Мисрдаги нуфузли ислом илмий ва диний маркази бўлган “Ал-Aзҳар” мажмуаси раҳбарияти Ўзбекистон билан илмий ва таълим соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирди. Фазилатли имом Шайх Aҳмад ат-Таййиб Ўзбекистон делегацияси билан учрашувида икки томонлама илмий лойиҳаларни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади. Учрашувда таълим ва фан соҳасида бир қатор қўшма ташаббуслар муҳокама қилинди. Хусусан, қуйидаги соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш […]
Табиблар таъбирида Ватан тушунчаси
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ватан тупроғи ва унда яшовчи одамлар ўртасида ўзаро боғлиқлик борлигини айтганлар. Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам руқяларида: “Турбату арзина ва рийқоту баъзина юшфа сақимуна биизни Роббина”ни ўқир эдилар», дедилар (Имом Бухорий ривояти). Дуонинг таржимаси: “Еримизнинг тупроғи, баъзимизнинг тупуги, Роббимизнинг изни ила касалимизга шифо бер”. Нававий […]
ФИТНА НИМА?
“Фитна” арабча сўз бўлиб, “синаш”, “балога йўлиқтириш”, “имтиҳон қилиш”, “текшириш”, “ажратиш”, “саралаш” каби бир қанча маъноларни англатади. Араб тилида “Фатантул физзота ваз заҳаба”, яъни олтин ва кумушни яхшисидан ёмонини ажратиш учун уни ўт билан эритдим, дейилади. Аслида “фитна” сўзи ижобий маъно англатган. Кейинчалик истеъмолда салбий маънода қўлланиладиган бўлган. “Фитна” сўзи яна бирор нарсадан ҳайратланиб, ажабланишга […]
ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ НУФУЗЛИ ФАТВО КЕНГАШИ АНЖУМАНИДА ҚАТНАШАДИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация шу йилнинг 15-17 декабрь кунлари Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда иштирок этади. Ушбу тадбир Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ташаббуси билан 2026 йил “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилиниши муносабати билан БАА Фатво кенгаши томонидан ташкил этилган. Анжуманда […]
“Equi”: Мусулмонлар – Буюк Британиядаги энг саховатли диний жамоа
“Arab News” хабар беришича, “Equi” социологик маркази томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, Британия мусулмонларининг хайрия ишлари Буюк Британиянинг ижтимоий хизматларини қўллаб-қувватлашда муҳим роль ўйнайди. “Британияни қуриш: Британия мусулмонларининг хайрия ишлари” деб номланган тадқиқот шуни кўрсатдики, мусулмонлар Буюк Британиянинг ҳаддан ташқари кўп давлат ижтимоий хизматларига тушадиган юкини енгиллаштиришга кўмаклашади. IslamNews маълумотларига кўра, мусулмон хайрия ташкилотчилари ҳар […]
Энг қисқа ва тугал ваъз-насиҳат
«Бас, кимки зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, уни кўрар. Кимки зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса, уни ҳам кўрар» (Залзала сураси, 7-8-оятлар). Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: “Кофир кимса зарра миқдорида яхшилик қилса, унинг мукофотини дунёда кўради, охиратга қолмайди. Зарра миқдорида ёмонлик қилса, унинг азобини охиратда олади. Мўминлардан ким зарра миқдорида ёмонлик қилса, унинг жазосини дунёда […]
Тунажжина салавоти
“Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала али саййидина Муҳаммадин солатан тунажжийна биҳа мин жамиъил аҳвали вал афати ва тақзийлана биҳа жамиъал ҳажати ва тутоҳҳируна биҳа мин жамиъис саййиати ва тарфаъуна биҳа ъиндака аъладдарожати ва тубаллиғуна биҳа ақсол ғояти мин жамиъил хойроти фил ҳаяти ва баъдал мамати бироҳматика я арҳамар роҳимийн”. Маъноси: “Аллоҳим, саййидимиз ҳазрати […]
Мисрда Халқаро Қуръон карим мусобақаси бўлиб ўтди
