Давоми. Бош ўтган сонда. Назар бар қадам Назарнинг қадамда бўлиши. Киши юраётганда мудом олдига қараши ва ўз иши билан машғул бўлиши керак. Кўзини ҳаромдан ва қалбини чалғитадиган нарсалардан сақлаши, ўзига тегишли бўлмаган нарсаларга аралашмаслиги лозим. Кўзини сақлай олмаган кишининг кўнгли чалкаш бўлади. “Бу йўлда жидду жаҳд қилмаган кимсадан жиддий ишлар чиқмайди”, дейилган. Ҳақ йўлчисининг кўзида […]
Айбларини билган адашмайди
Аллоҳ азза ва жалла бирор бандасига яхшиликни ирода қилса, унга ўзининг айбларини кўрсатиб қўяди. Яъни унинг басират (қалб) кўзи очилади ва нафсидаги айбларидан воқиф бўлади. Натижада уларни ислоҳ этишга имкон туғилади. Кўпчилик инсонлар, одатда бошқаларнинг ўнлаб айбларини санаб бера оладилар-у, лекин ўз айбларидан ғофил бўладилар. Чунки нафс ўзини яхши кўради ва бу уни ўз айбларини […]
Адолат
Истанбулни фатҳ этган Фотиҳ султон барча маҳбусларни озод қилди. Фақат зиндондаги икки руҳоний чиқишни истамади. Улар Византия императори халққа зулм қилганида адолат талаб қилганлари учун ҳибсга олинган, шунда озодликка чиқмасликка онт ичгандилар. Хабар Фотиҳ султонга етиб келгач, аскарларга руҳонийларни олиб келиш амри берилди. Маҳбуслар келиб, адолатсиз бу дунёда озод бўлишдан ҳеч қандай маъно йўқ, дейишди. […]
Ҳадиси қудсий билан ҳадиси набавий ўртасидаги фарқлар
Ҳадиси қудсий билан ҳадиси набавий ўртасида қуйидаги фарқларни кўришимиз мумкин: Таърифдаги фарқ. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ азза ва жалладан ривоят қилган ҳар бир очиқ-ойдин сўзлари ҳадиси қудсийдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари, феъллари, тақрирлари (Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирор саҳобанинг айтган сўзи ёки қилган ишини инкор қилмай, сукут қилишларига тақрир дейилади. Тақрир […]
2026 йил – “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятнинг юксалиш йили”
“Биз бугун 38 миллиондан зиёд катта халқмиз. Машаққатли ва шарафли меҳнатимиз билан дунёда ҳурмат топаётган, эртанги кунга ишонч билан дадил бораётган, матонатли ва ғурури баланд миллатмиз! Биз ўзгаришларни кутиб яшамаймиз, аксинча, уларни ўзимиз, ўз ақл-заковатимиз ва масъулиятли меҳнатимиз билан яратамиз. Ёшларимизга қараб, улар эришаётган ютуқларни кўриб, кўксимиз тоғдек кўтарилади, қандай улкан бунёдкор куч сафимизга қўшилаётганидан […]
Суякларга фойдали гиёҳ
Селдирнинг узун поясида суяклар учун фойдали витамин ва минераллар бисёр. Қолаверса, ушбу ўсимлик кремний манбаи ҳамдир. Бу дегани уни истеъмол қилиш суяклар мустаҳкамланишига ёрдам беради. “Ислом нури” газетасининг 2025 йил 22-сонидан http://hidoyatuz.taplink.ws
“Чимир ота” масжиди
Мазкур жоме пойтахтимизнинг “Шифокорлар” маҳалласи ҳудудида, Форобий кўчасида жойлашган. “Чимир ота” қабристони ва масжиди тахминан 900 йил ёки 500 йилдан бери мавжуд. Унинг нима учун “Чимир ота” деб номланганига икки хил сабаб кўрсатадилар. Биринчиси, Чимир ота Хожа Аҳмад Яссавий ҳазратларининг иқтидорли шогирларидан ёки зурриётларидан бўлиб, яссавийлик тариқатини Шошда тарқатиш учун муршидлари томонидан жўнатилган. Тошкентга, яъни […]
Япония исроиллик сайёҳлар учун мамлакатга киришни тақиқлади
Япония ҳукумати Исроил фуқаролари учун мамлакатга киришни расман тақиқлаганини эълон қилди. Қарорга Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари ва у ердаги ҳарбий амалиётлар сабаб қилиб кўрсатилган. Расмий Токионинг таъкидлашича, ушбу чеклов инсон ҳуқуқлари бузилиши ва тинч аҳолига нисбатан содир этилган ҳаракатлар билан боғлиқ ҳолда жорий этилган. Қарор халқаро майдонда катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда ва Япония ташқи сиёсатда кескин позиция […]
