ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистонга қайтарилган фуқароларнинг асосий қисми Саудия Арабистони ва БААдан олиб келинган. ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. 9 март соат 07:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонга жами 21 712 нафар фуқаро қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Вазирлик маълумотига кўра, қайтарилганлардан: Саудия Арабистонидан — 17 963 нафар, Бирлашган Араб Амирликларидан — 3 290 […]
Масхаралаш мўминга ярашмас
Аллоҳ таоло Қуръони каримда эслатади: «Эй мўминлар! (Сизлардан) бирор миллат (бошқа) бир миллатни масхара қилмасин! Эҳтимолки, (масхара қилинган миллат) улардан яхшироқ бўлса. Яна (сизлардан) аёллар ҳам (бошқа) аёлларни (масхара қилмасин)! Эҳтимолки, (масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлса. Ўзларингизни (бир-бирларингизни) мазах қилмангиз ва бир-бирларингизни лақаблар билан атамангиз! Иймондан кейин фосиқлик номи нақадар ёмондир! Кимки тавба қилмаса, […]
АЛЛОҲ АДОЛАТГА БУЮРАДИ
(Давоми. Бошланиши ўтган сонда.) Тасаввуф ва адолат Тасаввуфда адолат (العدل (сўзи фақат “ҳақни жойига қўйиш” эмас, балки нафс, ақл, руҳ ва қалб ўртасидаги илоҳий тартибни сақлаш деган маънони ҳам англатади. Сўфийлар наздида адолат – инсоннинг ўзини англаши, нафсини тарбиялаши ва Аллоҳнинг иродасига мос ҳаёт кечиришидир. 1. Нажмиддин кубро (540–618 ҳ./1145–1221 м.). Асарлари: “Фавоих ал-жамол”, “Рисолат […]
Ўрганиш ҳам, ўргатиш ҳам илмдир
2025 йилда “Бағрикенглик” кўкрак нишони билан тақдирланган, айни пайтда Маҳмуд Замахшарийнинг “Навобиғул калим” (Нозик иборалар) асари устида илмий иш олиб бораётган, шу билан бир қаторда “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, “Ақоид” фани устози Санобар МУҲАММАДХЎЖАЕВАни суҳбатга чорладик. – Ассалому алайкум. Ҳадиси шарифда: “Илмни ўрганинглар ва одамларга таълим […]
Расулуллоҳнинг ошиғи (Савбон ибн Буждуд розияллоҳу анҳу)
Куняси: Абу Абдуллоҳ. У Яман билан Макка орасидаги Сирот деган жойда туғилди. Оиласи билан Ҳимёр қабиласидан бир бой инсоннинг қули эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни сотиб олиб, озод қилдилар. Савбон у зотдан асло айрилмади, ошиқдек хизматларини қилди, ёнларида юриб илм ўрганди. Савбон ибн Буждуд розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳузурларида бўлишни катта бахт деб […]
Гуноҳларнинг каттаси
Бозорда у-бу харид қила туриб, тўсатдан икки аёлнинг жанжаллашаётганига кўзим тушди. Бир-бирини шундай ҳақоратлар эдики, ўтган-кетганлар бу сўзлардан хижолат бўлиб, уларга тескари қараганча ўтарди. Ўшанда инсон тили билан қанчалик тубанликка юз тутишию у орқали қиёфаси буткул бошқа тусга киришини англадим. Бир танишникига меҳмонга бордик. У тили энди чиққан неварасини эркалаб, “бир сўкиб қўйинг”, дея уни […]
Рамазоннинг хосиятлари
“Эй иймон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)- ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд, (у сабабли) тақволи бўлсангиз” (Бақара сураси, 183-оят). Рамазон ойида бувим: “Бу кунларга етказганига шукр, қанча одамлар рўзага етолмади”, дер эди. Бир йили бувим рўза тутди, қурбонлик қилди ва бир неча ойдан сўнг оламдан ўтди. Кейинги йил Рамазонда бувимнинг гапини […]
Шукр қилувчи мўмин нега азоблансин?!
