Бугун, 22 апрель куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов миллий кураш мусобақаси иштирокчилари билан бирга Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани Мираки шаҳарчасидаги сўлим ҳудудда янги боққа асос солдилар. Муфтий ҳазратлари Президентимиз ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси туфайли миллионлаб кўчатлар экилиб, юртимиз обод ва […]
Солиҳ ва соғлом фарзанд
Ҳомиладор аёлларга тавсиялар Ҳомиладорлик – аёл ҳаётидаги энг гўзал давр. Халқимизда “Энг чиройли аёл ҳомиладор аёл”, деган гап бежиз айтилмаган. Аёл иккинчи ёки учинчи фарзандига ҳомиладор бўлар экан, бошқача ҳиссиётларни, жисмоний ўзгаришларни бошидан кечиради. Ўзим ҳам она сифатида шундай жараёнлардан ўтиб, устозлардан ўрганганларимга амал қилганман. “Аёл ҳомиладорлигида Қуръони каримни 11 марта хатм қилса, фарзанди тез […]
Китоб – беминнат устоз
Мамлакатимизда кутубхоначилик соҳасида кенг ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Президентимиз илгари сурган беш муҳим ташаббусдан бири айнан китобхонлик маданиятини шакллантиришга қаратилган. Дарҳақиқат, ёш авлод тарбиясида китобнинг ўрни беқиёс. Бу борада мактаб кутубхоналари имкониятидан самарали фойдаланиш мумкин. Шу боис устоз, ота-она ва кутубхоначи ўзаро ҳамкорликда бола қалбига йўл топиб, уларда мутолаа маданиятини шакллантириши лозим. Албатта, бу юмуш сабр […]
Султонни ғафлатдан уйғотган кампир
Бир куни Фаррова қалъасидан бир хотин келиб, омилнинг зулмидин додхоҳлик қилди. Султон Масъуд унга хат берди. Хотин у хатни олиб бориб омилга кўргузди. Омил хатнинг мазмунига амал қилмади. Хотин яна келиб Султондан адолат тилади. Султон унга яна хат бермоқни буюрди. Хотин деди: – Омил сенинг хатингни қабул қилмағусидур. Султон деди: – Мен ўзим хат бердим, […]
Абу Лубоба розияллоҳу анҳу
Абу Лубоба розияллоҳу анҳу мадиналик, Авс қабиласидан. Иккинчи Ақаба байъатида Исломни қабул қилди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни ўз қабиласига вакил этиб тайинлаганлар. 12 кишидан иборат ҳайъат аъзоларидан бири, нақиб эди. Абу Лубоба розияллоҳу анҳу кўп ғазотларда иштирок этган. Айрим ғазотларда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни Мадинада халифа қилиб қолдирганлар. Жумладан, Бадр […]
Қозон қўлёзма Қуръони ниҳоят босмахонага юборилди
Қозон қўлёзма Қуръони асл нусхалари Қозон босмахонасига юборилди. “Идель-Пресс” даги босмахона шахсан Татаристон муфтийси Комил ҳазрат Самигуллин, Татаристон Республикаси мусулмонлари диний Бошқармаси (ТР МДБ) Қўлёзма Қуръонни тайёрлаш комиссияси раҳбари Шайх Маъмун ар-Равий, муфтий ўринбосари Ришат ҳазрат Ҳамидуллин ва хаттот Aртур Писаренконинг ўзи томонидан буюртма қилинган. Татаристон Республикаси Диний бошқармаси хабар беришича, мусҳаф чоп этилаётган босмахонадаги […]
Никоҳ уч жойда ўқилади
Улуғ аждодларимиз ажойиб билимларни ўрганишни истаганларга Одам алайҳиссалом қиссасини ўқишни тавсия қилганлар. Ҳақиқатан, у зотнинг тарихи –инсоният дебочасидир. Тафсир китобларида ёзилганидек, ушбу тарихдаги энг муҳим воқеликлардан бири отамиз Одамнинг Раббимиздан ўзига жуфт сўрагани ва Аллоҳ таоло у зотнинг чап қовурғасидан Ҳавво онамизни яратгани ҳамда Парвардигорнинг амри билан Жаброил алайҳиссалом уларни никоҳлаганидир. Одам авлодлари ана шу […]
Болани тузатиш эмас, тушуниш керак
У ўқитувчи ёки синфдошининг кўзига тик боқишга қийналади. Уни баъзилар эътиборсиз деб ўйлайди. Айрим ўқитувчилар “ялқов” ёки “қизиқмайдиган” деб баҳолаши ҳам мумкин. Ваҳоланки, у ҳар бир сўзни эшитади. Фақат унинг диққати баланд овозга эмас, маънога қаратилган бўлади. Танаффусларда у гуруҳга қўшилмаслиги мумкин ёки болалар орасида бўлса-да, улардан узоқда юргандек бўлади… Жамият унинг жимлигини тушунмайди. “Нимага […]
Қоидабузарлик ўзганинг ҳақига хиёнатдир
Афсус, кунда-кунора йўлларда аянчли автоҳалокатлар содир бўлади. Барчаси йўл ҳаракати қоидаларини билмаслик ва унга риоя қилмаслик, ҳайдовчилик одоби етишмаслигидан келиб чиқади. Ҳолбуки, уловда юрган киши ўзини ва ўзгаларни хатарга қўймаслиги зарур. Жумҳур уламолар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш вожиб эканини таъкидлашади. Чунки бундан ҳамманинг фойдаси кўзланади. Шаръий қоидаларга кўра, ҳайдовчи ўзгаларнинг жони, молига етказган зарари учун жавобгар бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу […]
Нега бегоналашиб боряпмиз?
Ҳар куни ўзимга шу саволни бераман: нега яқинларимиздан бегоналашяпмиз? Ҳой-ҳавасларимиз ортидан эргашиб, елиб-югуриб, умримизнинг қимматли дақиқаларини совуриб, борар манзилимиз аниқ бўлгандагина, ўтган умримиздаги хатоларни англай бошлаймиз. Қаерда хато қилдим? Нега йўлларга термулган онаизоримни дийдоримга зор қилдим? Нега унинг белига мадор бўла олмадим? Кўзларига чўккан мунгни арита олмадим? Нечун мунглиғ, мушфиқ, меҳрибон сингилларимга тиргак бўлмадим?.. Бегоналарни-ку […]
Фаришталар соя солган шаҳид
Энг кўп ҳадис ривоят қилган етти саҳобанинг бири бўлган Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳума бундай ҳикоя қилади: Уҳуд жанги бўлиб ўтганда отамнинг жанозасини келтириб Пайғамбар алайҳиссаломнинг ёнига қўйдилар. Отамнинг юзини бир ёпинчиқ билан ёпиб қўйган эдилар. Чунки Макка мушриклари унинг турли аъзоларини кесиб олган эдилар. Йиғлаб бориб отамнинг юзини очмоқчи бўлдим. Аммо у ердагилар бунга […]
Таҳоратга доир ҳукмлар
Ибодатларимизнинг қабул бўлиши, албатта, моддий ва маънавий покликка бевосита боғлиқ. Шунинг учун фиқҳга доир барча асарлар поклик китоби билан бошланади. Шариатимиз намоз ўқиш, Мусҳафни ушлаш учун бизга таҳоратли бўлишни фарз қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бетаҳорат киши таҳорат олмагунича унинг намози қабул бўлмайди”, деб огоҳлантирганлар (Имом Бухорий ривояти). Амр ибн Ҳазм розияллоҳу анҳу ривоят […]
Топилманинг тоғдек юки
Тонг ёришар-ёришмас ўрнимдан туриб, бомдод намозига ҳозирлик кўра бошладим. Масжиддан азон овози эшитилди. Дарвозани очдим. Кўзим буталар тагида ётган тугунга тушди. “Ким чиқинди ташлаб кетди экан?” деб ўйладим. Итлар уни у ёқдан-бу ёққа судрагани кўриниб турарди. Очиб қарасам, тахлам-тахлам пул. Ё Аллоҳ, бу қандай топилма бўлди?! Масжиддан бомдодни ўқиб қайтаётганда танишларга бўлган воқеани айтдим. Орадан […]
Муфтий ҳазратлари “АЛ-ИЛМ” ордени билан тақдирландилар
Москва сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Имом Муҳаммад ал-Бухорий номидаги мусулмонлар диний ташкилоти раиси ва мадраса директори Умидбек Мамталиев билан учрашув ўтказдилар. Мулоқот чоғида Муфтий ҳазратларининг диний-маърифий илмларни тарқатиш, жамиятда соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантириш, ислом маданиятини кенг ёйиш ҳамда мусулмонлар ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш борасидаги кўп йиллик самарали фаолияти алоҳида эътироф […]
Уламолар наздида фатвонинг ўзгариши масаласи
Фатвонинг ўзгариши масаласида ҳам қадимги, ҳам замонавий уламолар сўз юритганлар. Жумладан, мутақаддимлардан Имом Қарофий, Имом Ибн Қаййим, мутааххирлардан аллома Ибн Обидин (ўзининг “Нашрул ъурф фийма буния минал аҳкам ъалал ъурф” рисоласида) тўхталиб ўтган. Барча муҳаққиқлар бу масалани қабул қилишган. Биз бу тадқиқотда “Бугунги кунда фатво ўзгаришига сабаб бўладиган омиллар” ҳақида сўз юритамиз. Аммо бу гаплар […]