Бемор биродарининг ҳолидан хабар олиш мўмин кишининг бурчидир, гарчи ғайридин бўлса ҳам. Беморнинг ҳузурига янги кийимлар билан кирилмайди. Табассум билан кирилиб, беморнинг бош тарафида ўтирилади. Беморга очиқюзлилик, табассум ва шафқат билан муомала қилинади. Беморнинг пешонасига ёки қўлига кафтни қўйиб, ҳол сўраш яхши. Беморнинг юзига кўп қарамаслик ва кўп гапирмаслик зарур. “Кўнглингиз нимани тусайди?” деб сўраш […]
Келинларим дугоналарим…
90 ёшни қаршилаган Зуҳра буви Худоёрова билан суҳбатлашиш, маслаҳат олиш ва ҳол сўраш учун тез-тез унинг ҳузурига борамиз. Бугун ҳам тўй тадоригини бошлаб юборган Зуҳра буви яқинда чевара келинли бўлади. Бу аёл билан ҳол-аҳвол сўрашар эканмиз, набира келини дастурхон ёза бошлади. “Она қизим, қайнонажонингиз қани? Чақиринг, меҳмон келди, денг”, деди Зуҳра буви. Сўнг: “Бу набира […]
ҲАМДАРДЛИК
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Диний идора тизимида кўп йиллар меҳнат қилган уламо Аҳмаджон домла Бобомуродзоданинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади. Аллоҳ таоло марҳум уламони Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин! Аллоҳ таоло марҳум устознинг дин ривожи, Ватан равнақи йўлида қилган хизматларини […]
“Kyiv Diplomatic”: Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси – Ўзбекистондаги ислом цивилизациясининг дурдонаси
Украинанинг “Kyiv Diplomatic” журнали Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ҳақида мақола чоп этди, деб хабар беради “Дунё” ахборот агентлиги. Унда таъкидланишича, мажмуа қурилиши ва кейинчалик замонавий дизайн услубида барпо этилгани мажмуани ноёб маконга айлантирган, маънавий мерос, таълим функциялари ва замонавий сайёҳлик инфратузилмасини бирлаштирган. Мажмуа 45 гектар майдонни эгаллайди ва 10.000 кишига мўлжалланган улкан масжид, маъмурий […]
Ният
Ҳар сафар масжидга кирсам, имкон қадар Қуръони карим маънолари таржимасини ўқийман. Оятларни англаганим сари улар айнан мен учун айтилаётгандек туюлади. Яна ўқишга ошиқаман-у, лекин бошқа юмушлар билан андармон бўлиб қо ламан. Шаҳар ёки туман мар казига борсам, албатта, Қуръони карим маънолари тар жимаси китобини харид қиламан, деб ният қилдим. Бир куни Самарқанд шаҳрига юмуш билан […]
Беҳуда гаплардан тийилиш фазилати
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмайсиз…” (Иброҳим сураси, 34-оят). Шу неъматлар ичида инсон ҳаётида алоҳида аҳамиятга эга бўлгани тил ва нутқдир. Чунки тил инсониятнинг ўзаро мулоқот қилиш, билим ва тажриба алмашиш имкониятини таъминлайди. Инсон тили орқали ўз қарашларини баён қилади, мақсадларини ифода этади ва жамиятда ўз ўрнини белгилайди. Аллоҳ таоло […]
Фил воқеаси ишорат эди
Оламлар сарвари Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам дунёга келишининг хабари инсониятга берила бошланган эди. Ана ўша хабарлардан бири тарихга “фил” воқеаси номи билан кирган ҳодиса милоднинг 570 йилида юз берган эди. Бу воқеа юз беришининг ҳикмати нима эди? Бунинг ҳикмати: Раббимиз янги туширажак динининг бурунги динларни заиф қилишига ишора қилган эди. Олдинига Яманга подшоҳ […]
Интернет неъматми ёки синов?
