“Бу энди саксонинчи йилларнинг гапи”, дейди сочлари олақуроқ бўлиб қолган даврадошимиз. “Мактабни тугатган йиллари орзу ҳавасларимиз мўл, аммо қаёққа қўл узатсак, қўлимиз калталик қилади: иш йўқ, ўқиш йўқ. Тезроқ ҳарбий хизматга олиб кетса-ю, шу бекорчилик азобидан халос қилса, деб чақирув қоғозини кутиб юрибмиз. Бекорчилик шу қадар жонимиздан ўтиб кетганки, ҳатто Афғонга жўнатишларига ҳам розимиз. Бир […]
Соҳиби узр ким?
Бир мўмина аёлнинг баданида қони сизиб турадиган жароҳат бўлса ёки елини ва ё пешобини тутолмаса, унинг таҳорати нима бўлади? Ҳаёт давомида инсоннинг ҳолати ўзгариб туради. Бугун соғ бўлса, кейинги кун бетоб бўлиб қолади. Динимиз ҳукмлари мусулмоннинг ҳар бир ҳолатини қамраб олган. Улар узрли (соҳиби узр) бўлишади. Аёлдан ҳайзнинг ўнинчи кунидан ўтиб, нифоснинг қирқинчи кунидан кейин […]
Ҳиро маданият маркази Маккаи мукаррама ҳақида ранг-баранг меросни тақдим этмоқда
Маккаи мукаррамадаги Ҳиро маданият марказига ички ва ташқи мамлакатлардан келган турли миллат вакиллари катта қизиқиш билдирмоқда. Сабаби, ушбу маскан маданий ёдгорлик, сайёҳлик маркази ва маърифий йўналиш сифатида алоҳида аҳамият касб этади. “Жабали Ҳиро” Ҳиро тоғ минтақаси ёнида жойлашган мазкур лойиҳа майдони 67 минг квадрат метрдан ортиқ ҳудудни эгаллайди. У ерда меҳмонлар маркази бўлиб, ташриф буюрувчиларга […]
Ҳанафий фиқҳи билимдони
Юртимиздан етишиб чиққан кўплаб олим ва фузалолар турли соҳалар, айниқса, фиқҳ илми ривожига беқиёс ҳисса қўшганлар. Уларнинг қолдирган асарлари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмай, кўплаб исломий таълим муассасаларида асосий манба сифатида фойдаланилмоқда. Шу билан бирга, юртимизда илм ва фиқҳ анъаналари авлоддан-авлодга ўтиб борган илмий сулолалар – олим ва фақиҳлар оилалари шаклланган. Улар орасида Маҳбубийлар […]
Бугун бор, эртага бўлмайди…
Охиратимиз учун қандай эзгу ишларимиз бор?.. Тўй қилиш учун неча йил меҳнат қиламиз, бола-чақанинг ризқини қийиб йиғинамиз, ғам-ташвиш қиламиз. Бундай ҳашам, орзуҳавас, молдунё ғами… чексиз истаклар замирида дунёга ҳирсимиз тобора ортиб боради. Ора-сира кимларнидир охират диёрига кузатсак-да, хулоса чиқармаймиз. Жанозаю қабристон ҳам бизнинг тош қотган қалбимизни заррача қўрқувга солмайди. Мангу яшайдигандек дунёга боғланган миз. Бироқ… […]
Пайғамбаримиз алайҳиссалом табассумли зот эдилар
Аллоҳ таоло хушчақчақ ва табассумли кишиларни яхши кўрадиган қилиб яратган. Бундай инсоннинг табассуми қалблардан ҳаёт машаққатлари ва ташвишларини кетказади, атрофда осойишталик муҳитини яратади. Айниқса, оилада аёлнинг эрига бўлган табассуми уни бутун чарчоқлардан фориғ этади. Динимизда эр-хотин бир-бирига муҳаббат ила табассум қилар экан, савобга эришиши баён қилинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам табассумли зот эдилар. […]
Аллоҳ ҳар бир сахийдан сахийроқ, ҳар бир раҳмлидан раҳмлироқ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Мусо алайҳиссалом замонида бир камбағал эр-хотин яшар, йиллар давомида қашшоқликда кун кечирарди. Бир куни хотини эрига: – Мусо Аллоҳнинг пайғамбари эмасми? – деди. – Пайғамбари, – деди эри. – Унинг ҳузурига бориб, аҳволимизни айтмаймизми? Роббига бизнинг ҳақимизда дуо қилса, балки Аллоҳ таоло бизга ҳам бойлик ато этар. Шунда қолган умримизни фаровонликда ўтказармидик?! Эри рози […]
Саудия Арабистони немис тилига таржима қилинган илк Қуръони карим нусхасининг нодир намунасини намойиш этмоқда
Мазкур қўлёзма асари “Подшоҳ Фаҳд” номли миллий кутубхонасига тегишли қўлёзма ва нодир асарлар тўпламига киради. “Ҳиро” маданият марказидаги Қуръони карим музейида немис тилидаги Қуръони Карим маъноларининг илк таржималаридан бири бўлган нодир нусха намойиш қилинмоқда. У 1032 ҳижрий санага мувофиқ,1623 йилда Германиянинг Нуремберг шаҳрида чоп этилган бўлиб, музейда Қуръони Карим тарихи ва унинг турли даврлардаги таржималарини […]
Гапимиз ёқимсиз, ёзувимиз серхато, нега?
