Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан 100 нафар ўзбекистонлик «Президент ҳожиси» сифатида ҳаж сафарига бепул юборилмоқда. Бепул ҳаж йўлланмалари турли соҳалар вакилларига, жумладан, маҳалла раислари, илм-фан, тиббиёт, хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритган фидойи фуқароларга тақдим этилган. Улар орасида оғир йилларда диний соҳада меҳнат қилган инсонларнинг яқинлари ҳам бор. «Президент ҳожиси» дастури доирасидаги тантанали тадбирларда ҳаж йўлланмалари эгаларига топширилмоқда.
Жигарни қуритадиган ичимлик
Миқдом ибн Маъдийкариб Киндий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тик тутадиган емаклар етади. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва нафаси учун учдан бир”, деганлар» (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти). Сўнгги вақтларда ёшлар орасида […]
ҲЕЧ НАРСАГА ЎХШАМАСЛИГИНИ ҚАЛБГА ЖО АЙЛАБ…
Болалик олами – беғубор. Уларнинг наздида, онаси дунёдаги энг меҳрибон аёл. Отаси эса мислсиз паҳлавон. Тўнғич фарзандимиз кичик ёшида ажойиб саволлар берарди. – Дадажон, аждаҳони енга оласизми? – дерди у болаларга хос самимийлик ила. – Ҳа, болам, уни ёлидан тутиб отиб юборамиз, – деб кўкрак кериб қўярдим. – Уҳ, динозаврни ҳам енгасизми? – дерди тўлқинланиб. […]
Фарёд
Масжид… намозхонлар билан гавжумлаша бошлаган ҳовлида “Қолган умримни диний маърифатимизга хизмат қилиб ўтказаман”, деган эзгу мақсад билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт матбаа ижод уйида ишлаб юрган ва кейинги кунларда охир хасталикка чалиниб, ана ўша дарддан вафот этган қалби ҳалим инсон – Абдураҳим аканинг тобути турибди.Тобутга разм солиб қарасангиз, гўё дунёнинг оғирлигини ўзига жамлаб […]
“Aл-Қаравиййин” ва “ал-Aзҳар” дунёдаги энг қадимги университетлардир
“Российская газета” нашри дунёда ҳали ҳам узлуксиз фаолият юритаётган 20 та энг қадимги университетлар рўйхатини эълон қилди. “IslamNews” хабар беришича, энг юқори ўринларни таниқли ислом университетлари, Марокашдаги “ал-Қаравиййин” ва Мисрдаги “ал-Aзҳар” эгаллади. Гиннеснинг рекордлар китоби “ал-Қаравиййин” университетини энг қадимги мавжуд ва узлуксиз фаолият юритаётган олий таълим муассасаси сифатида эътироф этади. У 859 йилда Тунисда туғилган […]
Ҳикмат – мўминнинг йўқотгани
Шикоятинг борми? Уй-жойинг торлик қиляптими? Рўзғорингда етишмовчиликлар кўпми? У ҳолда сенга Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги дуоларини эслатаман. Шахсий ҳаётимда унинг ажиб таъсирини кўрганман: “Аллоҳуммағфирлий занбий ва вассиъ лий фий дарий ва барик лий фий ризқий! (Аллоҳим, гуноҳларимни мағфират эт ва мен учун ҳовлимни кенг, ризқимни баракали қил)”. Бунга риоя қилсанг, тез орада ҳаётингдаги […]
Қоқилган қозиқлар
Тоғлар – Аллоҳ яратган сон-саноқсиз мўъжизалардан бири. Тоғлар, асосан, Ер қобиғи устки қатламининг бир қисмини ташкил этувчи плиталар кесишган ҳудудда шаклланиб, шу плиталарни бирлаштирган ҳолда гўё қоқиб қўйилган қозиқдек ушлаб туради. Бу эса, литосфера қатламлари сурилиб кетишининг олдини олади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Биз Ерни тўшак қилиб қўймадикми?! Тоғларни эса (Ерни тутиб […]
Хайрли ишлар кечиктирилмайди
Айрим аёллар: “Болалигимда бувим шундай қилар эди” ёки “Онам шундай қилиб келган, мен ҳам давом эттиришим керак”, деган ўй-хаёллар билан ҳали-ҳануз ирим-сиримларга ишонишади. Аҳамиятсиз, асоси йўқ хурофотлар билан гуноҳга ботаётганини билмасликлари янада ачинарлидир. Жумладан, айримлар сешанба ёки шанба кунлари ёки шомдан кейин тирноқ олиб бўлмайди, дейишади. Бу хато фикр. Баъзилар, жума куни тирноқни олиш яхши […]
