Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аллоҳ таоло Каҳф сурасининг 45-оятида: “Уларга дунё ҳаётининг мисолини келтиринг. У Биз осмондан туширган сувга ўхшайди”, деб дунёни сувга ўхшатган». Баъзи ҳаким зотлар дунё ҳаёти ва мол-дунёнинг сувга ўхшатилишининг бир неча сабабларини санаб ўтишган: Имом Қуртубий, “Жомеъ ли аҳкамил Қуръан”. Т. НИЗОМОВ уюштирди “Ҳидоят” журналининг 2026 йил 2-сонидан http://hidoyatuz.taplink.ws
Беҳаёлик руҳни ўлдиради
Сўнгги пайтларда ёшларимизнинг кийиниш маданияти ҳақида кўп ва хўп гапириляпти, эътирозлар билдириляпти. Айрим йигит-қизларнинг “мода” кетидан кўр-кўрона қувиши, уларнинг кийиниши миллий анъаналардан узоқлашаётгани, тор, калта, очиқ кийимларга қизиқиш ортаётгани, бу одатлар динимизга, миллий қадриятларимизга зидлиги танқид остига олинмоқда. Кийим одам танасини кўз-кўз ёки намойиш қилиш учун кийилмайди, ўраниш, беркитиш учун кийилади. Кийим жинсий майлни кучайтириш, […]
Мажлис аҳлига озор бермаслик зарур
Мажлис одобларига риоя қилиш кишига манфаат бериб, уни зарардан сақлайди. Афсус, кўпчилик уларга эътиборсизлигидан турли ўринсиз ҳаракатларни содир этади. Баъзан мажлисларда одамларнинг жой танлашига гувоҳ бўламиз. Аслида йиғилишга келган киши қаерда бўш жой бўлса, ўша ерга ўтириши керак. Чунки саҳобалар Набий алайҳиссаломнинг олдиларига келишса, қаерда бўш жой бўлса, шу ерга ўтиришарди. Йиғинларда, айниқса, масжидларда олдинги […]
“Малайзия Қуръон вақфи” лойиҳаси бир миллион нусхага яқинлашди
Малайзия Бош вазирининг таклифи билан бошланган “Малайзия Қуръон вақфи” лойиҳаси бир миллион нусхага яқинлашмоқда. “IQNA” сайтининг “Бернама” ахборот агентлигига таяниб хабар беришича, 2023 йилда Малайзия Бош вазири Aнвар Иброҳимнинг таклифи билан фаолиятини бошлаган ушбу лойиҳа Қуръони каримнинг бир миллион нусхасини ҳадя сифатида тарқатиш мақсадига яқинлашмоқда. Шу мақсадда Қуръоннинг 700 000 нусхаси чоп этилди ва 300 […]
Раббимизнинг ваъдаси ҳақдир
«Дилларидаги (ўзаро) кўролмаслик (ҳасад туйғулари)ни чиқарамиз. Остиларидан анҳорлар оқади ва айтадилар: “Бизни бу неъматларга йўллаган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Агар (У) бизни бунга ҳидоят қилмаганида, биз ҳидоятга эришолмаган бўлар эдик. Раббимизнинг пайғамбарлари ҳақни келтирган эдилар”. Уларга нидо қилинади: “Бу – жаннат. Қилган (савобли) амалларингиз туфайли у сизларга мерос каби берилди”. Жаннат аҳли дўзах аҳлига (қиёмат куни): […]
Тўйларда исроф, азаларда риё кўпайди
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Энг баракали никоҳ — харажатлари енгил бўлганидир”» (Имом Байҳақий ривояти). Тўй-маъракалардаги исрофгарчиликлар, бидъат ва хурофотлар барча даврларнинг энг оғриқли муаммоси бўлиб келган. Маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудий 100 йил олдин: «…Ҳамватанларимиз мулкини сотиб тўй қилганидек, сиз ҳам, ҳатто лозим бўлганда мулкингизни сотсангиз-да, ўғлингизни замонча ўқитишга […]
Фарз рўзанинг қазоси
Рамазондан узр билан рўза тутмаган кунлари учун – хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл – албатта, қазосини тутиши лозим. Бу қазо рўзаларни келаси Рамазонга қадар, йилнинг исталган ойида адо этиш мумкин. Яъни ўн бир ой муддат ичида Рамазонда тутолмаган рўзаларини қазо қилиб тутиб берса бўлади. Қазолар касаллик, сафар, ҳайз ёки бошқа шаръий узрлар сабабли воқе бўлиши […]
Байрутда дунёдаги энг йирик ифтор зиёфати ташкил этилди
“IQNA” – Ноёб ҳодисада Байрутда 5700 дан ортиқ киши ифтор зиёфати учун тўпланди ва мамлакат номини Гиннеснинг рекордлар китобига киритишга интилди. “IQNA” сайтининг “Al Jazeera“ ахборот агентлигига таяниб хабар беришича, Ливан дунёдаги энг катта ифтор зиёфатини ташкил этиш орқали Гиннеснинг рекордлар китобига киришга ҳаракат қилди. Дунёдаги энг катта ушбу ифтор зиёфати Байрутдаги “БИЕЛ” кўргазма марказида […]
