«Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт-матбаа ижод уйи жамоаси нашриётнинг хўжалик бўлимида ходими Абдураҳим КАРИМОВнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради. Аллоҳ таоло марҳумни мағфиратига олсин, бу дунёда қилган хайрли ва эзгу ишларини бошига соябон, охиратига захира қилсин. Сўнгги манзилини обод этиб, жойини Фирдавс жаннатларидан қилсин!Барча яқинларига гўзал сабр берсин! Иннã лиллãҳи ва иннã […]
Одоби йўқнинг ҳеч нарсаси йўқ
Атоқли маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлонийнинг: “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир” деган сўзлари бугун янада долзарб аҳамият касб этаётир. Чунки ёш авлод тарбияси юрт тақдири, келажагини белгилаб беради. Афсуски, баъзи ота-оналар турмуш ташвишлари, иқтисодий муаммоларни баҳона қилиб, бу вазифани иккинчи ўринга суриб […]
Сўзимиз ширин бўлса…
Инсон сўзни фасоҳат ва балоғат билан айтмоғи зарур. Чунки биз ифодалаган сўзлар ҳаётимизда катта роль ўйнайди. Улар ҳамсуҳбатимизни ранжитади ё севинтиради, ғазаблантиради ё мамнун қилади, тушкунликка туширади ё рағбатлантиради, камситади ёки мақтайди, ишончини пасайтиради ёки умид уйғотади… Ҳосили калом, оғиздан чиққан ҳар бир сўз ҳавога изсиз сингиб кетмайди. Албатта, қайсидир қалбда сақланиб қолади. Оила аъзоларимиз, […]
Президент Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
Президент Шавкат Мирзиёев 3 май куни Самарқандга ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, эзгу қадриятларга мувофиқ, аввало, Имом Бухорий мажмуаси зиёрат қилинган. Буюк ҳадисшунос мақбарасида Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилган. Маълумки, ушбу қутлуғ қадамжо давлат раҳбари ташаббуси билан Имом Бухорийнинг ислом оламида тутган юксак мавқеи, улкан маънавий меросига муносиб тарзда […]
Қироат илмида мўътабар манба
Қуръонни тўғри ва чиройли ўқиш ҳар бир мусулмон зиммасидаги катта масъулиятдир. Унинг ҳар бир ҳарфини аниқ ва тўғри талаффуз қилиш – фарз. Уни ўргатадиган илм тажвид деб аталади. Тажвид илми соҳасида кўплаб китоблар битилган. Уларнинг энг машҳури Ибн Жазарий қаламига мансуб “Муқаддима” манзумасидир. Шеърий услубда ёзилган ушбу асарда тажвиднинг энг муҳим қоидалари, ҳарфларнинг махражлари, ҳаракат […]
Кумуш айбдорми ёки Зайнаб?
Ўзбек миллий ахлоқи айбни ўзгадан эмас, ўзидан қидирмоқни тақозо этади. Халқимизнинг бунга далолат қилувчи машҳур мақоли ҳам бор. “Ўткан кунлар” муаллифи Зайнаб образини тасвирлар экан, унда ана шу фазилат етишмаслигига ишора қилади. Бошқача айтганда, муаллиф миллий ахлоқнинг зиддини тасвирлаш орқали ҳам бу фазилатнинг мавжуд бўлмаслиги наинки муайян шахсни, ҳатто оила ва жамиятни ҳам инқирозга олиб […]
Шахсни аниқлаш илми
Фиросат – инсоннинг ташқи кўриниши, тана тузилиши, ранги, овози ва ҳаракатларига қараб унинг хулқ-атвори, табиати, ҳатто фазилат ва нуқсонларини аниқлайдиган илм. Бу илм соҳиби одамларни худди китоб ўқигандек ўқий олади. У қуйидаги омилларга таянган: – юз шакли ва ифодаси; – кўзлар, оғиз, пешона белгиси; – овоз (нинг йўғон ёки ингичкалиги); – ҳаракат ва юриш тури; […]
Эр зиммасидаги нафақа
Динимизда “нафақа” дейилганда, таом (емак), кийимбош ва тураржой тушунилади. Кишига ўзганинг нафақаси уч сабабдан бири билан: эрхотинлик, қариндошлик ва эгалик сабабидан вожиб бўлади. Эрга вожиб бўлган нафақа эр ва аёлнинг ҳолатларига кўра бўлади. Эр киши зиммасига балоғатга етмаган фарзандларининг нафақаси ҳам вожибдир. Эр-хотин ажрашса ва болалар аёл билан кетса ҳам, фарзандларнинг нафақаси отанинг зиммасида бўлади. […]
