Ҳар куни ишга ёки ўқишга кетаётиб, “Бугун нима кийсам экан?!”, “Кийимларим тайёрми?!” деб ўйлаймиз. Бу борада шариатимиз кўрсатмаларига амал қилсак, ҳатто либос кийишимиз ҳам ибодатга айланиши мумкин. Янги кийим кийишда қуйидаги дуони ўқиш мақбул: “Алҳамдулиллаҳил лазий касāний ҳазас савба ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувватин” (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти). Маъноси: […]
Aраб хаттотлиги маркази ўз меросини асраш ва ривожлантиришга интилади
Шаҳзода Муҳаммад бин Салмон халқаро араб хаттотлиги маркази “Дар ал-Қалам” бутун дунёдан келган хаттотлик ва хаттотлар учун глобал платформага айланишни мақсад қилган. “Исломосфера” нашри маълумотларига кўра, Шаҳзода Муҳаммад бин Салмон халқаро араб хаттотлиги маркази 2013 йилда Мадинада очилган ва дастлаб “Дар ал-Қалам” деб номланган. Бошиданоқ расмийлар унинг ривожланишига катта эътибор қаратган ва Маданият вазири шаҳзода […]
“Чиққан қиз чиғириқдан ташқари”ми?
Оила – муқаддас, унинг бутунлигида хайр бор, барака бор. Лекин ҳаёт ҳамиша бир текис давом этмас, баъзан унинг пасту баландликлари ҳам бўлиб туради. Қўшниникига чиқсам, уйда фақат келини бор экан. Салом-аликдан сўнг у оилавий ташвишларини ёзғириб гап бошлади: – Опажон, қайниэгачим 3 нафар боласи билан яна қайтиб келиб ўтирибди. Бу сафар узил-кесил ажрашибди. Нима бўлганда […]
НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИ ТАМОЙИЛЛАРИ
(Охири. Бошланиши ўтган сонларда) ВУҚУФИ ЗАМОНИЙ Тўққизинчи қоида “Вуқуфи замоний” деб номланган. Маъноси: соликнинг яшаган ҳар онининг фарқига боришлигидир. Ҳақ йўлчиси ҳар онини назоратда тутмоғи даркор. У ўзи учун энг хайрли амал нима эканини билиши ва унга амал қилиши, вақтини бир хил зикр билан ўтказиши, нафсини назорат қилиши лозим. Агар амаллари хайрли ва гўзал бўлса, […]
Трамп бутун дунёни ўзига қарши қўймоқда – эксперт
Унинг ҳаракатларидан энг кўп Қўшма Штатлар ва унинг обрўси зарар кўрмоқда, деди ҳарбий ва сиёсий кузатувчи Михаил Онуфриенко. “Қўшма Штатларда мутлақо изчил сиёсат ва башорат йўқ. Агар жисмоний нефть ва танкерлар тўсилса, энг катта зарба Эронга эмас, балки нефтга қарам бўлган барча мамлакатларга берилади. Бошқача айтганда, бу бутун дунёга зарар келтиради. Трамп бутун дунёни ўзига […]
Устоз-шогирд анъанаси маҳсулидир мазҳаблар
(Давоми. Бошланиши ўтган сонда.) Имом Аҳмад Имом Шофеъийнинг шогирди саналади. Шунингдек, Имом Аҳмад Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг пешқадам шогирди Имом Абу Юсуфдан бевосита таълим олган ва Имом Муҳаммаднинг китобларидан фиқҳни ўрганган. Имом Заҳабий “Тарихул Ислом” асарида бундай ёзади:“Ҳадисларни кўчира бошлаган дастлабки пайтларда Имом Абу Юсуфнинг олдига қатнар ва ундан илм ўрганардим. Шундан сўнг бошқалардан таълим олдим”. […]
Тортишувлар душман фойдасига ишлайди
Тарих ва ҳаёт тажрибаси шуни кўрсатадики, душман ҳар доим ҳам куч билан эмас, аксар ҳолларда рақиб томоннинг ички тартибсизлик, тортишувлари сабабли ғалаба қозонади. Тартибсизлик бу – саросима ва назоратсизлик ҳолати бўлиб, тартиб йўқ жойда фикр пароканда бўлади, мақсадлар йўқолади. Тарқоқ ва тартибсиз муҳитда одамлар ҳақиқий муаммолар устида эмас, балки бир-бирининг хатосини муҳокама қилиш билан овора […]
Покистон банк секторининг учдан бир қисми Ислом банк тизимига ўтди