ҚУРЪОНГА МУҲАББАТЛИ КИШИ ЯХШИЛИК УЗРАДИР
Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: «Аллоҳдан сизларга Нур ва равшан Китоб келдики, у билан Аллоҳ ризосини топишга интилганларни (У) тинчлик ва саломатлик йўлларига йўллаб, Ўз изни билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва тўғри йўлга ҳидоят қилур» («Моида» сураси, 15–16-оятлар). Ушбу оятлар тафсирида уламолар «Нур»дан мурод Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Ислом дини, «равшан Китоб»дан […]
Ўзбекистонда ҳар пайшанба “Ёшлар куни” сифатида белгиланди
Мамлакатимизда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирлик, идора ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” бўлиши белгиланди. Шу куни соҳага масъул раҳбарлар маҳалла, мактаб ва техникумларга бориб, ёшларни эшитади ва муаммосини ҳал қилади. Ҳокимлар ёшларбоп савдо-сервис лойиҳаларини қилади, ёшларнинг таълим олиши, спорт билан шуғулланиши, касб ва тил ўрганиб, ишга кириши ёки тадбиркорлик билан шуғулланишига кўмаклашади, стартапчилар билан учрашувлар ўтказиб, […]
Табиатга зарар етказиш – онгсизлик белгиси
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: «Биз осмондан баракотли сув (ёмғир) ёғдириб, у билан боғларни ва ўриб олинадиган донларни ундирдик. Шунингдек, зич мевали, шохлари баланд хурмоларни ҳам. Бандаларга ризқ бўлсин учун (шундай қилдик). Яна у (сув) билан “ўлик” шаҳарни (ерни) “тирилтирдик”» (Қоф сураси, 9–11-оятлар). Ояти карималардан наботот олами бандалар учун ризқ қилиб берилгани англашилади. Шундай […]
Ўзбекистон уламоларининг Президентимиз Шавкат Мирзиёевга мактуби
Муҳтарам Президент! Сиз Жаноби Олийларини ва Сиз орқали бутун халқимизни муқаддас Рамазон ойи кириб келгани муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши аъзолари ва таниқли уламолар номидан самимий муборакбод этамиз. Бугун мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар жараёнида диний-маърифий соҳага, миллий қадриятларимизни тиклашга қаратилаётган алоҳида эътиборингиз юртдошларимиз қалбида шукроналик туйғусини мустаҳкамламоқда. Тажриба ва кузатишларимиздан маълумки, дунёнинг камдан-кам мамлакатларида Рамазон ойини […]
Илм кони бўлган шаҳар
Жалолиддин Румий ижодида Бухоро талқини Мавлоно Румий Хуросону Мовароуннаҳр, Олд Осиё, Яқин Шарқда илмфан, маърифат ва донишмандлик ўчоғи сифатида машҳур бўлган Бухоро ҳақида “Девони кабир” ва “Маснавийи маънавий” асарларида айрим хулосаларини гўзал шеърий услубда, ўта нозик ифодалаган: Бухорое жаҳони жон ки маъдангоҳи илм он аст… Мазмуни: “Жонажон ул Бухоро илм кони эрур…” (“Девони кабир”, 2168-ғазал). […]
Истанбулда Рамазон ойининг ахлоқий асослари бўйича маърифий учрашув бўлиб ўтди
Истанбулда “Рамазон ойининг фазилатлари” мавзусида маънавий-маърифий онлайн мунозара бўлиб ўтди, деб хабар беради “Дунё” ахборот агентлиги. Тадбирда Туркияда ишлаётган ва таҳсил олаётган ватандошлар иштирок этишди. Тошкентдаги “Оқ масжид” жоме масжиди имом – хатиби Исроилжон Исмоилов маъруза қилди. У ўз маърузасида Рамазон ойининг маънавий моҳияти ҳамда унинг шахсларнинг ахлоқий ривожланишидаги аҳамияти ҳақида сўзлаб берди ва хорижда […]
ТАРБИЯ ВА ИСЛОҲ МАВСУМИ
Рамазон – Қуръон, тақво, барака, раҳмат, мағфират, Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш, жаннатга эришиш ва дўзахдан озод бўлиш ойидир. Бу ойда бутун Ислом уммати хайрли ишларга, ибодатларга, зикру тасбеҳларга бардавом бўлиб, ўзларини ҳар томонлама тарбиялайдилар. Руҳ тарбияси. Руҳ – инсоннинг ҳаётий асоси, қувват манбаидир. Шунинг учун инсон умри давомида руҳий тарбияга эҳтиёж сезади. Руҳан соғлом ва […]