Ким жаннатни истаса…
Жаннатга киришни ким ҳам истамайди? Қалбида иймон нури бўлган ҳар бир мўминнинг ҳаётдаги мақсади, орзуси жаннатдир. Шундай экан, нима қилсак, унга кирамиз?! Жаннатга киришимизга сабаб бўладиган омиллар ва амаллар, бунинг учун лозим бўлган эътиқод масаласи ҳақида “Ким жаннатни истаса…” номли китобини мутолаа қилиб, билиб олишимиз мумкин. Ушбу асар бир гуруҳ таржимонлар – Жалолиддин Ҳамроқулов, Фарҳод […]
Ҳар Фиръавнга бир Ҳомон
“Фиръавн баъзида Мусо алайҳиссаломнинг гапларини эшитганида, қалби юмшаб, гапларига мойил бўларди. Иймон келтириш истаги туғиларди. Чунки ҳазрат Мусо алайҳиссаломнинг каломи беқиёс таъсирчан, агар тошга айтилганда, ундан сут отилиб чиққан бўларди. Фиръавн ана шу ҳолатни вазири Ҳомонга айтганида, у: “Шу кунгача ҳукмдор бўлдинг, энди ҳирқаси ямоқ одамга қул бўлмоқчимисан?” дерди. Мусо алайҳиссалом юз кунда иншо этган […]
Фотима бинти Асъад розияллоҳу анҳо
Кўплаб тафсирларда Фотима бинти Асъад розияллоҳу анҳонинг Муҳаммад алайҳиссаломга оналик меҳрини бергани баён қилинади. Ривоятларга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг болаликларида Фотима бинти Асъад розияллоҳу анҳо ўз фарзандларидан олдин Расулуллоҳни овқатлантирар, муборак бошларини тарар, сочларига атиргул мойи сурарди. У вафот этганида эса Пайғамбаримиз алайҳиссалом муборак кўйлаклари билан уни кафанладилар. Аллоҳнинг амри билан Фотиманинг жанозасини […]
Пайдар-пай тош ёғдирилган шаҳар
Қадимги Садум шаҳри (Иордания) Лут алайҳиссалом қавми яшаган жойдир. Бу шаҳар аҳли жоҳиллик, фосиқлик ва фаҳш ишларда ҳаддан ошган, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган жирканч бузуқиликка – баччавозлик иллатига мубтало бўлган эди. Аллоҳ таоло уларни тўғри йўлга чорлаш учун Ўзининг элчисини – Лут алайҳиссаломни юборади: «Ўшанда уларга биродарлари Лут айтган эди: “(Аллоҳдан) қўрқмайсизми?! Албатта, мен сизларга […]
Заифлашмайдиган муҳаббат
Бир киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни жудаям яхши кўрар, у зот учун жонини ҳам аямаслигини бот-бот такрорлар, муҳаббати саҳобаларникидан кам эмаслигидан ғурурланарди. Аллоҳга илтижо қилиб, тушида Расулуллоҳ алайҳиссаломни кўриш истагида тилидан салавотни қўймасди. Ниҳоят дуолари ижобат бўлди… Тушида, автобусда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар билан бирга кетаётган эмиш. Бир маҳал автобус ҳалокатга […]
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг оналари Омина бинти Ваҳб
Омина бинти Ваҳб ибн Aбдулманноф ибн Зуҳра ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб ибн Фиҳр ибн Молик ибн Назр ибн Кинона (ваф. 576 й). хушрўй, доно аёл эди. Фасоҳат, ҳикмат ва балоғатда араб аёллари орасида тенгсиз бўлган Омина ўн тўрт ёшида (/568-569.й.) Қурайшнинг олди йигитларидан бўлган Абдуллоҳ ибн Абдулмутталибга турмушга чиқди. […]
Улуғ бобомизнинг шафқати
Бир йили Султон Ҳусайн Марв шаҳрида қишлаганда, Алишер Навоий ҳам аъёнлар билан бирга ўша жойда қолади. Ғиёсиддин Хондамирнинг маълумот беришича, ўша сафарда ҳазрат Навоийнинг мислсиз шафқатларини намоён қилувчи бир ҳодиса бўлган. Бир қуш ҳазратнинг чодирига уя қуриб, тухум қўяди. Қиш тугаб, иссиқ кунлар бошланганда ҳамма пойтахт Ҳиротга отланади. Аммо қуш тухумларини очмаган эди. Бу ҳолда […]