“اللَّهُمَّ إنِّي أسْألُكَ اليقين والعفو و الْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ” Ўқилиши: “Аллоҳумма инний асаълукаляқийна валъафва валъаафията фиддунйаа валаахироти”. Маъноси: “Аллоҳим, мен Сендан дунё ва охиратда яқийн (қатъий ишонч), афв ҳамда офиятни сўрайман.” (Имом Бухорий ва Имом Термизий ривояти). Аллоҳ таолонинг бандасига берган энг улуғ неъматлари ва энг буюк яхшиликларидан бири – соғлик ва офиятдир. Ҳатто […]
Ҳалол луқма ҳақида ҲИКМАТЛИ СЎЗЛАР
Дуолар қабул бўлмаётган бўлса, дастурхондаги таомларнинг қаердан келганига боқиш лозим. Ошқозонга кирган ҳаром, шубҳали луқма дуолар ижобатига тўсиқ бўлади. Абдуллоҳ ибн УМАР розияллоҳу анҳу Ошқозонига кирадиган луқманинг ҳалол ёки ҳаромлигига эътибор қилмайдиган инсоннинг ибодати қанча кўп бўлса ҳам, ҳеч бир фойдаси йўқ. Имом Абу ҲАНИФА Шайх Исмат Ғарибуллоҳ уч нарсани тавсия қилди: 1. Ҳалол енг! […]
Фойдаланади, эгалик қилмайди
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Бир киши: “Ё Расулуллоҳ, менинг молим ва болаларим бор. Отам молимни олиб қўймоқчи”, деди. Шунда у зот алайҳиссалом: “Ўзинг ҳам, молинг ҳам отангникидир”, дедилар» (Имом Ибн Можа ривояти). Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Бир киши Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб: “Ё Расулуллоҳ, менинг мол-мулким, бола-чақам бор. Отам […]
Турк мактаб ўқувчилари сунъий интеллект ёрдамида Муҳаммад алайҳиссалом ҳаёти ҳақида фильмлар яратадилар
Туркияда ижодий лойиҳа бошланди, унда мактаб ўқувчилари сунъий интеллект ёрдамида Муҳаммад алайҳиссалом ҳаёти ҳақида анимацион фильмлар яратадилар, деб хабар беради, “Греатер Aсиа” нашри. Ушбу ташаббус Миллий таълим вазирлигининг бир қисми бўлиб, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳазратлари туғилган кунининг 1500 йиллигига бағишланиши режалаштирилган. “IslamNews” порталининг хабар беришича, лойиҳада мамлакат бўйлаб тахминан 10 000 нафар мактаб ўқувчиси иштирок […]
Яхшилигини билдирмайди…
Ҳаётимиз фаровон, имкониятларимиз кенгайиб бораётган бўлсада, одамлар орасидаги меҳроқибат камайиб бораётгандек. Бировнинг дардига бефарқ, фақат ўзини ўйлайдиганлар кўпайган. Аммо умрини хайру саховат билан ўтказаётган инсонлар, кам бўлсада, топилади. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Ким бир мўминдан дунё машақатларидан бирини аритса, Аллоҳ таоло қиёмат куни унинг машаққатларидан бирини аритади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ […]
“РАҲМАТ СЕНГА, РИМЛИК СИНГЛИМ…”
Роппа-роса тўрт йил олдин Аллоҳнинг фазли билан У Зотнинг буйруғини бажаришга аҳд қилдим. Бу кун хотирамга бир умрга муҳрланди… Охирги уч йил жуда оғир кечди. Бошимдан нималар ўтганини фақат Яратганга аён. Бироқ ҳаётда нимаики бўлса, ҳаммаси яхшиликка… Нега ҳамон ибодатларим ўлда-жўлда? Ахир эсимни таниганимдан буён, улғайсам, албатта, Аллоҳ буюрган ишларни қиламан деб аҳд қилганман-ку! Шу […]
Беҳисоб ризқ нима?