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ўгитлари
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб бундай огоҳлантирдилар: “Аёл эри унинг ёнида экан, унинг изнисиз рўза тутиши ва эрининг рухсатисиз (бирон кишини) уйга киргизиши ҳалол бўлмайди”» (Муттафақун алайҳ; бу Имом Бухорий лафзидир). Эр ва хотин аҳил-иноқ бўлишсагина, ҳаётлари осуда ва фаровон кечади. Улар бир-биридан баҳра олади ва яхши-ёмон […]
Дуоларимда эслайман
Уч-тўрт йил бурун ёз кунларининг бирида “Янгиобод” бозорига йўлим тушди. Бозор дарвозасига етмасдан “ёймачи”лар молларини ерга қўйиб савдони бошлаб юборишган. Ғала-ғовур авжида. Одамлар орасидан туртиниб-суртиниб ўтар эканман, кийим-боши юпун ҳомиладор жувоннинг: “Аллоҳ йўлида ёрдам беринглар, қайнсинглимнинг даволаниши учун пул зарур”, дея тиланиб ўтирганига кўзим тушди. Қизиғи, ўзи бир аҳволда бўлса ҳам қайнсинглиси учун кўмак сўрарди. […]
Каъбага қараб намоз ўқиган илк саҳоба
Бу улуғ саҳоба тақводор, Исломда пешқадам ва дин пойдеворини барпо этишда жонбозлик кўрсатиши билан тарих саҳифаларига номини муҳрлади. У Исломнинг илк ғиштини қўйганлар сафида бўлса ҳам, аммо қурилган бинонинг соясида роҳатланиш унга насиб бўлмади. Мадинаи мунавварада муҳожир ва ансорлардан иборат бахтли мўминлар қаторида Исломнинг равнақини кўриб кўзлари қувнамасдан олдин вафот этди. Ансорлик саҳоба Баро ибн […]
Исроф йўқолмаса, машмашалар камаймас
Яқинда бўлган бир воқеа: қайнона ҳар икки гапнинг бирида келинга унинг ота-онасининг орзу-ҳаваси йўқлиги, маросимларни ўтказмагани, буюмларининг сифатсизлигини айтиб айблагани учун бир оила бузилди. Шу каби можаролар сабаб ҳатто келин ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги воқеалар, афсуски, ижтимоий тармоқларда ҳам тез-тез кўзга ташланяпти… Шариатимиз ҳар қандай исрофни қатъий қоралайди. Қуръони каримда бундай огоҳлантирилади: “…исрофгарчиликка мутлақо […]
Фақат Қуръон кифоя қиладими?
Аллоҳ таоло Наҳл сурасининг 89-оятида: «Сизга ҳамма нарсани баён қилиб берувчи, ҳидоят, раҳмат ва мусулмонлар учун башорат бўлган Китоб (Қуръон)ни нозил қилдик», деб марҳамат қилади. Бу ояти каримани ўқиган инсон зеҳнига дарҳол: “Қуръонда ҳамма нарса баён этилган бўлса, динимга амал қилишда бошқа нарсага не ҳожат?” деган хаёл келиши мумкин. Лекин бундай хаёлга борган киши оятдаги […]
Чиқиндисиз яшаш мумкинми?
Маҳалладан ўтиб борарканман, бир отахон ўғли билан тортишаётгани қулоғимга чалинди. Улар бир уюм шох-шаббаларни ёқиш ҳақида баҳслашаётганди: – Ёқиб юборайлик, – деди ўғил. – Йўқ, тура турсин, бирор киши олиб кетар, – деди ота. – Дада, кеч бўлди. Уйга кирсангиз-чи? – Ёқмайсан, гап тамом, вассалом. – Булар кимга ҳам керак? Ёқиб қутуламиз. Чиқинди йиғадиган машина […]
Тошкентда халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ташаббуси билан Ислом цивилизацияси марказида “Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. Глобаллашув даврида муқаддас манбаларнинг асл мазмун-моҳиятини тўғри англаш ва илмий асосланган тадқиқотларни кенгайтириш мақсадида ташкил этилган анжуман Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. Тадбирни Тошкент ислом институти […]