Ота рози бўлса…
Она фарзандни дунёга келтирганидан кейин уни тарбиялаб вояга етказишу оилани таъминлашда отанинг ўз ўрни бор. Шунинг учун Аллоҳ таоло Қуръони каримда яхшилик қилишда ота-онани биргаликда зикр қилди. Оталар фарзандлари учун бор меҳрини аямайди, кўнгли нимани тусаса, бажо келтиради. Аммо у кексайиб, рўзғорни ўғлига топширса, унинг уйда бор-йўқлиги деярли билинмай, ўзи билан ўзи бўлиб қолади. Баъзи […]
Инсон қадри – улуғ, хотираси – муқаддас
Бухородаги Мир Араб мадрасасида узоқ йиллар фидокорона хизмат қилган инсонлар орасида устоз Одилжон қори аканинг номи алоҳида эҳтиром билан тилга олинади. У зот Қуръони каримни ёд олган, унинг маъно ва мазмунларига муҳаббат ва эҳтиёткорлик билан ёндашган уламолардан эди. 1993 йил устоз ва биз – толиби илмлар учун унутилмас давр бўлди. Яъни мадрасада устоз Одилжон қори […]
Охират сафари олдидан…
Ислом динида ўлимдан олдин ва кейин бажариладиган бир неча амаллар мавжуд. Уларнинг бошида ўлимни доимо эслаш туради. Қуръони каримда ўлим ҳақ экани таъкидланиб бундай дейилган: “Ҳар бир жон ўлимнинг тотувчисидир. Биз сизларни ёмонлик билан ҳам, яхшилик билан ҳам синаб, имтиҳон қилурмиз. (Кейин) Бизнинг ҳузуримизгагина қайтарилурсиз” (Анбиё сураси, 35-оят). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу дунё […]
Аллоҳнинг зиёфати
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Албатта: “Раббимиз – Аллоҳ”, – деб, сўнгра истиқомат (яъни тоат-ибодатда бардавомлик) билан яшаган зотлар ҳузурига фаришталар тушиб: “Қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар! Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинглар. Дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам биз сизларнинг дўстларингизмиз. Жаннатда сизлар учун кўнглингиз тилаган ва истаган ҳар бир неъмат мавжуддир. Бу эса мағфиратли ва […]
Ўз номига муносиб Аълам домла
Мулла Мўмин Аълам домла 1862 йилда Фарғонанинг Чўринди қишлоғида туғилган. Домла бошланғич таълимни чўриндилик Турдиқул ва Даливой домладан олади. Сўнгра Бухородаги Мир Араб мадрасасида араб, форс ва турк тилларини, ҳандаса илмини, шариат қонун-қоидаларини пухта ўрганади. Аълам домла Бухоро амирлигида ўтказилган “Даҳяк” танловида ғолиб бўлиб, катта мартаба ва эҳтиромга, шунингдек, “Аълам”лик унвонига сазовор бўлади. “Аълам” шариат […]
Эшитганини айтавериш ёлғончи бўлишга етарлидир
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Кишининг эшитган ҳар бир нарсани (текширмай) гапиравериши унинг ёлғончи бўлишига етарлидир” (Имом Муслим ривояти). Ҳадисда инсонни ортиқча гапдан, ҳар нарсани айтаверишдан қайтарилмоқда. Чунки кўп гапириш одамни беихтиёр ортиқча сўзга, баъзан эса ёлғонга етаклайди. Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ “Риёзус солиҳин” асарида бундай дейди: “Инсоннинг гапи […]
Шайх Aбдулбоситқори Абдуссамаднинг шахсий буюмлари Мисрдаги Қуръон музейида сақланмоқда
ИҚНA – Мисрнинг янги маъмурий пойтахтида жойлашган янги Қуръон музейида таниқли мисрлик Қуръон ҳофизи, Шайх Aбдулбосит қори Aбдусамаднинг шахсий буюмлари тўплами сақланади. ИҚНAнинг “Дар ал – Ҳилол” нашрига таяниб хабар беришича, шу йилнинг 15 декабрь куни Миср маданият вазири Aҳмад Фуад Ҳаний ва Вақф ишлари вазири Усама ал-Aзҳарий иштирокида очилган Мисрнинг биринчи Қуръон музейида Шайх […]