«Улар қилган эзгу амаллари сабабли Аллоҳнинг мукофотлаши ва яна уларга Ўз фазли билан зиёда (савобларни ато) этиши учун (ибодат қилурлар). Аллоҳ (Ўзи) хоҳлаган кишиларга беҳисоб ризқ берур» (Нур сураси, 38-оят). Ушбу оятдаги “ризқ” икки хил маънони эҳтимол қилади: охиратдаги ажр-савоб ёки дунёдаги ризқ. Агар у ажр-савоб маъносида тушунилса, бир неча жиҳатни қамраб олади. 1. Аллоҳ […]
СОХТА САЛАФИЙЛАР ёлланган бузғунчилардир
Бугунги кунда сохта салафийлар ва уларнинг хатти-ҳаракатлари ҳақидаги маълумотлар тез-тез қулоғимизга чалинмоқда. Аслида “сохта салафийлар” кимлар? Сохта салафийлик – Исломдаги аҳком ва фатволарни ҳар бир замон тақозосига қараб эмас, ҳижрий сананинг дастлабки уч даврига мувофиқ равишда ҳаётга татбиқ этишни тарғиб қилувчи оқимдир. Дастлабки уч давр эса Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, тобеинлар ва табаа […]
Маржон тубда, кўпик юзада…
Ясир Ҳузаймийнинг қуйидаги сўзини ўқиб қолдим: “Бошланиши Аллоҳга хуш келмаган ҳар қандай муносабатнинг ниҳояси сенга ҳам хуш келмайди (яъни хайрли бўлмайди)”. Бугун ижтимоий тармоқларда айрим видеолар тар қаляптики, уларда кўнгилни хира қилувчи тасвирларга кўзингиз тушади. Аслида, ўзини ҳурмат қилган қиз бирор йигитнинг ортидан югурмайди, уни деб бошқа қизлар билан соч юлишмайди, бўғишмайди – бу шармандаликдан […]
НОННИ ИСРОФ ҚИЛМАНГ, УВОЛИ БОР…
НОННИ ИСРОФ ҚИЛМАНГ, УВОЛИ БОР… КАЛОМУЛЛОҲНИНГ ОЯТИ КАРИМАЛАРИДА ХУДОИМ ТАОЛО МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ: «Еб-ичингиз, лекин исроф қилмангиз! Зеро Аллоҳ исроф қилувчиларни севмагай!» (Аъроф сураси 7/31 оят); «Исроф қилмангиз! Албатта, Аллоҳ исроф қилувчиларни севмайди» (Анъом сураси 6/141 оят); «Яна Раббингиз эълон қилган бу сўзларни эслангиз: «Қасамки, агар берган неъматларимга шукр қилсангиз, албатта, уларни янада зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим ҳам жуда қаттиқдир» (Иброҳим сураси 14/7 оят). Аллоҳ таоло: “Эй, Одам фарзанди! Ҳамиша овқатланишга ўтирганингизда […]
Ижтимоий барқарорлик асослари
Замонавий барқарор жамият деганда тинчлик, адолат, ўзаро ҳурмат, қонун устуворлиги ва маънавий камолотга асосланган ижтимоий муҳит тушунилади. Ислом таълимоти эса айнан шу қадриятларни илгари сурадиган мукаммал диний-маънавий тизимдир. Наҳл сурасининг 90-оятида бундай дейилган: «Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошларга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради». Бу оят жамият барқарорлигининг асосий […]
Макканинг илк мусулмон ҳокими
Ҳижрий 8 йили Рамазон ойида Макка фатҳ этилди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўз қавмларига: “Эй Қурайш жамоаси, нима деб ўйлайсизлар, ҳозир сизларга қандай чора кўраман?” дедилар. Улар: “Яхши чора. Ахир сиз олийжаноб инсонлар наслидансиз-ку!” дейишди. У зот: “Бораверинглар, ҳаммаларингиз озодсизлар”, дедилар. Фатҳ туфайли Маккада бутпарастлик ва ширк барҳам топди. Макка аҳли Исломнинг ҳақ ва тўғри дин эканини […]
Саудия нигоҳида: Ўзбекистон исломий мероси – жаҳон аҳамиятига эга
Тошкент шаҳрида Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқаро миқёсда катта эътиборга сазовор бўлмоқда. Хусусан, Ислом ҳамкорлик ташкилоти қошида фаолият юритувчи IRCICA бош директори, профессор Маҳмуд Эрол Қилич ушбу воқеага юқори баҳо берди. Профессор ўз интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқини ушбу марказ очилиши билан самимий табриклаб, уни “жуда гўзал ва улуғвор лойиҳа” деб атади. Унинг […]
Ҳазм яхшиланади
1 та лавлаги, 1 та олма, 2 та сабзини майда бўлакларга бўлинг ва шарбат чиқаргичдан ўтказинг. Хушхўр бўлиши учун бироз лимонни сиқиб аралаштиришингиз мумкин.Тайёр бўлган шарбатни дарҳол ичиш лозим. Натижада ҳазм тизимининг иши яхшиланади, иммунитет мустаҳкамланади ҳамда юрак фаолияти ва қон босими меъёрлашади. “Ислом нури” газетасининг 2026 йил 5-сонидан http://hidoyatuz.taplink.ws
БОЛАЛАР САРАТОНИ: ОТА-ОНАЛАР КЎЗ ЁШИ
(Болалар саратонининг сабаблари, оқибатлари ва даволаш босқичлари) Болалар ойлаб, йиллаб фарзанди турли мураккаб даво воситаларидан фойдаланади, тинимсиз оғриқлар, қийин жарроҳлик амалиётлари натижасида мунғайиб бораётган жигарпорасига қараш ота-оналар қатори биз шифокорларга ҳам осон эмас. Халқимизда: “Касални даволагандан кўра унинг олдини олган афзал”, деган нақл бор. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Боланинг ҳиди жаннат ҳидидандир!” (Imam al-Hakim ривояти) […]