Федерал судья Сайид Муҳаммад Aнвернинг сўзларига кўра, Покистон банк секторининг тахминан 30 фоизи Ислом банк тизимига ўтди, бу эса мамлакатни ҳамкорликда молиялаштириш соҳасида етакчилардан бирига айлантирди. “Мамлакатимиз Ислом молиялаштириш соҳасида етакчилардан биридир. Конституцияга муҳим ўзгартиришлар киритилди, унга кўра биз 2028 йил охирига қадар анъанавий банк тизимидан Ислом банк тизимига тўлиқ ўтамиз. Ҳозирда банк секторининг тахминан […]
Қайтим
Рамазон кунларининг бирида Ширинахон ифторликка сомса олиш учун дўконга чиқди. У ердаги навбатни кўриб, сабрсизланди. Ифтор вақти яқинлашгани сари одамлар ҳам безовта бўла бошлашди. Ширинанинг навбати келганда, у 8 та сомса учун 100 минг сўм узатди. Сотувчи шошганча қайтим берди. У кўчага чиқиб ҳисобласа, сомсапаз унга ортиқча пул берган экан. Ширинахон негадир бундан хурсанд бўлиб, […]
Бедарак йўқолганнинг меросдаги ҳақи
Ҳаёт ёки вафот этгани номаълум, хат-хабари бўлмаган киши йўқолган – мафқуд ҳисобланади. Ҳанафий мазҳабида йўқолган кишининг тирик экани аниқ бўлмагунча ёки қози уни вафот этган деб ҳукм қилмагунича, хотини унинг никоҳида ҳисобланади, тузган ижара шартномалари бекор бўлмайди ва мол-мулки меросхўрларига тақсимланмайди. У бошқадан мерос олмайди. Бу ҳукмлар унинг ҳаёт ёки вафот этгани маълум бўлгунича давом […]
Ислом цивилизацияси маркази Гиннессга кирди
Бугун, 13 апрель куни Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси маркази “Гиннесснинг рекордлар китоби”га киритилди. Бу ҳақда ушбу рекордни эълон қилишга бағишланган тадбирда қатнашган QALAMPIR.UZ мухбири хабар берди. Қайд этилишича, марказ музейи “Ислом оламидаги энг катта музей” деб тан олинган. Иншоот Тошкентнинг машҳур Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудидаги 10 гектар майдонда барпо этилган. Бино уч қаватдан иборат бўлиб, узунлиги 161 […]
Бир ҳаёт муҳосабаси
Тобеин муҳаддислардан Абдурраҳмон ибн Сумасий ҳикоя қилади: Амр ибн Ос ўлим тўшагида ётганида унинг зиёратига бордик. Юзини деворга ўгириб узоқ вақт йиғлади. Бундан музтар бўлган ўғли Абдуллоҳ: – Отажон, ўлимдан қўрққанингиз учун йиғлаяпсизми? – деб сўради. Амр ибн Ос: – Йўқ. Қасамки, унинг сабабидан эмас, ўлим сўнгидан келадиганлардан қўрққаним учун йиғлаяпман, – деди. Ўғли Абдуллоҳ: […]
Афлотун масжиди – Қўнёдаги Платон масжиди
Алауддин тепалиги устида жойлашган “Афлотун” масжиди (Платон масжиди) бир вақтлар Қўнё шаҳрининг энг сирли ва қизиқ тарихий иншоотларидан бири ҳисобланган. У дастлаб Византия даврига мансуб черков бўлиб, кейинчалик масжидга айлантирилган. Ушбу иншоот турли манбаларда “Амфилокий” черкови, “Платон” расадхонаси ва ҳатто “Соат” минораси сифатида ҳам тилга олинган. Унинг асл қурилган санаси аниқ эмас. XII–XIII асрларда яшаган […]
Келинпошшага мактуб
Оила – муқаддас қўрғон. Ундаги муҳаббат, сабр ва ихлос эса бу қўрғоннинг мустаҳкам деворларидир. Келин – шу оиланинг нозик, бироқ энг муҳим бўғини. Унинг хулқи, сўзи ва амали бутун уйнинг кайфиятига таъсир қилади. Қуйидаги сатрлар келинпошшаларга меҳр билан айтилган, динимизнинг амр ва қайтариқларидан олинган насиҳатлардир: – Аввало, эрингга мурожаатда меҳр ва эъзоз бўлсин. У ёқтирадиган […]
“Мирхалил ҳожи ота” жомеси
Тошкент туманининг Қизғалдоқ қишлоғида қур тўкиб турган “Мирхалил ҳожи ота” масжиди – инсон қалбидаги иймон ва ихлосга бўлган эҳтиёжни эслатиб турадиган қутлуғ маскан. Бу ерга қадам қўйган ҳар бир киши гўё турмуш ташвишларидан узилиб, маънавий сукут бағрига кириб боради. Масжид биноси 1992 йил халқ ҳашари йўли билан барпо этилган ва “Тўйчи ота” номи билан рўйхатга […]