Аллоҳ таоло инсоннинг ўз жонига қасд қилишини ва ўлимга олиб борувчи барча нарсаларни ҳаром қилган ва Қуръони каримда: “Ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз!” дея огоҳлантирган (Бақара сураси, 195-оят). Афсуски, айрим юртдошларимиз бу оятга амал қилмай билатуриб ўзини ажал комига ташламоқда. Вақтинчалик сархушлигу лаззат ёки нафсининг хоҳишини деб ўз соғлигини йўқотмоқда. Аллоҳ таоло Қуръони каримда […]
Жўмардликка тўла тўрва
Якшанба кунлари отам бозорга борарди. Бу биз – болалар учун ҳақиқий байрам эди. Чунки отам ҳеч қачон уйга қуруқ қайтмасди. Ҳар гал бозорхалтаси тўлиб келар, биз эса унинг атрофини ўраб олардик. Онам тўрвадан новвой нон, ҳолва, хўрозқанд, қизларга чанқовуз чиқариб, ҳаммамизга улашарди. Биз қувончдан порлаб, онам ўргатганидек, отамизни дуо қилардик. Отам боғбон эди. Ҳовлимиз этагидаги […]
Хулқ гўзал бўлса…
Наф берурми йигитга юзнинг кўрки, Хушахлоқ бўлмаса, йиртиқдир бўрки. Далил эмас йигитга юз чиройи, Гўзал ахлоқ йигитнинг тўлин ойи. Бўлолмайди ҳар тош дурри саминий, Ҳар ялтироқ темир қилич яманий! Изоҳ. Кўриниши чиройли инсонга кўзингиз тушди. Бўй-басти, кўз-қоши, ранг-рўйи рисоладагидек бўлса ҳам, бир совуқлик уни сиздан узоқлаштиради, гўё у ялтириб турган музга ўхшайди. Балки, бунинг сабаби […]
Тозалик ва сифат назоратчиси
Ислом динида покликка бўлган юксак эътибор туфайли аждодларимизда кучли муҳандислик ва шаҳарсозлик маданияти шаклланди. Бу борада “муҳтасиблик” хизматининг алоҳида ўрни бор. Ўрта асрлар давлатчилигининг энг ноёб институтларидан бири – муҳтасиблик хизмати бугунги кун тушунчаси билан айтганда, бозор назоратчиси, сифат инспектори, санитария назоратчиси ва ҳатто ёнғин хавфсизлиги ходими вазифаларини ўзида бирлаштирган масъулиятли давлат амалдори эди. Тарихчи-археолог […]
Юсуф алайҳиссаломнинг аёли
Ўзбек мумтоз адабиётида Юсуф ва Зулайҳо қиссаси ибрат учун кўп келтирилади. Бошқа шарқ халқлари адабиётида ҳам мазкур қисса бадиий талқин қилинган. Шу сабабли аксариятимиз буни муҳаббат достони деб биламиз. Аслида ундай эмас… Юсуф алайҳиссалом, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам таъбирлари билан айтганда, “Каримнинг ўғли Карим, унинг ўғли Карим, унинг ўғли Карим ва унинг ўғли Карим […]
Ер ёмғир билан, қалб иймон билан тирик
Қуръони карим инсонни фақат ибодатга чорлабгина қолмай, балки ҳаётдаги оддий ҳодисалар орқали ҳам ибрат олишга, тафаккур қилишга ундайди. Айниқса, Аллоҳ таолодан ер, сув, ёмғир, ўсимлик ва ҳаёт ҳақида кўплаб оятлар келтирилган бўлиб, улар инсонга катта маънавий сабоқ беради. Жумладан, Қуръони каримда бундай дейилади: “…Ерни қўриқ ҳолида кўрасиз. Бас, қачонки Биз унинг устидан (ёмғир) ёғдирсак, у […]
Аллоҳ таолонинг Қудрат сифати
Қудрат – Аллоҳ таолонинг субутий сифатларидан биридир. Аллоҳ таоло нарсаларни йўқдан бор қилишга Қодирдир. Аллоҳ таолонинг ҳамма сифатлари азалийдир, доимо бўлади. Кейин пайдо бўлмагандир, асло йўқ бўлмайди. “…(Қиёмат куни) золимлар азобни кўрган пайтларида бутун куч-қудрат Аллоҳга хослиги ва Аллоҳнинг азоби (ўта) қаттиқ эканини билганларида эди…” (Бақара сураси, 165-оят). Ҳазрат Сўфи Оллоёр “Саботул ожизин”да бундай ёзган: […]
“Уйда сувдан бошқа нарса йўқ”
Энг кўп ҳадис ривоят қилган Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳикоя қилади: Бир одам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига келди ва: – Мен очман, – деди. Аллоҳнинг Расули завжаларидан бирига: “Бирорта егулик юбор”, дея хабар юбордилар. У онамиз розияллоҳу анҳо: “Сизни Пайғамбар қилиб юборган Аллоҳга қасамки, уйда сувдан бошқа ҳеч нарса йўқ”, […]