Миср Вақфлар ва ислом ишлари вазирлиги томонидан ташкил этилган 32-Халқаро Қуръон карим мусобақасининг очилиш маросими 2025 йил 6 декабрь куни мамлакатнинг Янги маъмурий пойтахтидаги Ислом маданият марказида бўлиб ўтди. Очилиш маросими мисрлик машҳур қори, Шайх Маҳмуд аш-Шаҳат Aнварнинг тиловати билан бошланди; бу йилги мусобақа унинг отаси Шайх аш-Шаҳат Муҳаммад Анвар номи билан аталди. Миср Вақфлар […]
Тўйлар ихчамлашяпти, аммо…
Райҳона коллежнинг биринчи босқич ўқувчиси. Онаси уни турмушга бериш тадоригига тушган. Бизга бу хабар етиб келган куниёқ оила аъзолари билан учрашдик. Эрта турмушнинг салбий оқибатлари, динимизда мустаҳкам оила асоси ва қонунларимизда мавжуд жавобгарлик хусусида она ва қиз билан суҳбатлашдик. Тўй тўхтатилди. Она “Қизимга яхши жойдан совчи келди” деган фикрда никоҳ ёшига етмаган, касби, ҳунари йўқ, […]
Ибн Румий Ватан ҳақида
Ватаним бор, қасам ичаман, Сотмайман, у мисоли чаман. Йиллар ўтар ўзгармас фикр, Онт ичаман, қилурман зикр. Ўтган унда ёшлик чоғларим, Неъматлари тўкин боғларим. Ором олган инсонлар мисол, Соялари, бир назаринг сол. Ҳатто унга улфатдир жоним. Сезгум ундан узоқда оним. Тани бор, гўё фироқда яшар, Руҳи чиққан мисоли башар. Ватанини севарлар мардлар, Унда ўтмиш, алам у […]
Тез ижобат бўладиган дуо
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Энг тез ижобат бўладиган дуо ғойиб (кимса)нинг (бошқа) ғойибга қиладиган дуосидир”, деганлар. Уламолар таъкидича, мўминнинг кўрмасдан туриб биродарини ихлос билан дуо қилса, унда тама ва риё бўлмайди. Шу боис у тез ижобат бўлади. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган яна бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мусулмон кишининг ўз […]
Дуо – банданинг бандалигини намоён этувчи аломат
Танбеҳ! Аллоҳ таоло дуо қилган банданинг дуосини ижобат қилишини айтган бўлса-да, баъзи кишилар дуо қиляпмиз, аммо ижобат бўлмаяпти-ку, дейишади. Дуонинг ижобат бўлиши учун ўзига яраша шарт ва сабабларни келтириш талаб этилади. Дуо – банда билан Раббиси ўртасидаги сир, банданинг бандалигини намоён этувчи аломат.Шайх Муҳаммадсаид Рамазон Бутий раҳматуллоҳи алайҳ Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ қаламига мансуб […]
Қаноатсизлик ҳаромга бошлайди
Қадимда аждодларимизнинг солиҳа аёллари эрларини: “Биз ҳар қандай қийинчиликка, ҳатто очликка ҳам чидаймиз, аммо дўзах азобига бардош бера олмаймиз. Шунинг учун уйга ҳаром ризқ олиб кклманг!” деб меҳнатга, сафарга кузатар эдилар.Абу Ҳозим раҳимаҳуллоҳ бундай дкди: “Агар неъмат бандани Аллоҳ азза ва жаллага яқинлаштирмас экан, у балодир”.Авваллари оталарнинг топганини оналар бир уй фарзандларига тақсимлаб етказган. Бугун […]
Австралия 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқларни тақиқлади
Австралияда 10 декабрдан бошлаб 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларга қўйилган дунёдаги биринчи тўлиқ тақиқ кучга кирди, дея хабар берди Reuters ва NBC News. Ўнта энг йирик онлайн платформа, жумладан, TikTok, Snapchat, YouTube, Х, Facebook ва Instagram мавжуд ўсмирлар профилларини ўчириб ташлаши ва янгиларини рўйхатдан ўтказмаслиги керак. Мета (Facebook) 4 декабрдан бошлаб аккаунтларни оммавий равишда ўчиришни […]
Ҳасад – яхшиликлар кушандаси
Мўмин киши гўзал фазилатларга эга бўлиши лозим. Афсуски, баъзи одамлар ҳасад, кўролмаслик иллатига мубтало бўлиб, номақбул ишларга қўл урадилар. Ҳасад – бир кишига берилган неъматнинг ундан йўқолишини ёки унинг ўрнида ўзи бўлишини орзу қилишдир. Бу Аллоҳ таолонинг бандаларига тақсимлаган неъматларига нисбатан норозиликни ҳам англатади. Зеро, ҳасад киши қалбини иллатга, иймонини сустликка олиб келади, ҳасанотларни эса […]