Аллоҳ таоло барча мавжудотлар орасида биргина инсонни азиз ва мукаррам қилиб яратди. Унга кўплаб қобилият ва хислатлар ато этиб, бошқа махлуқотлардан устун ва афзал қилиб қўйди. Бу тўғрида бир қанча Қуръон оятлари ва ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилган: “Батаҳқиқ, Биз Бани Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу […]
Сув етказилмаган товонлар
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Сафарларимизнинг бирида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам биздан орқада қолиб кетдилар. У зот бизга етиб келганларида намоз (вақти) бизни шошириб қўйган эди. Биз таҳорат олиб, оёқларимизга масҳ тортишни бошладик (ёки шошиб, оёқларимизни яхши ювмадик). Шунда у зот баланд овозда: “(Сув етказилмаган) товонларга дўзах ўти бўлсин!” деб, икки ёки […]
Саҳро одамлари таъбирида Ватан тушунчаси
Абу Усмон Амр ибн Баҳр Жоҳиз раҳматуллоҳи алайҳ “Ал-ҳанину илал автон” рисоласида айтади: “Аъробийлар (тўпори инсонлар)ни қақраб ётган қишлоқларига, фақирона (ҳаёт кечирадиган) ерларига, (юртининг) қаттиқ тошларига ҳамда хавфли шамол эсадиган (иқлими соғлиққа зарар) жойларига ошиққанига гувоҳ бўласиз”. Аъробий аёл айтди: “Аҳлингдан бошқа ерда бўлсанг, хорликдан насибанг борлигини унутма!” Бир аъробийга: – Саҳрода иссиқ кучайиб, ҳар […]
ИМОМЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ ҚИРОАТ ДАРСЛАРИ БОШЛАНДИ
Хабарингиз бор, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуслари билан имом-хатиблар ва имом ноиблари учун қироат дарслари йўлга қўйилган эди. Шу муносабат билан жорий йил 15 декабрь куни Фарғона, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида қироат дарсларининг илк машғулотлари бўлиб ўтди. “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” ва Масжидлар билан ишлаш бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу дарсларда […]
ИНТИЗОРЛИК. Ваҳийнинг тўхтаб қолиши
Пайғамбаримиз алайҳиссалом Хадича онамиз билан Варақанинг олдидан чиққанларидан кейин олдинда жуда масъулиятли вазифа кутаётганини англадилар. Бунда қандай дир қувонч билан бирга ташвиш ҳам бор эди… Орадан анча вақт ўтди. Бироқ Жаброил алайҳиссалом бошқа келмади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ўқи!” деган амрни олиб келган фаришта яна ваҳий олиб келишини кутардилар. Баъзида шу мақсадда Ҳирога чиқардилар. […]
Аёллар таъбирида Ватан тушунчаси
Иброҳим Ҳарбий “Ғарибул ҳадис” китобида қуйидаги ҳикояни айтади: “Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Ҳишомайний Махзумий бир кишидан ривоят қилади: “Одамлар Маккадан Шомга сафарга отландилар. Йўлда уларга бир қаср кўринди. Бир-бирларига қараб, тахминан бир мил юрсак, қаср ҳовлисида бироз мизғиб оламиз, дейишди. Ана ўша ҳолатда турган эдилар бирдан қаср эшиги очилиб, чанқаган оҳу мисол бир аёл чиқиб, […]
Ёмон хулқдан паноҳ бер…
“Аллоҳумма инний ъаууз’у бика минашшиқооқи ваннифаақи ва сууил ахлаақ”.Таржимаси: “Ё Аллоҳ, мен Сендан бадбахтликдан, нифоқдан ва ёмон хулқдан паноҳ беришингни сўрайман”.“Аллоҳумма Антас сооҳибу фиссафари вал халифату фил аҳл. Аллоҳумма инний ъаузуу бика мин ваъсааис сафари ва каабатил мунқолаби ва сууил манзори фил аҳли ва маал. Аллоҳумматви ланал арз’а ва ҳаввин аълайнаас сафаро”.Таржимаси: “Ё Аллоҳ! Сен […]
Помидор юрак саломатлиги учун фойдали
Одатий сабзавот сифатида қабул қилинадиган помидор аслида юрак-қонтомир тизими учун муҳим фойда манбаи экани илмий жиҳатдан исботланди. Food & Function (F&F) илмий журналида эълон қилинган янги тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, помидор таркибидаги ликопин пигменти қон босимини пасайтиришда сезиларли таъсирга эга. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ликопин — помидорга қизил ранг берувчи табиий антиоксидант бўлиб, у қон томирлар деворларини […]
ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ ЮҚОРИ БАҲОЛАНДИ
16 декабрь куни Абу Дабида бўлиб ўттган оилавий ришталарни мустаҳкамлашга бағишланган нуфузли анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари сўзга чиқдилар. Нутқ аввалида динимиз оиланинг мавқеини юқори кўтариб, унинг ҳар бир аъзосига алоҳида эътибор қаратиши, солиҳ зурриётлар эса буюк келажак пойдевори бўлишини таъкидладилар. Аллоҳ таоло ўзининг комил ҳикмати билан инсон зотини жуфт […]
ИЛК ВАҲИЙ
Дунёдаги энг саодатли оила – Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва Хадича розийаллоҳу анҳо бахтли ҳаёт кечирардилар. Юқорида зикр этилганидек, улар ўғиллари Қосимдан жудо бўлишди. Шундай оғир имтиҳонларда бир-бирларига муҳаббат, сабр, қаноатда шерик бўлиб, ўзаро меҳр ва ҳурматлари ошиб борди. Туғилганида отасини кўрмай, кейинчалик онасидан айрилган, бобосидан жудо бўлган, амакисининг уйида улғайган зот энди Қурайш қабиласидаги бадавлат аёлнинг […]
Муборак Мадина мунавварадаги тарихий масжидлар
“Қубо” масжиди Қубо масжиди Ислом тарихида тақво асосига қурилган илк масжид бўлиб, Аллоҳ азза ва жалла бу ҳақда Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Яна шундайлар ҳам борки, улар (мўминларга) зарар етказиш, куфр, мўминлар орасига тафриқа солиш ва олдин Аллоҳ ва (Унинг) Расулига қарши урушган (бир) кишига кўз тутиш учун масжид қуриб олдилар. Яна: “Фақат (бундан) яхшиликни истаган эдик”, деб қасам ҳам […]
Улкан мақсадни кўзламоқ керак
Ёш йигит ота-онасининг ёнига кириб ҳалол йўл билан даромад топишга ҳаракат қилса, унинг бу иши мақтовга лойиқ. Лекин қобилияти, маънавий истеъдоди, илм-фанга иштиёқи бўлган ёшларнинг умрини фақат шу тор доирадан ўтказиши маъқул кўрилмаган. Мутафаккир бобомиз Алишер Навоий бир қитъасида ёшларга насиҳат қилиб: Йигитликда йиғгил илмнинг махзани, Қарилик чоғи харж қилғил ани, – деган. Зотан, у […]
Озарбайжон дин арбобларининг II форуми Бокуда ўтказилади
Озарбайжон дин арбобларининг II форуми Бокуда “Конституция ва суверенитет йили” доирасида бўлиб ўтади. Report.az хабарига кўра, тадбирнинг шу йил 24 декабрида бўлиб ўтиши режалаштирилган. “Озарбайжонда давлат–диний муносабатларнинг конституциявий тамойиллари: дунёвийлик ва виждон эркинлиги” деб номланган мазкур форумда дунёвийлик ва виждон эркинлиги каби асосий конституциявий қадриятларни тарғиб қилиш, дин арбобларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, давлат–диний муносабатларнинг ҳуқуқий […]
Оламлар Сарвари барҳаётдирлар
“Билингизки, ораларингизда Аллоҳнинг Пайғамбари бордир. Агар у кўп иш(лар)да сизларга бўйинсунса, албатта, сизлар машаққатларга дучор бўлур эдингиз. Лекин Аллоҳ сизларга иймонни суюкли қилди ва уни дилларингизга безак қилди ҳамда сизларга куфрни, фисқ-фужурни ва итоатсизликни ёмон кўрсатиб қўйди. Ана ўшаларгина тўғри йўл топувчилардир. (Бу) Аллоҳ (томони)дан бўлмиш фазл (марҳамат) ва неъматдир. Аллоҳ билимли ва ҳикматлидир” (Ҳужурот […]
ҲАМДАРДЛИК
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт-матбаа ижод уйи жамоаси босмахона ходими Абдуносир акага ўғли АБДУРАШИДнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия билдиради. Аллоҳ таоло марҳумни раҳматига олсин, маконини жаннат қилсин. Бу дунёда қилган барча хайрли ишларини бошларига соя, охиратларига захира айласин. Ортга қолган барча яқинларига гўзал сабр берсин. Иннã лиллãҳи ва иннã илайҳи рожиъƴн!.