Қай бир соҳа эгаси бўлмасин, она тили ва адабиётни чуқур ўрганмоғи, уни ўз ҳаётига татбиқ этмоғи шарт. Чунки атрофдагилар билан муносабатларда ҳам, таниш-нотаниш давраларда ҳам мантиқли сўзлаш, фикрни фасоҳат ила баён эта олиш керак. Тараққиёт асрининг энг оғриқли муаммоларидан бири бу ёшларнинг тил ва адабиётдан узоқлашиб бораётганидир. Бугун ёшларда китоб ўқишга хоҳиш кам, кўпчилигининг дарди […]
Гуноҳга олиб борувчи восита ҳам қораланган
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Биронтингиз биродарига қурол ўқталмасин! Зеро, у билмайдики, шайтон (қуролни) унинг қўлидан чиқариб юборса, дўзахнинг бир чуқурига тушиши мумкин”» (Имом Бухорий ривояти). Шариат беш зарурат: дин, жон, ақл, насаб ва мол-мулкни ҳимоя қилади. Эътибор берилса, шариатдаги барча ҳадлар ана шу заруратларга тааллуқлидир. Масалан, […]
Жойимиз бурчакда бўлмасин десак…
Билими ва кўникмалари кичик ёшиданоқ шаклланган инсонлар ҳаётда катта ютуқларга эришиши минглаб маротаба тасдиғини топган ҳақиқат. Шунга қарамай, баъзи ота-оналар боласининг таълим олишини қачон бошлаш масаласида нотўғри фикр юритиб, “Сал эсини танисин, кейин ўқитамиз”, “Суяги қотаверсин-чи…” деб хотиржамликка берилади ва бунинг оқибатида фарзанди айни керак вақтида таълим ололмайди. Айниқса, болага мантиқ илмини ёшликдан ўргатиб борилса, […]
Пиёз, саримсоқ устига…
Тобеин авлодидан бўлган Маъдан ибн Абу Талҳа ҳикоя қилади: Ҳазрати Умар бир жума куни хутба ўқиётиб бундай дедилар: – Эй мусулмонлар! Ёқимсиз ҳидли икки ўсимликни, пиёз билан саримсоқни еяпсиз. Мен Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг пиёз ва саримсоқ еган киши масжидга келса, унинг қўлидан тутиб ташқарига чиқаришларини ва Бақиъ қабристонига қадар узоқлаштиришни амр қилганларини кўрдим. Буларни ким емоқчи […]
Президент “Бурҳониддин Марғиноний” мажмуасини очиб берди
27 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Марғилон шаҳридаги “Бурҳониддин Марғиноний” илмий-маърифий ва туризм мажмуасида барпо этилган маданият ҳамда хизмат кўрсатиш объектлари билан танишиб, унинг очлиши маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. “Халқимизда “Тўйга тўёна билан” деган яхши гап бор. Фарғонага бу сафар ҳам янги-янги ташаббуслар, катта-катта лойиҳалар билан келдим. Мақсад – […]
Ҳаёсизлик ҳалокатдир
Дунёни ҳаёсизлик балосидан нима қутқаради? Ҳукуматларми? Қарорларми? Қонунларми? Йўқ! Дунёни ҳаёсизлик балосидан эркакнинг ҳаёси қутқаради! Зулайҳога боқмаган Юсуфлар қутқаради. Эртадан кечгача йўлини пойлаган гўзал қизларнинг ёнидан ерга қараб, сассизгина ўтиб кетган Мусъаблар қутқаради. Аёллар қатнашган издиҳомларда пойабзалининг учидан бошқа ерга қарамаган Усмонлар қутқаради. Фаҳш илдизларини беомон қўпорган Умарлар қутқаради. Аммо қани улар?! Бугун ўзининг аҳли […]
Барча дарднинг давоси – иймон саломатлиги
Эътиқодли одамларнинг бу дунёдаги энг катта орзуси – мустаҳкам иймонга эга бўлмоқ. Иймон эътиқодни белгилайди, асл ҳақиқатни англатади, Аллоҳ таолонинг яккаю ягона эканини тасдиқлайди. У – қўрқув, муҳаббат, садоқат ва итоатдир. Ана шу туйғулардан узоқлашиб қолиш иймоннинг заифлашувига сабаб бўлади. Ҳар бир ҳаракатини Аллоҳ ризоси учун қилган кишининг эса иймони мустаҳкамланиб бораверади. Иймоннинг заифлиги эса […]