Қозон шаҳрида “Қозон — Ислом оламининг маданий пойтахти” йили дастури доирасидаги илк тадбир сифатида ўтказилган халқаро Қуръони Карим мусобақаси ўз ниҳоясига “>етди. Мусобақанинг саралаш босқичида Яқин Шарқ, Африка, Жанубий, Жануби-Шарқий ва Марказий Осиё ҳамда Евро Осиёнинг 30 мамлакатидан Қуръон тиловатида энг моҳир бўлган 30 нафар қори иштирок этди. Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, қуйидаги қорилар ғолиб сифатида […]
Чин тавбанинг шартлари
Инсон гуноҳдан холи бўлмайди. Баъзан билиб-билмай гуноҳ ишга қўл уриб қўйиши мумкин. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар бир одам боласи хато қилувчидир. Хатокорларнинг энг яхшиси тавба қилувчилардир”, деганлар (Имом Термизий ривояти). Аллоҳ таоло кўплаб оятларда инсонларни тавба қилишга буюрган. Жумладан, Таҳрим сурасида бундай марҳамат қилинади: “Эй иймон келтирганлар! […]
Аллоҳнинг жамоли
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак ҳадисларида мўминлар жаннатда Аллоҳ таолонинг жамолини кўришлари ҳақида хабар берганлар. Ақл ҳам буни жоиз санайди. Зеро, Аллоҳ таоло – мавжуд Зот. Ҳар бир мавжуд нарсани эса кўриш мумкин. Аммо Аллоҳ таоло бандаларни имтиҳон қилиш учун Ўзининг жамолини улардан сир тутди. Зеро, ғайбга иймон келтириш мўминнинг сифатларидан биридир. “Кўринмаган нарса […]
Солатун наария
“Аллоҳумма солли солаатан каамилатан ва саллим салааман таамман, ъала саййидинаа Муҳаммадиниллазий танҳаллу биҳил ъуқоду ва танфарижу биҳил куробу ва туқзо биҳил ҳавааижу ва туналу биҳирроғооибу ва ҳуснул ховаатими ва юстасқол ғомааму биважҳиҳил Карийм. Ва ъала аалиҳи ва соҳбиҳи фий кулли ламҳатив ва нафасим биъадади кулли маълумил лак”. Таржимаси: Ё Аллоҳ! Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва […]
Банданинг мартабаси қачон юксалади?
Камтарлик, тавозелик мўмин-мусулмонга хос фазилатдир. Аммо кўпчилик унинг моҳиятини нотўғри тушунади. Яъни, бир чеккада қисиниб-қимтиниб турган, хор-зор, ночору нотавон киши кўз олдиларига келади. Аслида бу хислат такаббурлик, худбинлик, манманликнинг зиддидир. Демак, камтарлик ушбу иллатлардан холи бўлиш, кишилардан ўзини устун қўймаслик, хокисорлик, одобли бўлишни англатади. Бир донишманддан: “Тавозенинг боши нимада?” деб сўрашганда, у: “Одамларга биринчи салом […]
Ота уйдаги хона
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимни ризқи кенг ва умри баракали бўлиши хурсанд қилса, силаи раҳмни боғласин”, дедилар (Имом Бухорий ривояти). Шу ҳадисни ўқидиму, хаёлимга укам келди… Қайнонам: «Сиз оқибатсиз қиз бўлдингиз! Қудаларим “Қизимни юбормаяпти”, деб мендан хафа бўлишади», деса, турмуш ўртоғим: “Онаси, уканг телефон қилиб, мендан келишингга рухсат сўраяпти. Мени хижолатга қўймасдан тез-тез бориб […]
Таҳоратида иккиланадиган киши
Аббод ибн Тамим розияллоҳу киши анҳудан ривоят қилинади: «Аббод ибн Тамимнинг амакиси доим намоз ичида бир нарса бўлди (таҳоратим синди) деган хаёлга борадиган кишининг ҳолати ҳақида сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Овоз эшитмагунча ёки ҳидни сезмагунча намоздан суғурилиб чиқиб ёки қайтиб кетмасин”, дедилар» (Имом Бухорий ривояти). “Овоз эшитмагунча ёки ҳидни сезмагунча” жумласи “шу икки […]
Дунё ҳаётида, қабрда, охиратда ҳам…
«Аллоҳ пок сўзга қандай мисол келтирганини кўрмадингми?! (У сўз) худди бир яхши дарахтга ўхшайдики, унинг илдизи (ер остига) ўрнашган, шохи эса осмондадир. Парвардигорининг изни билан (у) мудом мева берур. Аллоҳ одамлар эслатма олишлари учун мана шундай мисолларни келтирур. Ёмон сўзнинг мисоли эса ер юзасидан узилиб қолган, бир жойда қарори йўқ нопок дарахтга ўхшар. Аллоҳ иймон […]
Куёвда ғурур устун, келиннинг тили узун…
Ҳар куни биз учун бир сабоқ. Бирини кўриб фикр қилсак, яна бирига шукр деймиз. Ишим юзасидан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш – халқ тилида загсга бордим. Никоҳдан ўтаётган ёшларнинг бахтдан масрур чеҳраси барчани хурсанд қилади. Шайх Муҳаммад Абу Заҳра никоҳни шундай таърифлайди: “Никоҳ эркак ва аёл орасидаги яқинликни, ўзаро ҳамкорлигини ифода қилувчи ҳамда иккисининг ҳуқуқ ва […]
Ҳаж ва умра сайру саёҳат эмас
Бугун айрим кишилар умра, ҳажга қай ҳолатда борган бўлсалар, шундай қайтиб келмоқдалар. Сарф қилган маблағлари ва чекаётган машаққатлари нечоғли катта бўлмасин, зиёратлари, ибодатлари номақбулдир. Чунки кўп ҳолатларда уларни зиёратга ундовчи нарса дунёвий манфаатлари бўлади. Унинг белгиси шуки, Байтуллоҳни зиёрат қилиш учун кетаётган баъзи кимсалар ўзларининг муҳим вазифаларини унутиб қўядилар. Ҳолбуки, улар аввал ҳам бир неча […]
Ҳар бир сарфига ажр бор
Исломда оилани бошқариш ва ҳимоялаш эркак зиммасига юклатилган. Агар эр ўз бурчини виждонан адо этса, аҳли аёлига яхши муомала қилса, оилада тинчлик ва фаровонлик ҳукм суради. Аллоҳ таоло Қуръони каримда эркакларга буюради: “Хотинларга маҳрларини мамнунлик билан берингиз! Агар сизларга ўзлари ундан бирор нарсани ихтиёрий равишда кечса (берса)лар, сизлар уни бемалол, иштаҳа билан тановул қилаверингиз” (Нисо […]
Шон шу ерда, шараф шу ерда… сен қайдасан?
“Дарҳақиқат, сизларга Китоб (Қуръон) нозил қилдик. Унда сизларнинг зикрингиз бордир. (Буни) англамайсизми?!”(Анбиё сураси, 10-оят). Шон шу ерда, Шараф шу ерда, Иззат шу ерда, Нажот шу ерда, Хўп, сен қайдасан? Шону шараф истаётган бўлсанг, боқишинг керак жой аниқ – Қуръони карим. Раббимизнинг бизга тўғридан тўғри хитобидир у. Улуғлик унда, иззат унда, покиза ҳаёт йўли унда… Аммо […]
Эслатишдан чарчамайлик
Ҳар куни фарзандларимни боғчага олиб борар эканман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини эслатаман: «Таомланишдан олдин қўлларингизни ювинг, овқатни ўнг қўлингиз билан “Бисмиллаҳ”ни айтиб енг, таомланиб бўлиб Аллоҳга ҳамд айтинг, Аллоҳни зикр қилишни унутманг, айниқса, “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”ни кўп айтинг, жума кунлари салавот: “Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад”ни кўп айтинг». Кунларнинг бирида одатдагидек уларни боғча […]
“Лангар ота” масжиди
Қамаши туманидаги мазкур обида қайси даврда қурилгани ҳақида турли фикрлар айтилган. Аммо масжид меҳробида сақланиб қолган ёзувларни ўқиган рус шарқшуноси Михаил Евгеньевич Массон (1897-1986) уни 1516 йил Лангар ота – Шайх Муҳаммад Содиқ ал-Ишқий ал-Лангарий (вафоти 1545) яшаган даврда қуриб битказилган, деган хулосага келган. Масжид асрлар силсиласида кўп бора таъмирланган. Ана ўшандай таъмирлаш ишлари 1748 […]
Одил ҳукмдорларнинг бешинчиси – Нуриддин Зангий
“Мен Исломгача ва ундан кейин келган ҳукмдорлар тарихини ўрганиш мобайнида хулафои рошидин ва Умар ибн Абдулазиздан кейинги энг адолатли ва улуғ подшоҳ деб Нуриддин Маҳмуд Зангийни топдим” (Ибн Асир раҳимаҳуллоҳ). Нуриддин Зангий номи билан танилган ушбу улуғ зотнинг тўлиқ исми шарифи Абу Қосим Маҳмуд ибн Имомиддин Зангий ибн Оқ-Сункур. У 1118 йилнинг 11 февралида (ҳижрий […]