«Мунофиқлар мунофиқлиги учун дўзахнинг энг тубида бўлад и . Ул а р г а а з о б д а н қутулиши учун ёрдам берувчини топмайсиз. Фақат (шу дунёда) тавба қилиб ўзларини тузатган, Аллоҳ таоло розилиги учун тавба қилиб Аллоҳ таолога ширк қилмаганлар, айнан улар мўминлар билан бирга бўлади. Мўминларга Аллоҳ, албатта, катта мукофот беради. […]
Зиёли она зукко болани улғайтиради
Таҳририятга келаётган эр-хотин, қайнона-келин муносабатларига оид мактублар орасида илтимос, надомат ва дардга тўла шикоятлар ҳам бор. Айниқса, қизларнинг эрта оила қуриши билан боғлиқ мурожаатлар юракни ўртайди. Қамаши туманида яшовчи онахон Хуршида ЧОРИЕВА қизининг тақдири ҳақида бундай ёзади: “Норози бўлишимга қарамай эрим: “Кекса онам неварасининг тўйини кўрсин”, деб мактабда ўқиётган қизимизни узатди. Ҳали оқ-қорани билмаган боламнинг […]
Диннинг руҳи, амалнинг жони
“Ихлос” сўзи бир ишни самимият, холислик ва сидқидилдан амалга ошириш, деган маънони англатади. Шариатда эса ихлос – барча ибодат ва эзгу амалларни фақат Аллоҳ таолонинг розилиги йўлида холис ният билан адо этиш демакдир. Уламолар ихлоснинг моҳияти ва унинг чегаралари ҳақида турли таърифлар келтиришган. Баъзи олимлар: “Ихлос диний вазифаларни фақат Аллоҳ учунгина адо этишдир”, деб таърифлаган […]
Солиҳлар йўлида собитлик
Шайх Сулаймон ибн Халаф Божийнинг фарзандларига васияти Етук фақиҳ, имом ва ҳофиз Шайх Сулаймон ибн Халаф Божий раҳимаҳуллоҳ фарзандларига васият қила туриб, уларга ҳаётда ҳар бир мўмин киши билиши зарур бўлган кўплаб насиҳатларни беради. Мазкур ўгитлар сиз азиз ўқувчиларимиз учун манфаатли бўлишини инобатга олиб, журналимиз саҳифаларида бериб боришни лозим топдик. Шайх Сулаймон ибн Халаф раҳимаҳуллоҳ […]
Яхши гумон соғлиққа фойда
Муваффақиятга эришишдаги асосий омиллардан бири сифатида некбинлик (оптимистлик) қайд этилади. Яқинда ўтказилган тадқиқотлар яхши гумонда бўлиш нафақат муваффақиятга, балки касалликларни даволашга ҳам ижобий таъсир кўрсатишини исботлади. Хусусан, Торанто ва Калифорния университетлари тадқиқотчиларига кўра, некбинлик инсоннинг иммунитет тизимини мустаҳкамлар экан. Одамларга ёрдам бериш, уларнинг айбларини кечириш, улар ҳақида яхши гумонда бўлиш инсон иммунитет ҳужайраларини фаоллаштирадиган асосий […]
Такаббурлик адашишларнинг бошидир
Ким ўз аҳволига ибрат назари билан боқса, хатосини қалб кўзи билан кўради. Бу кўриш тавбадан огоҳ этиб, хатони қайта такрорламаслик кераклигини англатади. Акс ҳолда, фақат ўзини ҳақ санаб, кибрга кетади. Такаббурлик эса барча адашишларнинг бошидир. Қачонки киши фақат ўз фикрига суяниб қолар экан, энди унинг ҳар қадами тойилишдан иборат бўлади. Изоҳ. Инсонни фитна-фасодга бошловчи, жамиятни […]
Фарзандингизга китоб совға қилдингизми?
Китобхонлик оиладан бошланади. Бола ота-онаси қўлида китоб ёки газета-журнални кўриб улғайса, унда ҳам мутолаа кўникмаси шаклланади. Аксарият ҳолларда ўғил-қизига байрам ёки туғилган кунларда қимматбаҳо ўйинчоқлар, буюмлар совға қилаётган ота-оналарни учратамиз. Бундай унутилмас онларда энг муносиб совға китобдир. Хўш, китоб танлашда нималарга эътибор қаратиш керак? Жажжи болажонларга рангли суратли, қуйи синф ўқувчиларига эртак, ҳикоялар жам бўлган […]
“Насийу” – (“ўн учинчи ой”) нега йўқолди?
Аллоҳ таолонинг “Қайси жойдан (йўлга) чиқсангиз, юзингизни (намозда) Масжиди Ҳарам томонига ўгиринг!” (Бақара сураси, 150) ояти мусулмонларнинг географик жадвал, харита, астрономик асбоб ва тегишли картографик усулларни ихтиро қилишига асосий туртки бўлди. Шу боис қиблани тўғри аниқлаш учун улар Ернинг эгри сирти бўйлаб маълум йўналишни ишлаб чиқишди. Мураккаб сферик геометрия ҳамда тунда осмондаги мос нуқталарни жуда […]