Интернет ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. У орқали ишлаймиз, таълим оламиз, мулоқот қиламиз. Илгари ойлаб изланган маълумот бугун сонияларда топилади. Масофалар қисқарди, билим олиш имкониятлари кенгайди. Шубҳасиз, бу катта имконият. Аммо ҳар бир имконият масъулиятни ҳам талаб қилади. Ислом таълимоти инсонни нафақат ташқи хулқ-атворда, балки ички эътиқод ва ахлоқий покликда ҳам етукликка чорлайди. Қуръони каримда марҳамат […]
Дабдала қиладиган дабдабалар
Охирги пайтларда баъзи ёшлар тўй масаласида ота-онаси билан баҳслашаётгани ҳақида эшитиб қоляпмиз. Оила бошлиқлари дабдабали тўй қилишни исташса, бўлажак келин-куёвлар аксинча, тадбирни камтарона ўтказишни хоҳлашмоқда. Улар ҳашаматли тўйга харж бўладиган маблағни янги уйга тўлов қилиш, машина олиш, бирор тадбиркорликни бошлаш учун сарф қилишни маъқул кўришмоқда. Бухоролик заргар Дилшодбек Одилов бошидан кечирганлари ҳақида бундай дейди: «Биз […]
ЗИММАМИЗДАГИ ОМОНАТЛАРИМИЗ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Видолашув ҳажида бундай васият қилдилар: “Эй одамлар! Аёллар борасида Аллоҳдан қўрқинглар. Чунки сиз уларни Аллоҳнинг омонати ўлароқ олдингиз. Уларни Аллоҳнинг каломи билан ҳалол қилдингиз. Аёлларга яхшилик қилинглар. Чунки улар сиз учун ўзларидан бошқа ҳеч нарсага эга бўлмаган ёрдамчидир!” (Имом Бухорий ривояти). Аёлларимиз бизга омонат экан, уларга зулм қилмаслик ва ҳақларини […]
Қўшни ҳақидан эҳтиёт бўлинг
Бир танишим куйиниб айтиб қолди: “Маҳалламизда бир қассоб мол-қўйлар терисини ҳовлида қайта ишлаш билан шуғулланадиган бўлди. Аммо кўп ўтмай қўшнилари унинг бу ишидан озорлана бошлади. Сабаби, терини ишлаш жараёнида чиққан бадбўйлик ён-атрофдаги ҳовлиларга ҳам тарқалиб, кўнгилни беҳузур қиларди. Қўшнилар бир-икки бор қассобга аҳволни ётиғи билан тушунтиришди. Қассоб уларга бунинг чорасини топишга ваъда берди-ю, лекин ҳеч […]
“Ва”нинг вазифаси нима?
Зумар сурасининг 71-ояти: “Ва куфр келтирганлар жаҳаннамга гуруҳ-гуруҳ қилиб ҳайдалди. Токи унга етиб келган чоғларида унинг эшиклари очилди”. Мазкур суранинг 73-ояти: “Ва Раббиларига тақво қилганлар жаннатга гуруҳ-гуруҳ олиб борилдилар. Токи унга етиб келган чоғларида ва унинг эшиклари очилди”. Аввалги оятда дўзах дарвозалари зикр қилинганида: “Унинг эшиклари очилди”, дейилди. Лекин кейинги оятда жаннат дарвозалари зикри келганда: […]
Аллоҳга нима деб дуо қиламиз?..
Қишлоқда бир неча ой ёмғир ёғмади. Тупроқ қақради, экинлар қуриб-битди. Аҳоли нима қилишини билмай боши қотди. Шундай кунларнинг бирида у ерга бир донишманд келди. Одамлар донишманднинг атрофида тўпланиб, ҳолларини арз этишди ва: «Илтимос, ёмғир сўраб дуо қилсангиз!» деб ёлворишди. Донишманд табассум билан жавоб қайтарди: – Яхши, дуо қиламан. Фақат аввал қишлоқни бир айланиб чиқайлик! Илк […]
Ҳавқала нима?
Ҳавқала, яъни “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ” – энг улуғ ва фазилатли зикрлардан. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий алайҳиссалом (унга): “Эй Абдуллоҳ ибн Қайс: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”, денг, зеро, у жаннат хазиналаридан бир хазинадир”, дедилар» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Набий алайҳиссалом Абу Зар розияллоҳу […]
СОЛИҲЛАР ЙЎЛИДА СОБИТЛИК Шайх Сулаймон ибн Халаф Божийнинг фарзандларига васияти
Етук фақиҳ, имом ва ҳофиз Шайх Сулаймон ибн Халаф Божий раҳимаҳуллоҳ фарзандларига васият қила туриб, уларга ҳаётда ҳар бир мўмин киши билиши зарур бўлган кўплаб насиҳатларни беради. Мазкур ўгитлар сиз азиз ўқувчиларимиз учун манфаатли бўлишини инобатга олиб, журналимиз саҳифаларида бериб боришни лозим топдик. Шайх Сулаймон ибн Халаф раҳимаҳуллоҳ айтади: «Эй фарзандларим! Батаҳқиқ, сизнинг зиммангизга фарзи […]