш мақсадида Уламолар кенгаши ҳузурида “Исломий молия бўйича шаръий қўмита” ни ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилди. Россияда исломий иқтисодиётнинг тобора ривожланиб бораётганини акс эттирувчи ушбу ташаббус мамлакатдаги исломий молиявий маҳсулотларга бўлган ишончни мустаҳкамлаш ва улар учун ягона меъёрларни шакллантиришга қаратилган. Қарор […]