Буюк тарихчи олим, муфассир Ибн Жарир Табарий раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қилади: «Ҳаж мавсумида Маккада эдим. Хуросонлик бир кишининг: “Эй ҳожилар жамоаси, эй Макка аҳли! Мен ичида минг динор бўлган ҳамёнимни йўқотдим. Ким уни менга қайтарса, Аллоҳ уни яхшилик билан мукофотласин ва дўзахдан озод қилсин, ҳисоб кунида эса унга ажру савоб бўлсин”, дея нидо қилаётганини кўрдим. Макка […]
ЖИНЛАРНИНГ ИМОНГА КЕЛИШИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Зайд ибн Ҳориса билан Маккага қайтдилар. Нахла деган жойда бироз дам олиш учун ўтирдилар. Бу пайтда Насибин жинлари Нахлага етиб келишганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қироат қилиб, намоз ўқиётган эдилар. Жинлар Аллоҳнинг каломини эшитиб, бир зум тўхтаб қолишди ва имон келтиришди. Аммо Пайғамбаримиз алайҳиссалом бундан бехабар эдилар. Аллоҳ таоло […]
Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш йўлида Россия билан музокараларни якунлади
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёнида Россия Федерацияси билан икки томонлама музокараларни якунловчи протокол имзоланди. Ҳужжат 2025 йил 21 декабр куни Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников билан биргаликда имзоланган. Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўруновнинг маълум қилишича, музокаралар узлуксиз, мазмунли ва конструктив тарзда ўтган. У Россия томонининг Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиш жараёнидаги фаол иштирокини алоҳида таъкидлаган. «Айрим ишлар […]
Тўртта қитмир саволга тўрт тўғри жавоб
Бир киши ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳунинг олдига келиб, у зотдан тўрт савол сўрабди. 1-савол: Вожиб нима, вожибдан олдинги вожибчи? Жавоб: Тавба қилиш вожиб, гуноҳларни тарк этиш вожибдан аввалги вожибдир. 2-савол: Яқин нима ва яқиндан яқин-чи? Жавоб: Қиёмат яқин, лекин ўлим ундан ҳам яқин. 3-савол: Ғаройиб нарса нима ва ундан ҳам ғаройиби-чи? Жавоб: Дунё ғаройибдир, унга […]
Либос – маънавий қадрият
Либос инсонни иссиқ-совуқдан сақлайди, авратларни беркитади ва кишига зийнат бўлиб хизмат қилади. Афсус, ёшларимиз орасида замонавийлик дея миллийлигимизга ёт, динимиз талабларига зид кийиниш тарзи оммалашмоқда. Бу бошқа миллат вакилларига кўр-кўрона тақлиднинг оқибатидир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Эй Одам болалари, дарҳақиқат, Биз сизларга авратларингизни беркитадиган либосни ҳам, ясан-тусан либосини ҳам нозил қилдик. (Ҳаммасидан) яхшироқ либос […]
Фирибгарлар тузоғи
Замонамиз қиёфаси жадал суръатда ўзгариб бормоқда. Бугун интернет тармоғи кириб бормаган хонадон қолмади ҳисоб. Бу эса одамларга кўплаб қулайликларни вужудга келтирмоқда. Аммо афсуски, бу енгилликлар ортидан ўз фойдасини кўзловчи, ўзгаларга ҳар жиҳатдан зарар етказувчилар ҳам йўқ эмас. Ана шундайлардан бири интернет фирибгарларидир. “Янги Ўзбекистон” газетаси сайтининг 2025 йил 30 май кунги маълумотига кўра, сўнгги беш […]
Бани Сулайм байроқдори
Бани Сулайм бошлиғи Ҳажжож ибн Иълот бир гуруҳ қавмдошлари билан Маккага кетаётганида йўлда ғайритабиий воқеага дуч келишди. Улар кеч тушгач кимсасиз водийда дам олмоқчи бўлишди. Овлоқ жой бўлгани учун ҳамроҳлари: “Эй Абу Кулоб, биз учун ҳам, ўзинг учун ҳам жинлардан омонлик сўраб бер”, дедилар. Ҳажжож ўрнидан туриб, ҳамроҳлари атрофида айланиб, жинлар (ёмонлигидан) паноҳ сўради. Шу […]
РАЖАБ ОЙИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1447 йил Ражаб ойининг 1-куни 2025 йил 21 декабрь якшанба кунига тўғри келмоқда. Ражаб ойи кирганда ушбу дуони ўқиш тавсия этилади: Аллоҳумма барик лана фий Ражабин ва Шаъбана ва баллиғна Рамазона. Аллоҳим, ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака ато қилгин ва бизни Рамазон ойига етказгин! Аллоҳ таоло умримизга барака ато этсин, […]
Рамазонга тайёргарлик кўриш учун муҳим қоидалар
Муборак Рамазон ойи яқинлашиб келмоқда ва ҳозир бу муқаддас ойга нафақат маънавий, балки жисмоний жиҳатдан ҳам тайёргарлик кўришни бошлаш учун энг зўр вақт, деб хабар беради, islam-today.ru сайти. Рамазонга тайёргарлик – бу бизга ушбу муборак ойни ғайрат ва қувонч билан кутиб олишга ва ибодат учун вақтимиздан унумли фойдаланишга ёрдам берадиган кенг қамровли жараён саналади. Рўзани […]
Жаннатнинг қайси эшигидан кирмоқчисиз?
“Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун ўғиллар ва набиралар пайдо қилди ва сизларни пок нарсалардан ризқлантиради…” (Наҳл сураси, 72-оят). Никоҳ – Пайғамбар алайҳиссалом суннатларидан. Инсоннинг ҳаромдан тийилиши, покиза насл қолдириши оила қуришдаги асосий мақсадлардан ҳисобланади. Шу сабабли турмуш қурадиган йигит ёки қизга ота-она, кексалар оила муқаддас қўрғон экани, сабру бардош унинг мустаҳкамлигида […]
Ҳадиси қудсий билан Қуръони карим ўртасидаги фарқ
Ҳадиси қудсий билан Қуръони карим орасида бир қанча фарқлар бор. Улар қуйидагилардан иборат: – Аллоҳ таолонинг Китоби “Қуръони карим” деб номланади, аммо ҳадиси қудсийни “Қуръон” деб бўлмайди. – Қуръони карим фақат ваҳий орқали Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган. Ҳадиси қудсийлар эса ваҳий, илҳом ва туш кабилар воситасида хабар берилган. – Қуръони каримда фақат Аллоҳ […]
Маън ибн Адий розияллоҳу анҳу
Маън ибн Адий розияллоҳу Маън ибн Адий розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ваҳий котибларидан. Иккинчи Ақаба байъатида Набий алайҳиссалом билан учрашган иймон соҳиби. Ҳижратдан кейин ҳазрат Умар розияллоҳу анҳунинг укаси Зайд ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу билан биродар тутинган. Расули акрам томонларидан Масжиди Зирорни ер билан яксон қилиш вазифаси топширилган қаҳрамон инсон! Маън ибн […]
Набавий руқялар
Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Қачон бир инсон бирор дардга чалинса ёки унда ярами, жароҳатми бўлса, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсаткич бармоқларини тупуклари билан ҳўллаб, сўнгра уни тупроққа теккизиб яра ёки жароҳатга суртар ва: “Бисмиллаҳ, турбати арзина. Бирийқоти баъзина. Лиюшфа биҳи сақиймуна. Би изни Роббина (Аллоҳнинг исми ила. Еримизнинг тупроғи ва баъзимизнинг туфуги ила. […]
Ҳадиси қудсийнинг луғавий ва истилоҳий таърифи
“Ҳадиси қудсий” атамасининг луғавий маъноси ҳадис ва қудсий сўзларининг маъносини англаш билан аниқланади. “Ҳадис” аслида “қадим” сўзининг зидди бўлиб, луғатда “янги”, “сўз” ва “хабар” маъноларини ифодалайди. “Қудсий” сўзи эса “пок”, “муқаддас” деган маъноларни англатади. “Ал-Қуддус” – Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан бири. Маъноси барча айбу нуқсонлардан пок дегани. “Руҳул қудс” – Жаброил алайҳиссалом. Нафсни поклайдиган ваҳий […]
Ислом табиатни асрашга чақиради
Бош Қомусимизнинг 68-моддасида: “Ер, Ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир”, деб белгилаб қўйилган. Бугун шу асосда юртимизда табиатни муҳофаза қилиш буййча кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Зеро, Ислом дини ҳам атроф-муҳитни муҳофаза қилишга жиддий эътибор қаратади. Табиат Аллоҳ таолонинг улкан […]