Илк мударриса, илк шифокор
Шифо бинти Абдуллоҳ розияллоҳу анҳо Маккада ҳижратдан аввал Исломни қабул қилган. Жоҳилият даврида ҳам одамларга ёрдамини аямайдиган, ақлли, заковатли аёл эди. У муслималардан чиққан илк мударриса, илк шифокордир. Шифо бинти Абдуллоҳ розияллоҳу анҳо Қурайшнинг Адий уруғига мансуб. Отаси –Абдуллоҳ ибн Абдушшамс, онаси – Фотима бинти Ваҳб. У Абу Ҳайсама ибн Ҳузайфа билан оила қурган. Сулаймон […]
Набий алайҳиссаломнинг шоири
Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шоири сифатида танилган. Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳу Ясрибда дунёга келди. Манбаларда унинг Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан 7–8 йил аввал туғилгани айтилади. Хазраж қабиласининг Бани Нажор уруғига мансуб. Онаси Фариа бинти Холид, куняси Абул Волид эди. У жоҳилият даврида ҳам машҳур шоир эди. Исломга кириши ҳижрат йилларига […]
Марказий Осиё тарихи бу – Темур каби шахслар орқали шаклланган геосиёсий макон
Амир Темур оддий ҳукмдор эмас эди – у мустаҳкам ирода ва аниқ мақсад билан яшаган буюк шахс эди. Амир Темур ҳаётига қарасангиз, битта нарса аниқ кўринади: у ҳеч қачон таслим бўлмаган. Жангларда жароҳат олган, оғир синовлардан ўтган, лекин бирор марта орқага чекинмаган. Оқсоқ бўлиб қолганига қарамасдан, у бутун дунёга ўз иродаси қандай бўлишини кўрсатиб берди. […]
Қай бири тўғри?
Яқинда бир мақолани таҳрир қилаётиб, унда улуғ тобеин Ваҳб ибн Мунаббиҳнинг исми “Ваҳб ибн Мунаббаҳ” деб ёзилганига гувоҳ бўлдим. Шунда иккиланиб, ҳақиқатан шундаймикин, дея анъанавий ва электрон манбаларни кўздан кечирдим. Имом Шамсиддин Заҳабийнинг “Сиярул аълом ан-нубало” китобида Абу Абдуллоҳ Ваҳб ибн Мунаббиҳ ибн Комил ибн Сиж ибн Зий Кибор Абновий Яманий Зиморий Санъоний деб ёзилган […]
Яхши қайнона яхшилик излар
Ҳалима ая умрага бориб келди. Уни зиёрат қилиш, дуосини олиш мақсадида қўшнилар билан йўқлаб чиқдик. Келини Назирахон муаллима, ҳозир туғруқ таътилида. – Барака топсин, Назирахон мени умрага юборди. Келин ҳам қизингиздай бўларкан, — деди Ҳалима ая. Шу пайт Назирахон чой олиб кирди: – Ойижон, фарзандларимга қарадингиз, овқат тайёрлаб, юмушларимга кўмак беряпсиз. Сиз туфайли муаллима бўлдим… […]
Бетгачопарлик – кибрнинг нишонаси
Автобусда кетар эканман, ёш йигит ва кекса киши ўртасидаги жанжал диққатимни тортди. Афтидан мўйсафид йигитчанинг ўзини беадабларча тутишига эътироз билдирган ва бу тортишувга сабаб бўлган эди. Ўсмир чолга қараб: “Мен билан ишингиз бўлмасин, насиҳатингизни уйга бориб невараларингизга қилинг”, деб гап қайтарар, қария: “Болам, одобни ўрган, жамоат жойида юриш-туришингга, оғзингдан чиқаётган гап-сўзга эътиборли бўл”, дерди. Баҳсга […]
Йўл – синов майдони
Бугунги жамиятда йўллар шунчаки ҳаракатланиш воситаси эмас, балки ҳайдовчи ва йўловчиларнинг маданиятини, тарбиясини намоён этувчи кўзгу ҳамдир. Шу жиҳатдан бугун йўлларда содир бўлаётган тартибсизликлар, қўполлик ва бепарволиклар унда ҳаракатланаётган иштирокчиларнинг одоб-ахлоқи ҳаминқадар эканидан далолат беради. Ислом дини инсон ҳаётининг ҳар бир жиҳатини тартибга солгани ҳолда, йўлда юриш маданияти ҳақида ҳам таълим берган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи […]